Get Mystery Box with random crypto!

Ummat.uz

Telegram kanalining logotibi ummatuz — Ummat.uz U
Telegram kanalining logotibi ummatuz — Ummat.uz
Kanal manzili: @ummatuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 34
Kanalning ta’rifi

Ҳамкорлик учун боғланиш: @ummatuzyordam_bot
https://taplink.cc/ummatuz_official
Устоз Исҳоқжон Муҳаммад домланинг телеграм тармоғидаги расмий саҳифаси
#Жума_мавъизаси
#Илмий_суҳбат
#савол_жавоб
#Мақолалар
#Шеърлар
#аудиолар
#Видеолавҳа
#Рамазон
#Тафакк

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 11

2023-05-11 23:05:28
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Telegram | YouTube
19.9K views20:05
Ochish/sharhlash
2023-05-11 21:01:31
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:35
ҚУЁШ -    05:08
ПЕШИН - 12:24
АСР -        17:23
ШОМ -      19:33
ХУФТОН -21:05

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
@ummatuz
4.0K views18:01
Ochish/sharhlash
2023-05-11 18:01:43
#ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳим, халифаларимни раҳмат қил! " дедилар. Биз: "Эй, Аллоҳнинг расули, халифаларингиз ким?" дедик. У зот: "Мендан кейин келиб, ҳадисларимни ривоят қилиб, уларни инсонларга ўргатадиганлар", дедилар.

(Табароний ривояти)

Telegram | YouTube
4.3K views15:01
Ochish/sharhlash
2023-05-11 15:02:27 #ислом_тарихи

ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМ

Юсуф алайҳиссаломнинг насаблари ҳақидаги энг ажойиб гап Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг имом Бухорий ривоят қилган қуйидаги сўзларидир:

«У каримдир, каримнинг ўғли бўлган каримнинг ўғлидир, Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимдир».

У зотнинг оналари Роҳила бинт Лобондир.

Юсуф алайҳиссалом Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн икки ўғилларидан бири ва уларнинг ичидан чиққан ягона пайғамбардирлар.

Яъқуб алайҳиссалом кичик ўғиллари Бинёмин ва Юсуфни бошқа ўғилларидан кўра кўпроқ яхши кўрар ва уларга кўпроқ меҳрибончилик кўрсатар эдилар, чунки икковларининг оналари Роҳила анча йиллар аввал вафот этиб кетган эди.

Юсуф алайҳиссаломнинг машҳур қиссаларининг қисқача баёни қуйидагилардан иборат:

Яъқуб алайҳиссаломнинг Юсуф алайҳиссаломга бўлган муҳаббатлари зиёда бўлгани сабабли ака-укалари у кишига нисбатан ҳасад қилиб яшар эдилар. Кунларнинг бирида улар укаларидан қутулиш чорасини ўйлаб топишди ва бу ишни амалга оширишга қарор қилишди. Оталари кичик Юсуфни ниҳоятда авайлар, ҳеч кимга ишонмас эдилар. Лекин ўша куни акалари Юсуфни ўзлари билан олиб кетиш учун ялиниб, қаттиқ туриб олишгач, улар тўлиқ, бошқа мавзулар аралашмаган ҳолда ҳикоя қилинган ягона сурадир. Фақат қисса тамом бўлганидан кейин суранинг охирида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қаратилган оятлар келади.
Бу сурада бошқаларидан фарқли ўлароқ, кўпроқ оилавий муносабатлардаги салбий ўринларга, ҳукмрон доиралар ичидаги ихтилофларга, уларнинг атрофидагиларга тегишли ҳолатларга эътибор қаратилган.

Бу сурада хаёлий гаплар йўқ, лирик чекинишлар ҳам, ўқувчиларни қизиқтириш учун тўқилган ёлғонлар ҳам. У бошидан охиригача ибрат, ваъз-насиҳатдан иборат. Аллоҳ таолонинг ваҳий қилиб юборган илоҳий китобида келган ушбу қиссани ўқиш ҳам, эшитиш ҳам ибодатдир.

Юсуф алайҳиссалом тахминан 110 йил умр кўрдилар.

("Ислом тарихи" китобидан)

Telegram | YouTube
4.2K views12:02
Ochish/sharhlash
2023-05-11 12:05:35
Пайшанба кунги илмий суҳбатларимиз давом этади

Бугун ҳуфтон намозидан сўнг, “Имом ат-Термизий” жоме масжидида бўлиб ўтади.

Мавзу: Закотни имом олиши мумкинми ёки йўқ

@ummatuz
3.9K viewsedited  09:05
Ochish/sharhlash
2023-05-11 12:01:21 фиқҳга_оид

НАМОЗНИНГ ҲИКМАТЛАРИ

1. Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.

2. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.
У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириши учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.

3. Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.
Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У Зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади.

Бу дунёда ҳаёт кечираётган одамнинг ўзига яраша дарди, ҳасратлари бўлади. Уларни бошқа одамларга айтса, ёрдам олиб бўлмаслиги мумкин, қолаверса, улар сирини бошқаларга фош қилиб, дард устига чипқон бўлишади. Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб, ҳузур қилади.

Намоз ўқиш билан банда ўзининг барча ишларини Аллоҳ таолога топширади. Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.

4. Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.

5. Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.

6. Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.

7. Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.

8. Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.

9.Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди.

10. Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.

"Кифоя" китобидан

Telegram | YouTube
4.1K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-05-11 11:14:44 Мотурудийлик:

ЭГРИ ВА ТЎҒРИ

Видеони кўринг




@ummatuz
3.4K views08:14
Ochish/sharhlash
2023-05-03 05:27:28
Тилга енгил тарозида оғир, Аллоҳга маҳбуб бўлган калималарни биласизми?

YouTube’да кўринг





Telegram | Youtube
836 views02:27
Ochish/sharhlash
2023-05-02 21:59:02
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:49
ҚУЁШ -    05:18
ПЕШИН - 12:25
АСР -        17:17
ШОМ -      19:24
ХУФТОН -20:52

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
@ummatuz
2.1K views18:59
Ochish/sharhlash
2023-05-02 20:48:48
#Долзарб #Улашинг

Жин кириши ҳақиқатми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

@ummatuz
2.9K viewsedited  17:48
Ochish/sharhlash