Get Mystery Box with random crypto!

ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР

Telegram kanalining logotibi turkiyadagi_uzbeklar — ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР
Kanal manzili: @turkiyadagi_uzbeklar
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.20K
Kanalning ta’rifi

Туркиядаги ўзбекистонликлар учун фойдали маълумотлар ва энг сўнги хабарлар канали.
Реклама: t.me/turpaketlar

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2024-05-13 15:17:09 Бекназар ака битта саволим бор эди, илтимос жавоб беринг.

Мен 2022 йил январда Туркияга келдим, март ойида  икоматизнига топширган документим рад келди, гоч идорасига бордим нимага рад келди деб, сабабини айтмасдан 10 кунда чиқиб кет деган қоғозга қўл қўйдириб олди, мен ҳалиям Туркиядаман, чиқиб кетмадим. Паспортимни муддати икки ой олдин тугади, мен декабрь ойида кетсан қанча жарима тўлаб кетишим керак? Қанчага депорт бўламан тўласам, тўламасам нима бўлади, мен имзо қўйганманку, кейин паспортимни муддати тугаган бўса ҳам билет ололаманми? Агар узоқ муддатга депорт қилса мен депорт очтириб келсам бўладими? Сизда депорт очадиган таниш борми, қанчага депорт очади тахминан бўлса ҳам айтинг. Яна мен бу ерда iphone 15 олганман, Ўзбекистонга оборсам ишлайдими? Ўзбекистонда қайд қилдирсам кейин Туркияга об кеганимда қулфланиб қолмайдими? Ҳозирдан декабрга билет об қўйсам ҳам бўладими, илтимос шуни ҳам айтинг, бўлса нархи қанча ёзоринг, кейинги ойда оламан билет. Саволимга жавоб берганингиз учун олдиндан раҳмат.
9.5K viewsedited  12:17
Ochish/sharhlash
2024-05-13 14:06:35
Туркияда бунақа пранклар ўтмайди
9.1K views11:06
Ochish/sharhlash
2024-05-13 12:31:03
Эртага Туркиядан Ўзбекистонга почта жўнатмалар юборадиган кунларимиздан бири.

Ҳозироқ биз билан боғланинг, энг яқин жўнатмалар куни ҳақида маълумот олинг ва Ўзбекистондаги яқинларингизни BTS Express КАРГО хизмати орқали хурсанд қилинг.

+905370321230
t.me/expressbts_tr

МАНЗИЛ: Turkiye Istanbul Katip Kasim Mahallesi Langa Hisan Caddesi No: 4A Fatih

тирикчилик ҳуқуқи асосида
9.2K views09:31
Ochish/sharhlash
2024-05-13 10:40:36 Фирма очганга бир танга, патентлаганга минг танга. 

25 кундан буён Ўзбекистонда авиакасса очиш масаласи билан юрибман. Очиғи тадбиркорликни бошлаш ва давом эттириш учун Ўзбекистонда қулайликлар жуда кўпайганига гувоҳ бўлдим.

МЧЖ очган вақтимда орадан бир соат ҳам ўтмасдан бир нечта бухгалтерия идоралари қўнғироқ қилиб ўз хизматларини таклиф қилишди, кейин банк телефон қилди ўз хизматларини таклиф қилиб, ортидан офисингизни жиҳозлаш ва дизайн масаласида ёрдам таклиф қилмоқчимиз деб ҳам телефон қилишди.

Энг қизиқ телефон қўнғироғи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан бўлди. "Бекназар Рахматов, сиз очган фирмангиз номини патентлаб қўйишни истамайсизми? Бу мажбурий эмас, лекин кимдир шу номни сиздан олдин биз орқали патентлаб олса, сиз ўзгартиришга мажбур бўласиз".

Шунча ёрдам таклифи билан қилинган қўнғироқлардан кейин бу қўнғироқ ёрдам беришга эмас, кўпроқ таҳдид қилишга ўхшади. Патентлаб қўйишнинг нархи ҳам 10 йилга 550 доллар атрофида экан. Ўзимча ичимда Элдор акани гапига кириб, фирмани "БEКНАЗАР РАХМАТОВ МЧЖ" деб очсам бўларкан деб ўйладим, мени исмимни патентлаш кимга ҳам керак бўларди, 550 доллар ёнимда қоларди.

Фирмани давлат хизматлари маркази орқали очган бўлсам, ном танлашга ўзи 10 кун вақтим кетди, энг яхши номлар аллақачон банд қилинган, такрорланмас ном топиш ҳам осон иш эмас экан. Қандай қилиб давлат идораси ўзи берган гувоҳномани бошқа бир давлат идораси талаби билан ўзгартиришга мажбур қилиши мумкинлигига ақлим етмади.

Интеллектуал мулк агентлигининг ходимига, "ҳозир мен отнинг калласидек харажат қилиб, давлат берган гувоҳномада ёзилган фирма номи билан реклама материаллари ясатсам, бир ойдан кейин Ғишмат мени фирмамни номини силар орқали патентлаб олса, кейин мен ҳаммасини ўзгартиришга мажбур бўламанми" десам, "албатта" деб жавоб берди.

Иккита давлат ташкилоти келишиб ишласанглар бўлмайдими ?
9.5K viewsedited  07:40
Ochish/sharhlash
2024-05-13 09:53:24
Туркиядаги 7 та давлат банкининг хизматлари битта банкоматда - ТАМ (Türkiye'nin ATM Merkezi, Туркиянинг банкаматлар маркази)да йиғилди.

