Get Mystery Box with random crypto!

Чапдаст жангчи Мусулмонлар қўшини билан форслар қўшини ўзаро | Homidjon Ishmatbekov

Чапдаст жангчи

Мусулмонлар қўшини билан форслар қўшини ўзаро жангга ҳозирланиб турган эди. Кутилмаганда форслар жангга ўргатилган шерни олиб келдилар. Бу ҳолатни кўрган мусулмонлар саросимага тушиб қолдилар. Шу пайт мусулмонлар қўшини ичидан бир киши отилиб чиқди ва шер томонга қараб шижоат билан ўзини ташлади. Икки томон қўшинлари йиртқич билан олишгани турган жангчининг ҳамласидан ҳайратланиб турар эдилар. Жангчи эпчиллик билан шерга ташланди ва уни бир неча ерига ҳанжарини санчиб ўлдирди. Шердек йиртқичдан ҳам ҳайиқмайдиган мусулмон лашкарларини ҳаяжон билан кузатиб турган форс жангчиларининг қалбига қўрқинч кирди.
Ғалабадан сўнг Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу шерни ер тишлатган қаҳрамоннинг олдига бориб, унинг пешонасидан ўпди. Қаҳрамон эса, тавозеълик билан Саъд разияллоҳу анҳунинг оёғига йиқилиб: сиздек зотнинг менинг пешонамдан ўпиши, мен учун шараф, деди ва унинг пойини ўпди.
Айтганча, қаҳрамонимизнинг исми Ҳошим ибн Утба ибн Абу Ваққос - Саъд ибн Абу Ваққоснинг жияни, укасининг ўғли - эди.

(Имом Табарий).

https://t.me/tuhur