Get Mystery Box with random crypto!

Homidjon Ishmatbekov

Telegram kanalining logotibi tuhur — Homidjon Ishmatbekov H
Telegram kanalining logotibi tuhur — Homidjon Ishmatbekov
Kanal manzili: @tuhur
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.42K
Kanalning ta’rifi

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-10-07 04:38:57 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.

Жума айёмингиз муборак бўлсин.

Ўзининг каломида:
لَقَدۡ كَانَ لَكُمۡ فِىۡ رَسُوۡلِ اللّٰهِ اُسۡوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَنۡ كَانَ يَرۡجُوا اللّٰهَ وَالۡيَوۡمَ الۡاٰخِرَ وَذَكَرَ اللّٰهَ كَثِيۡرًا
"Батаҳқиқ, сизлар учун–Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди" (Аҳзоб сураси, 21-оят) деган Аллоҳ азза ва жаллага беадад ҳамду санолар, барчамиз учун барча ишда ўрнак бўлган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавот ва саломлар бўлсин.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/tuhur
1.7K views01:38
Ochish/sharhlash
2022-10-05 12:44:03 Мусо алайҳиссалом сўрадилар: Эй Раббим! Қайси банданг энг ожиз ва нотавон? Аллоҳ таоло деди: Жаннатни амалсиз талаб қилгани. Мусо сўрадилар: қайси банданг энг бахил? Аллоҳ деди: тиланчи сўраганда беришга нарсаси бўла туриб бермагани.

https://t.me/tuhur
1.2K views09:44
Ochish/sharhlash
2022-10-05 12:43:18 Ҳикоя қилинишича, Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ бир куни ҳаммомга кирмоқчи бўлган эканлар, ҳаммомчи ҳаммомга киришга  пул тўламаса, киритмаслигини айтибди. Шунда Иброҳим ибн Адҳам йиғлаган эканлар ва: менга шайтоннинг уйигаки текинга киришга рухсат йўқ экан, пайғамбарлар ва сиддиқларнинг уйига амалсиз киришим мумкинми?!-деган эканлар.

(Танвирул азҳон).

https://t.me/tuhur
1.1K views09:43
Ochish/sharhlash
2022-10-05 12:42:06 Бир куни Салмон Форисий разияллоҳу анҳу дарахтнинг тагида ўтирган эдилар, дарахтнинг қуриган шоҳини олдиларда бир силкитган эдилар барглари тўкилиб тушди. Кейин ёнларида ўтирган кишига: Эй, Абу Усмон, мендан нега бундай қилганимни сўрамайсанми?-дедилар. Абу Усмон: Нега бундай қилдингиз?-деб сўради. Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам менга шундай қилган эдилар. У зот билан бирга бир дарахтнинг тагида ўтирган эдик, у киши дарахтнинг қуриган шоҳини олдиларда бир силкитган эдилар, ҳамма барглари тўкилиб тушди. Шунда мендан: нима учун бундай қилганимни сўрамайсанми?-дедилар. Мен: нега бундай қилдингиз?-деб сўрадим. Шунда У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон мусулмон киши таҳорат қилса ва таҳоратини мукаммал қилса, сўнгра беш вақт намозини ўқиса, унинг гуноҳлари ҳудди мана бу шоҳнинг барглари тўкилгандек тўкилиб тушади, дедилар ва ушбу оятни ўқидилар:
وَأَقِمِ الصَّلَاةَ طَرَفَيِ النَّهَارِ وَزُلَفًا مِنَ اللَّيْلِ إِنَّ الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّيِّئَاتِ ذَلِكَ ذِكْرَى لِلذَّاكِرِينَ
“Куннинг ҳар икки тарафида (яъни, эртаю кеч) ва туннинг бир бўлагида намоз ўқинг! Албатта, савобли ишлар гуноҳларни кетказади. Бу ёд этувчилар учун ёдномадир” (Ҳуд сураси, 114-оят). (Аҳмад, Насаий ва Табароний ривоят қилганлар).

https://t.me/tuhur
1.5K views09:42
Ochish/sharhlash
2022-10-03 20:25:32 Чапдаст жангчи