Банклар ўртасидаги операциялар учун комиссия ёки йиғимлар олинмайди:

Ziraat Bankası
︎VakıfBank
Halkbank
Ziraat Katılım
Vakıf Katılım
 Emlak Katılım
 PTT Bank

Туркия бўйлаб аллақачон 5000 дан ортиқ янги ТАМ банкоматлари фаолият кўрсатмоқда.
8.8K viewsedited  06:53
Ochish/sharhlash
2024-05-13 06:33:05
Туркияда шифокор қабулига ёзилиш тартиби ўзгарди.

Қонун душанба кунидан бошлаб кучга киради. Ундаги муҳим қисми шундан иборатки, учрашув белгилаган, лекин шифокор кўригига келмаган бемор ярим ой ўша шифокор билан учрашув белгила олмайди.
9.2K views03:33
Ochish/sharhlash
2024-05-12 17:23:19 Муҳим хабар!!!

Оҳирги пайтларда Консуллик йиғимлари (тўловлари) бўйича кўплаб фуқаролардан шикоятлар келиб тушмоқда. Фуқароларнинг норозилигига асосий сабаб ватандошларнинг аксарият қисми ҳужжатларни тайерлашда тегишли бюролар хизматидан фойдаланишлари, ва бу ҳам ўз навбатида қўшимча ҳаражатларни келтириб чиқариши ва ҳаттоки бир хил ҳолатларда консуллик ҳаракатлари учун ундириладиган асосий йиғим нархидан 2-3 баробарга қимматга тушишини кузатиш мумкин.

Шу ўринда, Бош консулхона бирор бир хизмат кўрсатиш бюроси билан бирга иш олиб бормаслигини ва улар томонидан белгиланган хизмат тўловларига ҳам жавобгар эмаслигини эслатиб ўтади.

Бугунги кунда консуллик йиғимлари бўйича тарифлар қуйидагича:
1. Ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш;
⁃ 1-16 ёшгача 10 АҚШ доллари,
⁃ 16 ёшдан юқориларга 60 АҚШ дол.
2. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш.
- 1-16 ёшгача 20 АҚШ дол.
- 16 ёшдан ошганлар учун
170 АҚШ дол.
3. Нотариал харакатлар учун тўлов 35 АҚШ дол (автомобилни бошқариш ва сотишга ишончнома бундан истисно)
4. Хужжатларни ҳақиқийлигини ва уларни қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш (onay)
40 АҚШ дол.
5. Барча турдаги маълумотномалар
40 АҚШ дол. (истисно тариқасида вафот этган инсоннининг жасадини қариндошлари томонидан Ватанга олиб кетиш учун мўлжалланган маълумотномадан давлат божи ундирилмайди)
6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги аризани рўйхатдан ўтқазиш - 120 АҚШ дол.
7. Хужжатларни талаб қилиш учун (диплом, ҳайдовчилик гувоҳномаси) - 70 АҚШ дол.
8. Виза бўйича тўловлар визанинг тури ва муддатига қараб белгиланади.

Барча тўловлар Бош консулхонанинг ҳисоб рақамига банк орқали тўланади.

Ўз ўрнида, фуқароларга керакли ҳужжатларни ўзлари томонидан тўлдириш орқали маълум бир маблағларни тежаб қолиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Консуллик хизматлари, ҳакида Бош консулхонанинг ўзида ёки интерактив консуллик хизматлари веб-порталида consulate.mfa.uz орқали олишингиз мумкун.
9.4K views14:23
Ochish/sharhlash
2024-05-12 15:32:45 Ўзбекистонда турли масалаларда ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлаётган мусофир ватандошларимиз учун "Universal legal aid" адвокатлик фирмасининг профессионал адвокатлар жамоаси ўз хизматларини таклиф қилади.

Масалангиз бўйича оғзаки маслаҳат бериш ТЕКИН!

Туркияда Сиз энг кўп дуч келаётган масалалар:

Ўзбекистондан судланмаганлик, никоҳда турмаганлик ва бошқа турдаги маълумотномаларни олиш, апостиль қилиш ишлари;

фуқаролик ишлари бўйича судларда ажрим, мол-мулк низоси, алимент, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, уни тиклаш ишларида номингиздан вакил бўлиб қатнашишда, ажримни ФҲДЁ органларида расмийлаштириш ва бошқа ишларда;

корхона ва ташкилотлар билан боғлиқ иқтисодий низоларда;

жиноят иши билан боғлиқ масалалар;

ва бошқа ҳар турли ҳуқуқий масалаларнинг қонуний ечимини топишда ёрдамчингиз бўлишдан ғоят мамнунмиз.


Хизматлар лицензияланган.

+998974300301
Телеграмда ёзиш
Whatsappда ёзиш

реклама
9.5K views12:32
Ochish/sharhlash
2023-07-05 09:48:34
Икки ҳафта олдин ҳам Бейликдузудаги шу кўчада хорижлик аёл кўчани ўртасида юрган экан.

Қанақасидан чакиб олган бу аёллар?
2.0K viewsedited  06:48
Ochish/sharhlash
2023-07-05 05:50:08
Ўзбекистонлик аёлни Истанбулнинг Бейликдузу туманида автомобиль уриб кетгани иддао қилинмоқда.

Худди шу аёл кундуз куни «мени ҳимоя қилинг, мени ўлдирмасинлар, мен укаларимни ўлдирдим, гунохим катта, менга оғир жазо беринг» деган гапларни айтиб юргани ҳақида ҳам видео бор.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
4.3K views02:50
Ochish/sharhlash