Get Mystery Box with random crypto!

Homidjon Ishmatbekov

Telegram kanalining logotibi tuhur — Homidjon Ishmatbekov H
Telegram kanalining logotibi tuhur — Homidjon Ishmatbekov
Kanal manzili: @tuhur
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.42K
Kanalning ta’rifi

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-27 04:14:42
2.5K views01:14
Ochish/sharhlash
2022-09-27 04:14:42 Маъқал ибн Ясар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким тонг отганда уч марта "аъузу биллаҳиссамиъил алийм минаш-шайтонир рожийм" деб Ҳашр сурасининг охирги УЧ оятини ўқиса, Аллоҳ таоло кун ботгунча етмиш мингта фариштани унинг ҳақига дуо қилиб туришларига вакил қилиб қўяди. Агар ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлган бўлади. Кимки, ушбуларни кун ботиш вақтида ўқиса ҳам ўша даражани топади" (Имом Термизий ривояти).

https://t.me/tuhur
2.8K viewsedited  01:14
Ochish/sharhlash
2022-09-25 20:48:40 Зайнаб эрини қайтаётганини эшитиб уни кутгани йўлига чиқди. Абул Ос хотинини кўргач, унга: мен кетяпман, деди. Хотини: қаерга?-деб сўради. Абул Ос: аниқроғи мен эмас, сен кетасан, отангни олдига бор, деди. Зайнаб: нега?-деб сўради. Эри: чунки, у сен билан мени бир-биримиздан ажратди, энди отангни олдига қайтасан, деди. Шунда Зайнаб: балки СИЗ мен билан бирга кетарсиз, мусулмон бўлиб?!-деди. У: йўқ, деб жавоб берди. Шундан сўнг Зайнаб иккала фарзандини олиб Мадинаи Мунавварага қараб кетди.
Олти йил давомида Зайнабга кетма-кет совчилар келиши давом этди. Ҳар гал Зайнаб эрининг исломни қабул қилиб қайтиб келишидан умидвор бўлиб совчиларга рад жавобини бераверди.
Шу орада Абул Ос Маккадан Шомга кетаётган карвонга қўшилиб сафарга чиқди. Сафар асносида карвон бир гуруҳ саҳобаларга тўқнаш келди. Мусулмонлар карвонни асир олдилар. Абул Ос қочиб Зайнабнинг уйига келди. Бомдод намозига азон айтилаётган вақт эди. Зайнаб Абул Осни кўргач: мусулмон бўлиб келдингизми?-деб сўради. У: йўқ, қочиб келдим, деди. Зайнаб: балки исломни қабул қиларсиз?-деди. У: йўқ, деб жавоб берди. Зайнаб: қўрқманг, хуш келибсиз, холамнинг ўғли, Али ва Умоманинг отаси хуш келдингиз, деди.
Расулуллоҳ масжидда жамоатга имомлик қилиб бомдод намозини тугатар эканлар, масжиднинг орқа томонидан: мен Абул Осни ўз ҳимоямга олдим, деган овоз эшитилди. Расулуллоҳ одамларга қараб: менга эшитилган овозни сизлар ҳам эшитдингизми?-дедилар. Улар: ҳа эшитдик, ё расулуллоҳ, дейишди. Шунда Зайнаб: ё расулуллоҳ, Абул Ос менинг холамни ўғли, балаларимнинг отаси. Шунинг учун мен уни ўз ҳимоямга олдим, деди. Расулуллоҳ одамларга қараб: Эй инсонлар, мен бу кишидан куёв сифатида ёмонлик кўрмаганман. У менга гапирганда рост гапирган, берган ваъдасига ҳам вафо қилди. Агар рози бўлсангиз, молини ўзига қайтариб, юртига кетишга ижозат беринглар. Агар йўқ десангиз ҳам ўзингиз биласизлар, ҳақ сизларники, бунинг учун мен сизларни маломат қилмайман, дедилар. Шунда одамларнинг ҳаммаси бир овоздан: молини қайтариб берамиз ё расулуллоҳ, дейишди. Шундан кейин расулуллоҳ: ҳимоянга олган кишингни биз ҳам ҳимоямизга олдик, Эй Зайнаб, дедилар ва Зайнаб билан унинг уйига бордилар. Уйига етганларида расулуллоҳ: Эй Зайнаб, уни ҳурматини жойига қўй. Чунки, у сенинг холангни ўғли, болаларингни отаси. Лекин, у сенга яқинлашмасин, чунки сенга ҳалол эмас, дедилар.  Зайнаб: хўп бўлади ё расулуллоҳ, деди ва уйига кириб: Эй Абул Ос, исломга кириб биз билан қоласизми?-деди. У: йўқ, деди ва молларини олиб Маккага қайтиб кетди.
Макка етиб боргач, одамларни олдига чиқиб: Эй одамлар, мана молларингизни олинглар. Менда яна нимадир нарсаларингиз қолмадими?-деди. Одамлар: йўқ, ҳамма молимизни қайтардинг, сендан миннатдормиз, дейишди. Шунда Абул Ос: ундай бўлса эшитинглар, ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллох, деди.
Тонг саҳарда Абул Ос Мадинага кириб келди ва тўғри Расулуллоҳнинг ҳузурларига бориб: ё расулуллоҳ, кеча мени ҳимоянгизга олган эдингиз. Бугун эса, мен сизнинг олдингизга чин дилдан имон келтириш учун келдим. Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду аннака расулуллоҳ. Ё расулуллоҳ, мени Зайнабнинг олдига қайтишимга изн берасизми?-деб сўради. Расулуллоҳ унинг қўлидан етаклаб Зайнабнинг уйига олиб бордилар ва эшикни тақиллатиб: Эй Зайнаб, холангни ўғли бугун мени ҳузуримга келиб исломни қабул қилди. Мендан сени унга қайтишингга изн беришимни сўраяпди. Қабул қиласанми?-деб сўрадилар. Зайнабнинг юзи қизариб кетди ва мийиғида табассум қилди.

