Get Mystery Box with random crypto!

Бугун, 30 август куни Туркия Республикаси тарихида жуда муҳим | ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР

Бугун, 30 август куни Туркия Республикаси тарихида жуда муҳим сана - Думлупинар жангининг 100 йиллиги нишонланади.

Бу юнон қўшинлари устидан ғалаба билан якунланган Буюк Ҳужум (мустақиллик учун курашдаги бурилиш нуқтаси) санаси.

Кун давомида парадлар ўтказилади, Аниткабирда Отатурк қабри ва Тақсимга гулчамбарлар ва гуллар қўйилади, ҳарбий мактабларда битирув маросимлари ўтказилади.

Шу билан бирга:
Кўча концертлари ва янгича юришлари
Шаҳар марказида авиа томошалар
Картал ва Малтепеда бепул концертлар
Аднан Мендерес булваридаги парад
Истанбул анъанасига кўра, Истанбулкартга бириктирилган барча жамоат транспортлари бепул бўлади.
Метро тунги соат биргача ишлайди.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar