Get Mystery Box with random crypto!

ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР

Kanal manzili: @turkiyadagi_uzbeklar
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.41K
Kanalning ta’rifi

Туркиядаги ўзбекистонликлар учун фойдали маълумотлар ва энг сўнги хабарлар канали.
Реклама: t.me/turpaketlar

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 142

2022-09-29 18:44:45 Ҳаж ва умра квотаси Ўзбекистон учун 2 баробар оширилди

Бугун Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди.
3.8K views15:44
Ochish/sharhlash
2022-09-29 15:19:50
Айни вақтда Истанбул (Фатиҳ) валюта айирбошлаш шохобчаларида:

100 АҚШ доллари 1850 лирадан харид қилиниб 1860 лирадан сотилмоқда.

100 евро 1780 лирадан харид қилиниб 1805 лирадан сотилмоқда.

Каналга уланиш
http://t.me/turkiyadagi_uzbeklar
2.4K views12:19
Ochish/sharhlash
2022-09-29 07:14:18
Анталияда фарзандларингиз билан билан бирга ҳордиқ чиқармоқчи бўлсангиз сизга "Афсонлар боғи"га боришни тавсия қиламан.

Туркиянинг Белек шаҳридаги “Афсоналар боғи” (ёки “The Land of Legends”) кўнгилочар мажмуаси 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча меҳмонларга ўзига хос атмосфера тақдим этади.

Афсоналар боғи ҳар бир ташриф буюрувчи турли синовларни бошдан кечириши, фарзандлари билан дам олиши, дўстлари ва яқинлари билан ҳаяжон ва адреналинга тўла лаҳзаларни бошдан кечириши мумкин бўлган қизиқарли муҳитни тақдим этади.

Паркнинг очилиш ва ёпилиш соатлари, нархи ва у ерда нималарни кўриш мумкинлиги ҳақида турк тилида ёзилган мақола билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
1.6K views04:14
Ochish/sharhlash
2022-09-28 15:42:39
"Путинавирус" Оренбург вилояти ва Қозоғистон чегарасида руслар кулбалар қуриб, ўт ёқиб, қозонларда овқат пишириб ўтирибди.

"Теплое" назорат пунктида бир неча кун навбат кутишга мажбур бўлган одамлар биргаликда қийинчиликларни енгиб ўтишмоқда: ўтин излайдилар, иситиш учун олов ёқадилар, далада овқат пиширадилар, шамол ва ёмғирдан ҳимояланиш учун кулбалар қурадилар, шунингдек, бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
3.7K views12:42
Ochish/sharhlash
2022-09-28 14:03:22
Оренбург вилояти ва Қозоғистон чегараси. Руслар бетайин урушга бормаймиз деб чегарадан чиқиб кетиш учун тўғридан-тўғри далада навбат кутишган ва шу ерда тунаб қолишган.
4.1K views11:03
Ochish/sharhlash
2022-09-28 08:47:46
Мобилизациядан қочаётганлар билан тўлиб-тошиб келаётган самолётлар Россияга деярли бўм-бўш қайтиб кетяпти.
3.4K views05:47
Ochish/sharhlash
2022-09-28 07:46:23
Айтишларича Туркияда 65 ёшдан ошган хорижий давлат фуқароларига яшаш рухсатномаси (ikomatizni) яна бериляпти экан. Лекин ҳозирча бу хабарни тасдиқлаш имкон бўлмади.

Маълумот учун Туркияда жорий йил 10 февралдан буён хорижий давлат фуқароларига яшаш рухсатномаси (ikomatizni) бериш 99 фоиз ҳолатларда рад этилмоқда.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
3.3K views04:46
Ochish/sharhlash
2022-09-28 05:52:34 Bloomberg агентлигининг туркиялик юқори мартабали мулозимга таяниб хабар беришича, давлат банклари Halkbank, Ziraat Bank, Vakiflar Bank Россиянинг Мир тўлов тизимига хизмат кўрсатишни тўхтатишга қарор қилган.

Манбага кўра, бу қарор сешанба куни қабул қилинган, бироқ маълумот ҳали расман эълон қилинмаган.
3.7K views02:52
Ochish/sharhlash
2022-09-27 19:31:00
19-16 сентябрь кунлари Европада энг кўп рейслар Истанбул аэропортидан амалга оширилди.

Европа ҳаво навигацияси хавфсизлиги ташкилоти (Евроконтрол) маълумотларига кўра, 19—26 сентябрь кунлари энг кўп рейслар Туркиянинг Истанбул аэропортидан амалга оширилган – кунига ўртача 1286 та рейс.

Шу билан бирга, Турк ҳаво йўллари кунига ўртача 1376 марта амалга оширилган парвозлар сони бўйича Европада учинчи ўринни эгаллади.

Шундай қилиб, «Истанбул» аэропорти ҳафтасига амалга оширилган рейслар сони бўйича қуйидаги аэропортларни ортда қолдирди: «Схипхол» (Амстердам) - кунига 1272 рейс ва «Шарл де Голл» (Париж) - кунига 1236 рейс.
641 views16:31
Ochish/sharhlash
2022-09-27 16:16:38
Uzbekistan Airways Фарғона – Дубай – Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди

2022 йил 30 октябрдан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖ Фарғона – Дубай – Фарғона янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди.

Фарғона водийси аҳолисига янада қулай шароитлар яратиш мақсадида парвозлар ҳафтасига икки маротаба – якшанба ва сешанба кунлари амалга оширилади.
2.9K views13:16
Ochish/sharhlash