Ушбу воқеадан сўнг бир йил ўтгач Зайнаб вафот этди. Бунга чидай олмай Абул Ос жуда қаттиқ йиғлади. Ҳатто одамлар Расулуллоҳ унинг бошини силаб, юпатишга урунганларини ҳам кўрдилар. Абул Ос: ё расулуллоҳ, мен бу дунёга Зайнабсиз тоқат қила олмайман, деди.
Абул Ос ҳам Зайнабдан кейин бир йилдан сўнг вафот этди.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/tuhur
2.4K views17:48
Ochish/sharhlash
2022-09-25 20:48:40 Энг гўзал қисса

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлмасларидан олдин Абул Ос у зотнинг олдиларига бориб: мен катта қизингиз Зайнабни никоҳимга олсам дегандим, деди. Расулуллоҳ унга: қизимнинг ўзидан сўрамай бир нарса дея олмайман, дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнабнинг олдига кириб: холангни ўғли сени исмингни айтяпди, унга тегишга розимисан?-деб сўрадилар. Зайнабнинг юзи қизариб, бир оз табассум қилди.
Шундан кейин Зайнаб билан Абул Ос ибн ар-Рабиъ никоҳланиб оила қурдилар. Улардан Али ва Умома исмли фарзандлар дунёга келди.

