Get Mystery Box with random crypto!

Бир куни Салмон Форисий разияллоҳу анҳу дарахтнинг тагида ўтир | Homidjon Ishmatbekov

Бир куни Салмон Форисий разияллоҳу анҳу дарахтнинг тагида ўтирган эдилар, дарахтнинг қуриган шоҳини олдиларда бир силкитган эдилар барглари тўкилиб тушди. Кейин ёнларида ўтирган кишига: Эй, Абу Усмон, мендан нега бундай қилганимни сўрамайсанми?-дедилар. Абу Усмон: Нега бундай қилдингиз?-деб сўради. Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам менга шундай қилган эдилар. У зот билан бирга бир дарахтнинг тагида ўтирган эдик, у киши дарахтнинг қуриган шоҳини олдиларда бир силкитган эдилар, ҳамма барглари тўкилиб тушди. Шунда мендан: нима учун бундай қилганимни сўрамайсанми?-дедилар. Мен: нега бундай қилдингиз?-деб сўрадим. Шунда У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон мусулмон киши таҳорат қилса ва таҳоратини мукаммал қилса, сўнгра беш вақт намозини ўқиса, унинг гуноҳлари ҳудди мана бу шоҳнинг барглари тўкилгандек тўкилиб тушади, дедилар ва ушбу оятни ўқидилар:
وَأَقِمِ الصَّلَاةَ طَرَفَيِ النَّهَارِ وَزُلَفًا مِنَ اللَّيْلِ إِنَّ الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّيِّئَاتِ ذَلِكَ ذِكْرَى لِلذَّاكِرِينَ
“Куннинг ҳар икки тарафида (яъни, эртаю кеч) ва туннинг бир бўлагида намоз ўқинг! Албатта, савобли ишлар гуноҳларни кетказади. Бу ёд этувчилар учун ёдномадир” (Ҳуд сураси, 114-оят). (Аҳмад, Насаий ва Табароний ривоят қилганлар).

https://t.me/tuhur