Get Mystery Box with random crypto!

ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР

Kanal manzili: @turkiyadagi_uzbeklar
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.88K
Kanalning ta’rifi

Туркиядаги ўзбекистонликлар учун фойдали маълумотлар ва энг сўнги хабарлар канали.
Реклама: t.me/turpaketlar

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 144

2022-10-02 15:20:27
Тавшантепа метро бекатидан Сабиҳа Гўкчен аэропортига биринчи сафар бугун соат 17:00 дан бошланади, эртадан доимий бўлади деб айтишди.

Бир соат йўл юриб келибман биринчи бўлиб ўзим миниб кўраман деб. Ишга қайтиб кетяпман энди "қаердасан алвастижон" деб.
4.4K views12:20
Ochish/sharhlash
2022-10-02 14:19:17 Қозоғистонда йўловчи парвозга кеч қолмаслик учун самолётда бомба борлиги ҳақида хабар берди. Йўловчилар эвакуация қилинди, Остона аэропорти вақтинча ишламай қолди. Ёлғон маълумот берган шахс қўлга олинди - у 37 ёшли маҳаллий фуқаро бўлиб чиқди. Сўроқ пайтида у самолётга кечикканлигини ва унинг жўнаш вақтини кечиктиришга қарор қилганини айтган.
4.4K views11:19
Ochish/sharhlash
2022-10-02 11:38:10 Азизлар Ўзбекистонда «Ўзбекистон - Россия халқаро ёшлар бизнес форуми»ни ташкил этиш ва ўтказиш учун давлат ҳисобидан 1,1 млрд сўм сарфланган.

Бу 100 минг доллар дегани, энди ҳозирги ишлаб турган ишингизда 100 минг доллар ишлаб топишингиз учун сизга неччи ой ва неччи йил керак бўлишини изоҳда ёзинг.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
4.8K views08:38
Ochish/sharhlash
2022-10-02 10:08:13
Сабиҳа Гўкченга янги метро линияси бугун очилади.

Истанбулнинг янги М10 метро линияси бугун очилиб, метро тармоғини Сабиҳа Гокчен аэропорти билан боғлайди.

Филиал линияси 5 та станциядан иборат бўлиб, М4 ни Тавшантепе станциясида (Пендик билан қўшни) бирлаштиради.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
5.3K views07:08
Ochish/sharhlash
2022-10-02 09:23:04 Кеча Анталияда 1940 йил октябрь ойидаги ҳарорат рекорди янгиланди - 40,4 даража иссиқ.
5.0K viewsedited  06:23
Ochish/sharhlash
2022-10-02 08:29:48
АҚШ давлат телеканали "Америка Овози": "Туркия ЛГБТ жамоалари учун яшашга яроқли мамлакат бўлишни тўхтата бошлади."
5.0K viewsedited  05:29
Ochish/sharhlash
2022-10-01 18:07:33 Ўзбекистонда истиқомат қилувчи 35 миллиондан ортиқ аҳолининг 2 миллиондан ортиғи хорижда меҳнат қилиб, даромад топаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган «Меҳнат бозори бўйича Евросиё мулоқоти»да маълум қилган.
5.7K views15:07
Ochish/sharhlash
2022-10-01 12:38:15
GREEN CARD анкетасини тўлдиришда ёрдам керак бўлса TEZKOR VIZA каналининг админига мурожаат қилишингиз мумкин. Лотереяда иштирок этиш учун «хизмат ҳаққи»дан бошқа тўлов йўқ.

Ҳозирча хизмат ҳаққи бир киши учун 15 доллар.

Маълумот учун бу йилги GREEN CARD лотереясига рўйхатдан ўтиш  5 октябрь (чоршанба) Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиб, 8 ноябрь (сешанба) соат 21:00 гача давом этади.

+905346430901
@tezkorviza_admin

Фақат хорижга чиқиш (қизил) паспорти бўлиши шарт. Пароли ўзингизга берилади.

реклама
5.7K viewsedited  09:38
Ochish/sharhlash
2022-10-01 07:44:44 Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1999 й.т. “М.Р.” (аёл) ҳамда Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи, 2000 й.т. “Қ.А.” (аёл) ўзаро тил бириктириб, қизларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборишган.

Туркияда яшовчи “А” исмли аёл эса қизларга авиачипта сотиб олиш, уларни кутиб олиш ҳамда фоҳишалик билан шуғуллантириш ишларига масъул бўлган.

Жумладан, 2022 йилнинг апрель ойи бошларида “М.Р.” ва “Қ.А.”лар Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. “А.А.”ни Туркия давлатига бориб, фоҳишалик билан шуғулланиш орқали ҳар ойда 2 минг АҚШ доллари ишлаб топишга қизиқтиришган ҳамда дастлабки “даромади”нинг тенг ярмини уларга бериши кераклигини тушунтиришган.

Ўз навбатида Туркия давлатида яшовчи “А” исмли аёл “А.А.”га хорижга чиқиш паспорти олиши учун 50 АҚШ доллари ва “Тошкент-Истанбул-Анқара” йўналиши бўйича авиачипта юборган.

ДХХ ходимлари томонидан ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “М.Р.” қизни Тошкент халқаро аэропортига олиб келиб, Туркия давлатига юбормоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида унинг шериги “Қ.А.” ҳам ушланди.

Уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жорий йилнинг август ойида жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан “М.Р.”га нисбатан 3 йил ва “Қ.А.”га нисбатан эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Лекин “Қ.А.”ни оилавий шароитини, икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, Жиноят Кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
5.6K viewsedited  04:44
Ochish/sharhlash
2022-09-30 18:47:49
Истанбул янги паром йўналишларининг харитаси
5.8K views15:47
Ochish/sharhlash