Сўнгра ўртада муаммо пайдо бўлди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий келиб, у зот пайғамбар бўлдилар. Бу вақтда Абул Ос тижорат билан сафарга кетган эди. Қайтиб келгунича аёли Зайнаб ҳам исломни қабул қилган эди.
Абул Ос келиши билан Зайнаб: мени СИЗГА айтадиган муҳим гапим бор. Жуда буюк янгилик, деди. Абул Ос уни эшитмасданоқ ўрнидан туриб кетди. Зайнаб унинг кетидан эргашиб: отам пайғамбар бўлдилар. Мен у кишига имон келтириб мусулмон бўлдим, деди. Абул Ос: аввал мендан сўрасанг бўларди, деди. Зайнаб: мен отамни ёлғончи дея олмайман, отам ёлғончи ҳам эмаслар. У киши ишончли содиқ зотлар. Мен ёлғиз ўзим эмас, онам ҳам, сингилларим ҳам имон келтиришди. Амакиваччам Али ибн Абу Толиб ҳам, сизнинг амакиваччангиз Усмон ибн Аффон, дўстингиз Абу Бакр ҳам мусулмон бўлишди, деди.
Абул Ос: аммо мен одамлар мени хотинининг гапига кириб ўз қавмига қарши чиқибди, ота-боболарининг динидан қайтибди, дейишларини истамайман. Сени отангни айбламайман, аммо сен узр айтиб,  мени келишимни кутиб турсанг бўлардику, деди. Зайнаб: агар узр айтиш мумкин бўлганда мен узр айтмай ким узр айтсин. Лекин мен сизни аёлингизман, сизни ҳақиқат томонида бўлишингизни истайман ва шу йўлда сизга ёрдамчиман, деди.
Зайнаб эрига йигирма йил вафо қилиб яшади. Абул Ос ҳамон куфридан қайтмасди.
Сўнгра ҳижрат бошланди. Зайнаб пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келиб: ё расулуллоҳ, менга эрим билан бирга қолишимга изн берасизми?-деб сўради. Расулуллоҳ унга изн бердилар.
Бадр ғазоти воқеаси бўлди. Абул Ос ушбу жангда Қурайш лашкари томонида жанг қилишга шайланди. Эри отасига қарши жангга чиқаётган Зайнаб бу ҳалатдан қаттиқ изтиробга тушуб йиғларди. Аллоҳим мен сенинг қуёшинг порлаб болаларим етим қоладиган ёки отамдан айрилиб қоладиган кун келишидан қўрқаман, деб йиғларди.
Абул Ос Бадр ғазотида иштирок этди. Жанг ниҳоясига етиб Абул Ос мусулмонларнинг қўлига асирга тушди. Бу хабар тезда Макка етиб келди. Зайнаб: Отамга нима бўлди?-деб сўради. Унга: мусулмонлар ғалаба қозонишди, дейишди. Шунда Зайнаб Аллоҳга шукр саждасини қилди.
Шундан кейин Зайнаб: эримга нима бўлди?-деб сўради. Уни Муҳаммад асир олибди, дейишди. Шунда Зайнаб: ундай бўлса эримни озод қилиш учун фидо юбораман, деди.
Зайнабда эрини озод қилишлари эвазига фидо қиладиган қимматбаҳо бирорта нарсаси йўқ эди. Фақатгина онасидан эсталик бўлиб қолган бўйнига осиб юрадиган тақинчоғигина бор эди. Ана шу тақинчоқни эрининг туғишган укасидан бердириб юборди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам асирларни озод қилиш эвазига тақдим қилинаётган фидоларни қабул қилиб олаётган эдилар. Бир пайт кўзлари Хадичанинг тақинчоғига тушиши билан: бу кимнинг фидоси?-деб сўрадилар. Абул Ос ибн ар-Робиънинг фидоси, дейишди. Шу пайт Расулуллоҳ: бу Хадичанинг тақинчоғи эди, деб йиғладилар. Сўнгра ўринларидан туриб: Эй одамлар! Бу кишидан куёв сифатида ёмонлик кўрмадик. Уни озод қилиб юборишга қарши эмасмисизлар? Фидо учун юборган тақинчоқни Зайнабга қайтариб беришга розимисизлар?-дедилар. Ҳамма одамлар бир овоздан: розимиз, ё расулуллоҳ, дейишди. Шундан сўнг пайғамбар алайҳиссалом тақинчоқни Абул Осга бердилар ва: Зайнабга айт, Хадичанинг тақинчоғини авайлаб асрасин, дедилар. Кейин Абул Осга: сенга айтадиган гапим бор, дедилар-да, чеккароққа тортиб: Эй Абул Ос, Аллоҳ таоло менга муслима хотин билан кофир эрни ажратиб юборишга буюрди. Сен қизимни менга қайтариб юборасанми?-дедилар. У: ҳа, деди.
1.8K views17:48
Ochish/sharhlash
2022-09-25 15:51:14 Карамли инсон

Ал-Асмаъий ҳикоя қилади: мен бир кишини зиёрат қилиб турар эдим. У киши карамли инсон эди. Бир қанча вақт ўтиб у кишининг зиёратига борсам эшиги қулфланган экан. Бир парча қоғоз олдимда унга шундай байт ёздим:
إذا كان الكريمُ له حجابٌ
     فما فضلُ الكريمِ على اللئيمِ..

Агар карам соҳибининг эшигига қулф осилса,
Карам соҳибининг пасткашдан нима ортиқлиги қолади.

Қоғозни уйнинг эшигида қолдирдимда, жавобини кутдим. Кун ўтиб мактубимнинг орқа томонига ёзилган жавоб хати олдим. Унда шундай дейилган эди:
إذا كان الكريمُ قليلَ مالٍ
  تستّر بالحُجّابِ عن الغريمِ.

