Get Mystery Box with random crypto!

ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР

Telegram kanalining logotibi turkiyadagi_uzbeklar — ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР
Kanal manzili: @turkiyadagi_uzbeklar
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.20K
Kanalning ta’rifi

Туркиядаги ўзбекистонликлар учун фойдали маълумотлар ва энг сўнги хабарлар канали.
Реклама: t.me/turpaketlar

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 147

2022-08-30 11:38:03
Туркияда миллий-истиқлол курашининг энг муҳим рамзларидан бири, 30 август - Зафар Байрами муносабати билан барча турк халқни самимий тилакларимиз ила табриклаймиз.

Türkiye'de kurtuluş mücadelesinin en önemli simgelerinden biri, 30 Ağustos Zafer Bayramı münasebetiyle tüm Türk halkını en içten dileklerimiz ile kutluyoruz.
4.3K views08:38
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:41:02 Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консулхонасининг хабари.

Барча мурожаатчилар диққатига!
Туркия Республикасиниг “Ғалаба куни” ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан, Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консулхонаси 2022 йилнинг 30 августдан 4 сентябрга қадар мурожаатчилар қабулини амалга оширмайди.

Мурожаатчиларнинг қабули 5 сентябрь (Душанба) кунидан бошлаб, одатдаги тартибда амалга оширилади.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
4.7K viewsedited  06:41
Ochish/sharhlash
2022-08-30 01:27:23
Айтганча, Истанбулда байрам кунлари жамоат транспортларидан текин фойдаланиш учун қўлингиздаги истанбулкартни ўзининг икоматизнингиз билан бирлаштиришингиз керак.

https://kisisellestirme.istanbulkart.istanbul/

Бирлаштиришингиз учун зарур бўлган сайтни юқорида қолдирдим. Бу ҳақида алоҳида пост ёзаман, канални кузатиб боринг
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
5.4K viewsedited  22:27
Ochish/sharhlash
2022-08-30 01:10:46
Бугун, 30 август куни Туркия Республикаси тарихида жуда муҳим сана - Думлупинар жангининг 100 йиллиги нишонланади.

Бу юнон қўшинлари устидан ғалаба билан якунланган Буюк Ҳужум (мустақиллик учун курашдаги бурилиш нуқтаси) санаси.

Кун давомида парадлар ўтказилади, Аниткабирда Отатурк қабри ва Тақсимга гулчамбарлар ва гуллар қўйилади, ҳарбий мактабларда битирув маросимлари ўтказилади.

Шу билан бирга:
Кўча концертлари ва янгича юришлари
Шаҳар марказида авиа томошалар
Картал ва Малтепеда бепул концертлар
Аднан Мендерес булваридаги парад
Истанбул анъанасига кўра, Истанбулкартга бириктирилган барча жамоат транспортлари бепул бўлади.
Метро тунги соат биргача ишлайди.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
5.3K viewsedited  22:10
Ochish/sharhlash
2022-08-29 20:39:33
Айни вақтда Истанбул (Фатиҳ) валюта айирбошлаш шохобчаларида:

100 АҚШ доллари 1802 лирадан харид қилиниб 1825 лирадан сотилмоқда.

100 евро 1800 лирадан харид қилиниб 1827 лирадан сотилмоқда.

Каналга уланиш
http://t.me/turkiyadagi_uzbeklar
5.3K views17:39
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:05:09
Туркиядаги ўзбеклар учун Туркия ичида саёҳат пакетлари.

3 кеча 4 кундуз Бодрумда дам олинг. 15/16/17/18 сентябрь кунлари.

Саёҳат давомида «SMART HOLIDAY BODRUM HOTEL» меҳмонхонаси хизматингизда бўлади.

Саёҳат нархи 180 доллар, ичида 24 соат очиқ ва текин ресторан ҳамда спиртли ичимликлар. Транспорт ҳаражатлари. Батафсил маълумот учун телеграм орқали бизга мурожаат қилинг.

