Get Mystery Box with random crypto!

ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР

Kanal manzili: @turkiyadagi_uzbeklar
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.41K
Kanalning ta’rifi

Туркиядаги ўзбекистонликлар учун фойдали маълумотлар ва энг сўнги хабарлар канали.
Реклама: t.me/turpaketlar

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 141

2022-10-01 07:44:44 Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1999 й.т. “М.Р.” (аёл) ҳамда Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи, 2000 й.т. “Қ.А.” (аёл) ўзаро тил бириктириб, қизларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборишган.

Туркияда яшовчи “А” исмли аёл эса қизларга авиачипта сотиб олиш, уларни кутиб олиш ҳамда фоҳишалик билан шуғуллантириш ишларига масъул бўлган.

Жумладан, 2022 йилнинг апрель ойи бошларида “М.Р.” ва “Қ.А.”лар Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. “А.А.”ни Туркия давлатига бориб, фоҳишалик билан шуғулланиш орқали ҳар ойда 2 минг АҚШ доллари ишлаб топишга қизиқтиришган ҳамда дастлабки “даромади”нинг тенг ярмини уларга бериши кераклигини тушунтиришган.

Ўз навбатида Туркия давлатида яшовчи “А” исмли аёл “А.А.”га хорижга чиқиш паспорти олиши учун 50 АҚШ доллари ва “Тошкент-Истанбул-Анқара” йўналиши бўйича авиачипта юборган.

ДХХ ходимлари томонидан ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “М.Р.” қизни Тошкент халқаро аэропортига олиб келиб, Туркия давлатига юбормоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида унинг шериги “Қ.А.” ҳам ушланди.

Уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жорий йилнинг август ойида жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан “М.Р.”га нисбатан 3 йил ва “Қ.А.”га нисбатан эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Лекин “Қ.А.”ни оилавий шароитини, икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, Жиноят Кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
5.6K viewsedited  04:44
Ochish/sharhlash
2022-09-30 18:47:49
Истанбул янги паром йўналишларининг харитаси
5.8K views15:47
Ochish/sharhlash
2022-09-30 15:47:33
- Қозоғистон пойтахти?
- Тошкент
- Йўқ
- Тошкент эмасми?
- Йўқ Нурсултон, аммо ҳозир Остона бўлди.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
5.9K viewsedited  12:47
Ochish/sharhlash
2022-09-30 15:04:35 Туркияда 65 ёшдан ошган ва балоғат ёшига (18 ёшдан кичик) тўлмаган хорижий давлат фуқароларига яшаш рухсатномаси (икоматизни) берилаётганини бир нечта ширкатлар ҳам тасдиқлашди.

Шу ўринда хорижий давлат фуқароларини рўйхатга олиш учун очиқ бўлган туман ва маҳаллаларда манзилни расмийлаштириш кераклигини эътиборга олиш лозим азизлар.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
5.8K viewsedited  12:04
Ochish/sharhlash
2022-09-30 12:45:49
Туркиянинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари.

Forbes журнали ўз тадқиқотида Туркиянинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рўйхатини тузди.

Тадқиқотда инновациялар, хизматлар мавжудлиги, ишлаб чиқариш қуввати ва савдо имкониятлари баҳоланди.

Ушбу рўйхатда Истанбул биринчи ўринни эгаллади.
2-ўрин – Анқара
3-ўрин – Измир
4-ўрин – Текирдаг
5-ўрин – Кожаэли
6-ўрин – Анталия
7-ўрин – Ялова
8-ўрин – Бурса
9-ўрин – Эскишеҳир
10-ўрин - Трабзон


Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
5.8K viewsedited  09:45
Ochish/sharhlash
2022-09-30 11:24:39
Чегарада тунаб қолганларга нон ва сув тарқатиш ишлари.

2 йил олдин шунақа яхши инсонлар ҳақида видео чиқарган эдик, фақат у вақтда тунаб қолган одамлар ўзимизнинг қора кўзлар эди.
5.5K views08:24
Ochish/sharhlash
2022-09-30 11:18:40
Россия ва Грузия чегарасида минглаб Россия фуқаролари мамлакатдан суриш учун навбатда турибди
5.4K views08:18
Ochish/sharhlash
2022-09-30 09:17:17
30 сентябрдан Туркиянинг Pegasus Airlines авиакомпанияси Истанбул-Санкт-Петербург-Истанбул рейслари частотасини тўрттадан еттитага оширди.
5.4K views06:17
Ochish/sharhlash
2022-09-30 08:25:33
Билет қайтариш: Uzbekistan Airways XIX асрда, Ўзбекистон темир йўллари XXI асрда

Кеча Davletovuz Uzbekistan Airways компаниясидан олинган билетларни қайтариш азоблиги ҳақида ёзиб қолди. Буни Kurbanoff ҳам ўз тажрибаси билан тасдиқлади.

Менда ҳам шунақа воқеа бўлган. Ўтган йили декабрь ойида Uzbekistan Airways’дан олган билетимни қайтаришга тўғри келди.

Билетни онлайн қайтариш саҳифасида мижоздан 17 та савол сўралади. Ҳаттоки пластик картангизни берган банкнинг МФОси, банк СТИРИ, транзит ҳисоб-рақамини сўраш 21 аср учун ўта кулгили ва шармандали деб ҳисоблайман.

Билетни 1 ой ичида қайтаришга ваъда беришди. Бошқа хорижий авиакомпаниялар 1-3 суткада қайтаради.

Лекин менга 3 ойда ҳам пул тушмади. Орада Марказий авиакассага бориб ҳам келдим. Барибир фойдаси бўлмади.

Шундан кейин Транспорт вазирлиги орқали шикоят қилдим. Вазирлик орага қўшилди, мен билан компания вакиллари боғланди. Лекин шунда ҳам 1 ойдан кейин бир амаллаб пулимни олдим. Ҳалиям вазирлик орага қўшилганда шунақа, йўқса умуман ололмасмидим ким билсин.

Таққослаш учун:
Ўзбекистон темир йўллари компаниясида билетни қайтариш учун атиги биттагина тугмани боссангиз кифоя. Сиздан бошқа ҳеч нарса сўрамайди. Масалан, кечадан олдин куни зарурат туфайли Самарқандга олган поезд билетини қайтаришга тўғри келди. Кечки пайт соат 21:00 ларда қайтаргандим, эртаси куни 16:52 да пул тушди.

Хоҳиш бўлса, мижозларни қийнамасдан ҳаммасини қилса бўлади. Лекин Uzbekistan Airways’да бунақа хоҳиш йўқ, улар мижозларни қийнаб мазза қилса керак.


@xushnudbek
5.2K views05:25
Ochish/sharhlash
2022-09-29 21:44:27
Анталияда турк банкларининг Мир карталари билан ишлашдан бош тортишига қарши митинг бўлиб ўтди.

Митингда «Ватан» партияси аъзолари АҚШнинг Туркияга босими ва МИР тизимидан воз кечиш қарорига норозилик билдиришди, деб ёзади Айдинлик газетаси.
2.4K viewsedited  18:44
Ochish/sharhlash