Агар карам соҳибининг моли оз бўлса,
Эшигига қулф осиб қарздорлардан яширинади.
Жавоб хати билан бирга бир ҳамён ҳам бор экан. Қараса унда беш юз динор бор экан.
Ал-Асмаъий айтади: мен бу воқеани Амирул муъминийн Маъмунга айтаман деб қасд қилдим.
Маъмуннинг ҳузурига бориб воқеани айтиб бердим ва хат билан ҳамённи олдига қўйдим. Маъмун ҳамённи кўриб: Эй Асмаъий, бу ҳамёнда байтул молнинг муҳри борку. Буни сенга берган кишини мени ҳузуримга келтиринглар, деди.
Асмаъий: Эй амирул муъминийн, Аллоҳга қасамки, бу киши менга кўп яхшилик қилган. Унга зиён етказманг, деди.
Маъмун: унга зиён етказмаймиз, деди. Шундан кейин Асмаъий кишининг манзилини айтди. Чопарлар уни тезда Маъмуннинг ҳузурига олиб келишди.
Маъмун у кишини таниди ва: сен эмасмидинг кечагина ҳузуримизга келиб, ҳолингдан шикоят қилиб ёрдам сўраган?-деди.
У: ҳа, мен ўшаман, деди.
Маъмун: сенга беш юз динор инъом қилган эдик, шундайми?-деди.
У: ҳа, албатта. Мана шу ҳамёндаги ўша пуллар, деди.
Нима учун сен бу пулларни Асмаъийнинг биргина байт шеъри эвазига бериб юбординг?!-деди.
У: амирул муъминийн ҳузурига ёрдам сўраб келган кишини қуруқ қайтармаганидек, мен ҳам ҳузуримга ёрдам сўраб келган кишини қуруқ қайтаришдан Аллоҳдан ҳаё қилдим, деди.
Бу гапни эшитган Маъмун: бу қанчалар гўзал хулқ, қанчалар олийжаноблик, деди ва унга яна минг динор инъом қилди.

الناس للناس مادام الوفاء بهم
             والعسر واليسر أوقات وساعات

وأكرم الناس مابين الورى رجل
           تُقضي على يده للناس حاجات

لا تقطعن يد المعروف عن أحد
             ما دمت تقدر والأيام تارات

واذكر فضيلة صنع الله إذ جعلت
             إليك لا لك عند الناس حاجات
 
قد مات قوم وما ماتت فضائلهم
          وعاش قوم وهم في الناس أموات
Шеърда шундай дейилади:
Одамлар модомики, бир-бирларига вафо қилар эканлар,
Оғирлик ҳам, енгиллик ҳам саноқли вақт ва соатдир.
Инсонларнинг ичида дунёдаги энг карамли киши,
Одамларнинг ҳожати унинг қўлида раво бўлганидир.
Бирор кимсага яхшилик қилишдан ҳечам қўлингни тортмагин,
Модомики, қодир экансан бу кунлар ғаниматдир.
Аллоҳнинг сенга ато этган фазилатини эсла,
Сени эмас, одамларнинг ҳажатин сенга солибдур.
Шундай инсонлар ўтдики, улар ўлсаларда фазилатлари барҳаёт,
Шундайларда борки, ҳаёт бўлсаларда, инсонлар наздида амвотдур.

https://t.me/tuhur
1.7K views12:51
Ochish/sharhlash
2022-09-25 13:32:31 Ҳимс аҳолиси шаҳар ҳокими Саъийд ибн Умарнинг устидан Умар ибн Хаттобга шикоят қилишди. Улар тўрт нарсада уни айблашар эди:
1. Тонг ёришмагунча уларнинг олдига чиқмайди.
2. Тунда бирорта ҳам кишини ҳузурига қабул қилмайди.
3. Ойда бир кун одамлардан ўзини олиб қочади.
4. Баъзи-баъзида хушидан кетиб қолади.