Мусулмонлар қўшини билан форслар қўшини ўзаро жангга ҳозирланиб турган эди. Кутилмаганда форслар жангга ўргатилган шерни олиб келдилар. Бу ҳолатни кўрган мусулмонлар саросимага тушиб қолдилар. Шу пайт мусулмонлар қўшини ичидан бир киши отилиб чиқди ва шер томонга қараб шижоат билан ўзини ташлади. Икки томон қўшинлари йиртқич билан олишгани турган жангчининг ҳамласидан ҳайратланиб турар эдилар. Жангчи эпчиллик билан шерга ташланди ва уни бир неча ерига ҳанжарини санчиб ўлдирди. Шердек йиртқичдан ҳам ҳайиқмайдиган мусулмон лашкарларини ҳаяжон билан кузатиб турган форс жангчиларининг қалбига қўрқинч кирди.
Ғалабадан сўнг Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу шерни ер тишлатган қаҳрамоннинг олдига бориб, унинг пешонасидан ўпди. Қаҳрамон эса, тавозеълик билан Саъд разияллоҳу анҳунинг оёғига йиқилиб: сиздек зотнинг менинг пешонамдан ўпиши, мен учун шараф, деди ва унинг пойини ўпди.
Айтганча, қаҳрамонимизнинг исми Ҳошим ибн Утба ибн Абу Ваққос - Саъд ибн Абу Ваққоснинг жияни, укасининг ўғли - эди.

(Имом Табарий).

https://t.me/tuhur
1.5K views17:25
Ochish/sharhlash
2022-10-03 09:17:20 Пайғамбарингизни таниб олинг

- Исмлари: Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдул мутталиб ибн Ҳошим ибн Абду маноф.
- Қабилалари: Қураший Ҳошимий.
- Куниялари: Абулқосим.
- Оналари: Омина бинт Ваҳб.
- Эмизган оналари: Ҳалима Ас-Саъдийя.
- Туғилган йиллари: 12 рабиъул аввал, ҳижратдан 53 йил аввал/ 22 апрель 571 йил, Маккаи мукаррама.
- Вафот этган йиллари: 12 рабиъул аввал, ҳижратнинг 11 йили/ 632 йил, июль, Мадинаи мунаввара.
- Пайғамбарлик келган вақти: 17 Рамазон, ҳижратдан 13 йил аввал/ 610 йил, август, Ҳиро ғори, Маккаи мукаррама.
- Исмлари: Муҳаммад, Аҳмад, ал-Ҳошир, ал-Моҳий, ал-Оқиб, ал-Муқаффий, Набийюттавба, Набийюрраҳма.
- Ўғил фарзандлари: Ал-Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.
- Қиз фарзандлари: Зайнаб, Руқайя, Умму Кулсум, Фотима.
- Ғазотлари: 37та, шулардан 9та ғазотда уруш бўлган.
- Ҳаж ва умралари: бир марта ҳаж ва тўрт марта умра қилганлар.
- Умрлари: 63 йил умр кўриб, 40 йил пағамбарликкача, 23 йил пайғамбарликдан сўнг. Пайғамбарлик даврининг 13 йили Маккада, 10 йили Мадинада кечган.
- Аёллари: 1.Хадича бинт Хувайлид, 2.Оиша бинт Абу Бакр, 3.Зайнаб бинт Жаҳш, 4.Умму Ҳабийба Рамла ибнт Абу Суфён, 5.Сафийя бинт Ҳуяй ибн Ахтаб, 6.Савда бинт Замъа, 7.Ҳафса бинт Умар ибнул Хаттоб, 8.Умму Салама Ҳинд бинт Абу Умайя, 9.Жувайрия бинтул Ҳорис, 10.Маймуна бинтул Ҳорис, 11.Зайнаб бинт Хузайма (разияллоҳу анҳунна).
- Чўрилари: 1.Мария ал-қибтийя – Иброҳим ўғилларининг онаси, 2.Райҳона бинт Зайд  ал-қуразийя.
- Мўжизалари: Энг машҳурлари: 1.Қуръони карим, 2.Суннати набавийя, 3.Ойнинг иккига бўлиниши, 4.Ғайбдан хабар беришлари, 5.Бармоқлари орасидан сув чиқиши, 6.Жонли ва жонсиз нарсаларнинг У зотга гапиришлари, 7.Касалларни тузатишлари.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/tuhur
4.7K views06:17
Ochish/sharhlash
2022-10-02 15:53:19 Туяга минган ҳолда жаннатга кирадиган аёл