Жой банд қилиш
+905525368840

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
5.7K viewsedited  13:05
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:08:21 30 августдан бошлаб авиакомпаниялар Россия жанубидаги ёпиқ ҳаво ҳудудининг бир қисми орқали Туркияга парвозларни амалга ошириши мумкин.

Ташувчиларга «тўғри» деб аталмиш рейсларни амалга оширишга рухсат берилади, бу эса саёҳат вақтини тахминан ярим соатга қисқартириши мумкин.
5.7K views09:08
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:48:48
Германиядаги турк оиласидан 10 ойлик ўғилини олиниб, гомосексуал жуфтликка васийликка топширишди.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
6.8K views06:48
Ochish/sharhlash
2022-08-28 23:38:24
Туркиялик ҳайдовчилар Қозоғистон йўлларидан шикоят қилишди. "Қишлоғимизнинг йўллари ҳам бу йўллардан яхши" дейди ҳайдовчилардан бири.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
7.7K views20:38
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:46:29 Стюардесса самолётнинг ҳамма фойдаланадиган энг ифлос қисмини кўрсатди ва бу ҳожатхона эмас.

Самолёт салонининг кўпчилик сайёҳлар фойдаланадиган энг ифлос ва бактериялар кўп бўлган қисми умуман ҳожатхона эмас, курси суянчиғидаги чўнтакдир. Бу ҳақда стюардесса ўзининг ТикТок аккаунтида тегишли видеони жойлаштирган ҳолда маълум қилди.

"Ўриндиқлар чўнтаклари самолётнинг энг ифлос жойи эканлигини билармидингиз? Улар ҳожатхонадан кўра ифлосроқ, улар ўтирадиган жой ёстиқларидан кўра ифлосроқ ва овқатланиш столларидан ҳам ифлос. Бунинг сабабини айтаман. Бунинг сабаби шундаки, уларни тозалаш мураккаб ва кўп вақт талаб қилади, у ердан микроблар тўлиқ олиб ташланмайди. Барча тозаловчилар салонга кириб, кўзга кўриниб турадиган ахлатларни олиб ташлашади. Шундай қилиб, бу жойдаги микробларнинг барчаси доимий равишда тўпланиб боради ва бу жойлар мунтазам тозаланмайди, ҳожатхоналар мунтазам равишда тозаланади ва дезинфекция қилинади ", деди стюардесса.

Видеони томоша қилган сайёҳлар бу маълумотдан лол қолди. "Мен одатда телефонимни у ерга қўяман", "Бошқа ҳеч қачон уларга нарса қўймайман", "Мен буни билишим шарт эмас эди. Мен жуда кўп учаман. Уф”, деб видео остида шундай изоҳлар қолдиришган.

Бошқаларнинг даҳшатли ҳикоялари бор эди. Мана улардан баъзилари: "Бу жуда тўғри! Бир куни ота-она ўриндиқнинг орқа чўнтагига эскирган тагликни қўйганини кўрдим”. "Мен ҳар доим одамларнинг оёқларини у ерга қўйганини кўраман."

Бошқа стюардессалар ҳамкасби томонидан билдирилган огоҳлантиришга қўшилишди. Шундай қилиб, бу касбда ўн йилдан ортиқ вақт давомида ишлаган стюардесса Бет Виндсор қуйидагиларни айтди: "Мен ҳали ҳам ўриндиқ чўнтакларида сон-саноқсиз ифлос тагликлар ва ички кийимларни учратаман. Шунинг учун у ерда егулик сақлашдан олдин икки марта ўйлаб кўринг." Яна бир стюардесса Реддит форумида шундай ёзди: “Ифлос салфеткалар, ички кийимлар, пайпоқлар, қўл ва оёқ тирноқлари, сақичлар, ярим сўрилган конфетлар, чала истеъмол қилинган мева қолдиқлари – мен у ердан шуларни топдим”

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
6.6K views07:46
Ochish/sharhlash