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу Саъийд ибн Умардан шулар ҳақида сўради. Саъийд бирма-бир жавоб берди:
Тонгда туриб хамир қораман ва ўзим нон ёпаман, шундан кейин одамларнинг олдига чиқаман.
Кундуз кунни одамлар учун, тунни эса, Раббим учун хослаб қўганимдан тунда бирорта ҳам одамни қабул қилмайман.
Ойда бир марта кийимларимни ечиб, юваман ва то қуригунича одамлардан нарида бўламан.
Хушидан кетиши ҳақида Саъийд шундай дейди: мен мушрик эдим. Маккада Хубайб ал-Ансорийни Қурайшликлар танасини нимталаб ўлдиришганига гувоҳ бўлганман. Ўшанда уни судраб бориб хурмо дарахтига осдилар ва: сени ўрнингда Муҳаммад бўлишини истайсанми?-дейишди. У эса: мени жоним ҳам, оилам ҳам, болаларим ҳам омон қолмасада, Муҳаммадга кичкинагина тикан киришини ҳам хоҳламайман, деди. Мен ана шу воқеани эсласам мушрик бўлганим, Аллоҳга имон келтирмаганим учун Хубайбга ёрдам бармаганимдан эзиламан ва Аллоҳ таоло мени ўша қилмишим учун ҳечам кечирмайди деб ўйлаб қўрқаман. Шу вақтда хушимдан кетиб қоламан, деди.
Бу гапларни эшитгач Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу унга минг динор пул мукофоти ажратдилар. Токи у бу пулларга ўз эҳтиёжларини қондириб олсин учун. У эса, ўша пулларни ҳам мискин ва фақирларга тарқатиб юборди.

لِمِثۡلِ هٰذَا فَلۡيَعۡمَلِ الۡعٰمِلُوۡنَ
"Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал қилсинлар" (Соффот сураси, 61-оят).

https://t.me/tuhur
1.3K views10:32
Ochish/sharhlash
2022-09-24 20:16:46 Охират фақирлари

Бир аёл Оиша разияллоҳу анҳонинг олдиларига келиб: Эй Уммул муъминийн, кеча кечқурун ўрнимга ётаётганимда қўлларим соғ эди. Бугун тонгда уйғонсам икки қўлим шол бўлиб қолибди, деди. Оиша разияллоҳу анҳо: нима бўлди?-деб сўрадилар. У: мени ота-онам бой кишилар эди. Отам сахий инсон эдилар. Молларининг закотини берар, меҳмондўст, камбағалпарвар, нима яхшилик бўлса қилаверар эдилар. Аммо, онам эса ўта зиқна ва хасис эдилар. Ҳеч қачон молларидан эҳсон қилмаганлар.
Отам вафот этди. Ундан кейин икки ой ўтиб онам ҳам вафот этди. Кеча тунда отамни туш кўрдим. У кишининг эгниларида сариқ рангли кийим. Ёнларидан дарё оқиб ўтаяпди. Мен: Эй отажон, бу нима?-деб сўрадим. У киши: Эй қизалоғим, ким дунёда нима амал қилса шуни албатта кўради. Бу нарсани Аллоҳ таоло менга ато этди, деди. Шунда мен: онамгачи?-дедим. Отам: онанг ҳам вафот этдими?-деб сўрадилар. Мен: ҳа, дедим. Шунда отам: ҳайҳот, онангни биздан нарига қўйишибди. Сен онагни чап тарафдан ахтар, деди. Мен чап тарафга ўтиб онамни ахтардим. Бир пайт онамни бир парча матога ўранган ҳолда, қўлида бир парчагина ёғни ушлаганча: Эй воҳ, чанқаб кетяпман, деб бақираётганига кўзим тушди. У бақириб додлаб ҳолдан тойганида қўлидаги бир парча ёғ кафтига суртилади ва онам ўша ёғни ялайди. Унинг ёнгинасида дарё оқиб ўтаётган эди. Мен онамга: нега дарёдан ичмаяпсиз?-деб сўрадим. Онам: менга дарёдан ичишга беришмайди, деди. Ундай бўлса мен сизга сув олиб бераман, деб дарёдан қўлимда сув олиб ичирдим. Шу пайт ўнг тарафдан: ким бу аёлга сув берса қўллари шол бўлсин, деган бир нидо эшитилди. Эрталаб уйғонсам, қўлларим шол бўлибди, деди.
Шунда Оиша разияллоҳу анҳо: онагни эгнидаги бир парча матони танидингми?-деб сўрадилар. Аёл: ҳа, мен уни танидим. Онам ҳечам садақа қилган эмаслар. Лекин бир куни эшигимизга бир тиланчи келганида мана шу матони бериб юборган эдилар. Яна бир куни отам катта бир ҳўкиз сўйиб садақа қилганида, онам озгина ёғи бор бўлган суякни қўлида ушлаб турган эди. Эшикдан тиланчи келиб қолувди, шунда ўша ёғли суякни тиланчига бериб юборган эди, деди.
Бу гапларни эшитган Оиша разияллоҳу анҳо: Аллоҳу акбар, деб такбир айтиб юбордилар ва: Аллоҳ рост айтган, Расулуллоҳ уни етказганлар, деб қуйидаги оятларни ўқидилар:
فَمَنۡ يَّعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٍ خَيۡرًا يَّرَهٗ وَمَنۡ يَّعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَّرَهٗ
"Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир" (Залзала сураси, 7-8-оятлар).