Ривоят қилинишича, бир куни Фотима разияллоҳу анҳо рўзғорга зарур нарсаларни сотиб олиш учун турмуш ўртоғлари Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳуга тақинчоқларини бердилар ва: мана буни бозорга олиб бориб сотингда, рўзғоримизга зарур нарсаларни олиб келинг, дедилар. Али разияллоҳу анҳу тақинчоқни олиб бориб олти динорга сотдилар. Йўлда келаётсалар олдиларидан бир мискин чиқиб: Эй Али Аллоҳ сизга ато этган нарсадан менга ҳам беринг, деди. Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу унга икки динорни садақа қилдилар. Али йўлда давом этдилар. Бир оздан кейин яна бир мискин йўлдан чиқиб садақа сўради. Али разияллоҳу анҳу унга ҳам икки динорни садақа қилдилар. Йўлда давом этиб кетаётсалар учинчи мискин йўлни тўсиб садақа сўради. Ҳазрати Али унга ҳам қолган икки динорни садақа қилиб юбордилар. Энди йўлларидан бир киши чиқиб: Эй Али мана бу туяни сотиб олмайсизми?-деди. Али: менда пул йўқ дедилар. У киши: олсангиз сизга юз динорга сотаман, пулини топганингизда берасиз, деди. Ҳазрати Али туяни юз динорга қарзга сотиб олдилар. Йўлда давом этиб кетаётсалар олдиларидан бир киши чиқиб: Эй Али, туянгизни сотасизми?-деб сўради. Али: ҳа, сотаман, дедилар. Неча пулга сотасиз?-деб сўради йўловчи. Юз динорга сотиб олдим, деб жавоб бердилар Али разияллоҳу анҳу. Ундай бўлса, мен бир юз олтмиш динорга сотиб оламан, деди йўловчи. Ҳазрати Али туяни бир юз олтмиш динорга нақд пулга сотдилар. Пулни олиб юз динорини қарз эгасига қайтариб бердилар ва қолган олтмиш динорни олиб уйга хурсанд бўлиб қайтдилар. Фотима розияллоҳу анҳонинг олдига келиб йўлда бўлган воқеаларни бирма-бир айтиб бердилар. Фотима разияллоҳу анҳо: юринг бирга бориб ушбу воқеани Расулуллоҳга айтиб берамиз, дедилар. Иккалалари Расулуллоҳнинг олдиларига борсалар, У зот буларни кулиб кутиб олдилар. Фотима разияллоҳу анҳо: Эй Али бўлган воқеани айтиб беринг, дедилар. Али разияллоҳу анҳу бўлган ишларни бирма-бир айтиб бердилар. Воқеани эшитиб туриб Расулуллоҳ табассум қилдилар ва: Эй Али, сизнинг Аллоҳ билан қилган тижоратингиз бароридан келди. Бир яхшиликка ўн баробар қайтарилди. Қилган олти динор садақангиз эвазига Аллоҳ таоло олтмиш динор қилиб қайтарди. Эй Али, сизга юз динорга туя сотган киши Жаброил эдилар, сиздан уни бир юз олтмиш динорга сотиб олган эса, Микоил эдилар. Бу туя Фотима жаннатга кираётганда миниб кирадиган туя бўлади, дедилар.

Аллоҳим бизларни ҳам жаннатда ўша зотлар билан бирга жамлагин.

https://t.me/tuhur
2.6K views12:53
Ochish/sharhlash
2022-10-02 12:55:27 Аҳли фарз кишилари билан аҳли фазл кишилари ўртасидаги фарқ

Аҳли фарз кишилари асҳобул ямийн (ўнг тарафдан ўрин олгувчилар), аҳли фазл кишилари эса муқарраб (энг яқин жойдан ўрин олгувчилар)дир.

Аҳли фарз кишилари мусулмонлар ичида кўпчиликни ташкил қилади, аҳли фазл кишилар эса, озчиликни ташкил қиладилар.

Аҳли фарз кишилар Рамазон ойи рўзасинигина тутадилар ва бошқа ойларда оғизлари очиқ бўлади. Аҳли фазл кишилар эса, Шаввол ойидаги олти кун, ҳар ойнинг ўртасида уч кун, душанба, пайшанба кунлари, зулҳижжа ойининг аввалги тўққиз куни ва ашуро куни рўзаларини ҳам тутадилар.

Аҳли фарз кишилари фарз намозларни канда қилмай ўқийдилар. Аҳли фазл кишилари эса, Қуръони каримда айтилганидек:
تَتَجَافٰى جُنُوۡبُهُمۡ عَنِ الۡمَضَاجِعِ يَدۡعُوۡنَ رَبَّهُمۡ خَوۡفًا وَّطَمَعًا
"Уларнинг ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Улар Роббиларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар" (Сажда сураси, 16-оят).

