Get Mystery Box with random crypto!

#фиқҳга_оид НАМОЗНИНГ ҲИКМАТЛАРИ 1. Намоз Исломнинг иккинчи | Ummat.uz

#фиқҳга_оид

НАМОЗНИНГ ҲИКМАТЛАРИ

1. Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.

2. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.
У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириши учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.

3. Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.
Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У Зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади.

Бу дунёда ҳаёт кечираётган одамнинг ўзига яраша дарди, ҳасратлари бўлади. Уларни бошқа одамларга айтса, ёрдам олиб бўлмаслиги мумкин, қолаверса, улар сирини бошқаларга фош қилиб, дард устига чипқон бўлишади. Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб, ҳузур қилади.

Намоз ўқиш билан банда ўзининг барча ишларини Аллоҳ таолога топширади. Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.

4. Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.

5. Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.

6. Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.

7. Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.

8. Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.

9.Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди.

10. Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.

"Кифоя" китобидан

Telegram | YouTube