وَاَنۡفِقُوۡا مِنۡ مَّا رَزَقۡنٰكُمۡ مِّنۡ قَبۡلِ اَنۡ يَّاۡتِىَ اَحَدَكُمُ الۡمَوۡتُ فَيَقُوۡلَ رَبِّ لَوۡلَاۤ اَخَّرۡتَنِىۡۤ اِلٰٓى اَجَلٍ قَرِيۡبٍۙ فَاَصَّدَّقَ وَاَكُنۡ مِّنَ الصّٰلِحِيۡنَ
"Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг" (Мунофиқун сураси, 10-оят).

(Ат-тарғиб ват-тарҳиб)

https://t.me/tuhur
2.5K views17:16
Ochish/sharhlash
2022-09-24 19:22:11 Яхши хотин

Қози Шурайҳ яхши бир оиланинг қизига уйланди. Никоҳнинг биринчи кечасиёқ аёлнинг ниҳоятда солиҳа эканлигига амин бўлди. Туриб Аллоҳга шукрона ўлароқ икки ракъат намоз ўқиди.
Намозимни тугатиб салом берсам - Шурайҳ айтадилар - аёлим ҳам орқамда менга эргашиб намоз ўқиётган экан, у ҳам салом берди.
Шундан сўнг унга яқинлашмоқчи эдим, менга қараб: шошманг Эй Абу Умайя, деди ва ўрнидан туриб сўзлай кетди: аммо баъд. Эй Абу Умайя, мен сизни аввалдан танимаган аёлман. Шунинг учун менга нимани ёқтиришингиз ва нимани ёқтирмаслигингизни айтинг. Токи мен СИЗ ёқтирган нарсаларни қилай ва СИЗ ёқтирмаган нарсалардан сақланай. Эй Абу Умайя, аниқки, сизнинг қавмингиз ичида СИЗГА муносиб бўлган аёллар ҳам бор эди. Менинг қавмимда ҳам менга муносиброқ эркаклар бор эди. Лекин мен сизнинг тақдирингизга ёзилган ва Расулуллоҳнинг суннатлари ила ҳалол қилинган хотинингиз эканман. Бас шундай экан, мен ҳақимда Аллоҳга тақво қилинг ва Унинг каломида айтилган қуйидаги оятга амал қилинг:
فَاِمۡسَاكٌ ۢ بِمَعۡرُوۡفٍ اَوۡ تَسۡرِيۡحٌ ۢ بِاِحۡسَانٍ‌
"Яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш" (Бақара сураси, 229-оят).
Шундан кейин ўтирди ва менга: энди СИЗ гапиринг, деди.
Кейин мен ўрнимдан туриб гапира бошладим: аммо баъд. Сен агар айтган гапларингга амал қилсанг ва гапингда турсанг, сенга ажр бор. Аммо, қуруқ гап бўлиб қолса, ўзингни зарарингга ҳужжат бўлади. Мен фалон, фалон нарсани яхши кўраман, фалон фалон нарсаларни ёқтирмайман. Менда бирор яхши нарсани кўрсанг уни фош қил, аммо ёмон нарсани кўрсанг, уни яшир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом мўмина аёлларни мақтаб, уларни сатийра (эрини айбини яширувчи) деб тавсифлар эдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эрининг айбини фош қиладиган фожира аёлларни ёмон кўрар эдилар. Расулуллоҳ: "мен кўчага чиқиб эридан шикоят қиладиган аёлларни ёқтирмайман", деганлар, дедим.
У: мени ва сизнинг қариндошларингизни қайси вақтларда зиёрат қиламиз?-деб сўради.
Мен: вақти-вақти билан зиёрат қиламиз. Чунки, Расулуллоҳ: "Вақти-вақти билан зиёрат қилсанг, меҳринг ошади", деганлар, дедим.
У: қўшнилардан кимларни ёқтирасиз ва кимларни ёқтирмайсиз, токи ёқтирганларингизга киришга изн бераман ва ёқтирмаганларингизга изн бермайман, деди.
Мен: фалончилар яхши одамлар, фистончилар эса, ундай эмас, дедим.