Аҳли фарз кишилари:
وَاِذَا مَا غَضِبُوۡا هُمۡ يَغۡفِرُوۡنَ‌ۚ‏
"Ғазабланган вақтда кечириб юборадилар" (Шуро сураси, 37-оят).
Аҳли фазл кишилари эса, ғазабланган вақтларида яхшилик қиладилар.

Аҳли фарз кишилари яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтарадилар. Аҳли фазл кишилари эса, яхшиликка унданда кўпроқ яхшилик билан, ёмонликка эса, яхшилик билан жавоб қайтарадилар.

Аҳли фарз кишилар молларидан закотини чиқарадилар. Аҳли фазл кишилар эса:
اَلَّذِيۡنَ يُنۡفِقُوۡنَ اَمۡوَالَهُمۡ بِالَّيۡلِ وَالنَّهَارِ سِرًّا وَّعَلَانِيَةً
"Кечасию кундузи молларини нафақа қиладилар" (Бақара сураси, 274-оят).

Аҳли фарз кишилари ўзларига раво кўрган нарсани биродарларига ҳам раво кўрадилар. Аҳли фазл кишилар эса:
وَيُـؤۡثِرُوۡنَ عَلٰٓى اَنۡفُسِهِمۡ وَلَوۡ كَانَ بِهِمۡ خَصَاصَةٌ
"Гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (биродарларини) ўзларидан устун қўярлар" (Ҳашр сураси, 9-оят).

Аҳли фарз кишилар гоҳида нафл садақа ҳам қилиб турадилар, муҳтожларга ёрдам қўлларини ҳам тутадилар. Аҳли фазл кишилар эса, яхшилик қилишда мусобақалашадилар, доимо одамларнинг ҳожатларини чиқариб юрадилар.

Аҳли фарз кишилар аввал ўзларининг ишларини бажарадилар сўнгра дин ва уммат хизматини қиладилар. Аҳли фазл кишилар эса, ўз жонларини дин, ватан ва уммат ишига фидо қиладилар.

Аҳли фарз кишилар Аллоҳнинг чизиб қўйган чегарасидан чиқмайдилар. Аҳли фазл кишилар эса, ушбу чегарани муҳофаза қиладилар.

Аҳли фарз кишилар Аллоҳ таолонинг ушбу оятидан умидвор бўладилар:
فَمَنۡ زُحۡزِحَ عَنِ النَّارِ وَاُدۡخِلَ الۡجَـنَّةَ فَقَدۡ فَازَ
"Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди" (Оли Имрон сураси, 185-оят).
Аҳли фазл кишилар эса, Аллоҳ таолонинг ушбу ваъдасига эришишда мусобақа қиладилар:
فَاُولٰٓٮِٕكَ لَهُمُ الدَّرَجٰتُ الۡعُلٰىۙ‏
"Бас, ана ўшаларга олий даражалар бордур" (Тоҳо сураси, 75-оят).

Аллоҳим барчамизга аҳли фарздан аҳли фазл даражасига етишмоқни насиб этсин.

https://t.me/tuhur
2.2K views09:55
Ochish/sharhlash
2022-10-01 07:28:23 Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Абу Умома ал-Боҳилий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Олимнинг обиддан афзаллиги Менинг сизларнинг энг қуйи кишингиздан афзалллигимдекдир. Ҳақиқат шуки, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлар ва ер юзи аҳолиси, ҳатто ковагидаги чумолию, сув остидаги балиқлар ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчи муаллимларнинг ҳақига дуо қилиб турадилар" (Имом Термизий ривояти).

Барча устоз ва мураббийларга Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати бўлсин.

https://t.me/tuhur
2.1K views04:28
Ochish/sharhlash
2022-09-30 05:07:02 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ

Жума айёмингиз муборак бўлсин

Бугун Рабиъул аввал (мавлид) ойининг биринчи жума куни.
Аллоҳим бу ойнинг шарофати билан бизларнинг дунё ва охират ишларимизни унумли ва баракали  қилгин. Бирор бир дунё ва охират ишларимизни қийин ва машаққатли қилмагин.
Аллоҳим бизларни дунё ва охиратда саодатманд бандаларинг қаторида қилгин. Рўзи қиёматда Муҳаммад мустафонинг шафоатларидан насибадор айла.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/tuhur
3.1K views02:07
Ochish/sharhlash