Орадан бир йил ўтди. Бир куни уйга келсам, қайнонам келган эканлар. У кишига хуш келдингиз, деб иззат-икром кўрсатдим.
Қайнонам: Эй Абу Умайя, хотинингиз қанақа экан?-деб сўради. Мен: Аллоҳга шукр, у яхши хотин, дедим. Қайнонам: Эй Абу Умайя, эркакларга берилган энг ёмон нарса ҳаддидан ошадиган аёлдир. Шунинг учун хотинингизни ўрни келганда одобга чақириб, камчиликларини тўғрилаб туринг, деди. Шундан кейин қизига қараб, эрига итоат қилиш, унинг гапидан чиқмасликка буюрди.


(Имом Ибн Асокир Дамашқ тарихида зикр қилганлар)

https://t.me/tuhur
1.5K views16:22
Ochish/sharhlash
2022-09-24 18:22:38 Муборак чақалоқ

Ҳалима Саъдия айтадилар: мен эрим ва кичик ўғлим билан эмизикли бола ахтариб Макка томонга йўлга чиқдик. Биз билан бирга Бани Саъд қабиласидан бўлган бошқа аёллар ҳам бор эди. Уларнинг ҳам мақсадлари худди бизникидек эди. Бу воқеа қаҳатчилик бўлган йилга тўғри келади. Ўшанда экинлар қуриб қақшаган, мол-қўйлар ҳалок бўлган эди. Бизни иккитагина ориқ, қариган, сутдан қолган ҳайвонимиз бор эди. Бирига мен ўғилчам билан, иккинчисига эса, эрим миниб олдик. Эрим минган туянинг ёши каттароқ ва ҳам ориқроғ эди.
Аллоҳга қасамки, ўша кеча мижжа қоқмадик. Ўғилчам очликдан йиғлаб чиқди. Кўкрагимда уни эмизгани сутим ҳам йўқ эди.
Уловларимизнинг ориқлиги, юришга мадори йўқлиги сабабли ҳамроҳларимиз ҳам бизга қараб одимлаб боришар эди.
Маккага етиб бориб, эмизикли бола ахтарар эканмиз, умуман бизнинг ҳаёлимизга келмаган бир иш бўлди. У ҳам бўлса, етимлиги туфайли ҳеч бир аёл олишни истамаган бир чақалоққа рўбарў бўлдик. Ўзимизга ўзимиз: бу болани отаси бўлмаса онаси бизга нима қилиб бера олардию, момоси нима қилиб берарди, дедик ва бошқа бола излаб кетдик.
Икки кун шу алфозда бола ахтариб юрдик. Бу орада биз билан келган аёлларнинг ҳаммаси биттадан эмизикли болани топишди. Мен эса, ҳалигача бирорта бола топа олмадим.
Қайтай деб турганимизда мен эримга: мен уйимизга бола олмай қайтмайман. Мен билан келган аёлларнинг ҳаммаси бола билан қайтяпди. Мен ҳеч бўлмаса, ўша етим болани бўлса ҳам олиб қайтаман, дедим. Эрим: начора, олақол, ажабмас Аллоҳ таоло ўша сабабли яхшиликлар насиб қилса, деди. Шундан кейин мен боланинг онасига бориб, болани олдим. Худо ҳаққи, мен болани фақат боласиз қайтмаслик мақсадидагина олган эдим.
Болани олиб уйимга қайтганимдан кейин уни бағримга босиб, унга кўкрагимни тутдим. Шу пайт кўкрагимдан сут тўлиб-тошиб кела бошладики, илгари ҳечам бунчалик бўлган эмасди. Ундан кейин укасини ҳам эмиздим. У ҳам тўйиб эмди, сўнгра иккиси ухлаб қолишди. Шундан кейин биз эр-хотин ҳам болаларни ёнига ётиб бир неча кунлик уйқусизликдан сўнг чарчаб ухлаб қолдик.
Сўнгра эрим қари туямиздан хабар олгани турди. Қараса туянинг елини тирсиллаб сутга тўлиб турибди. Аввалига у кўзларига ишонмади, сўнгра туяни соғгани турди. Сутидан тўйиб ичди ва менга ҳам соғиб берди. Мен ҳам тўйиб ичдим. Ўша кеча ҳаммамиз қорнимиз тўйиб ухладик.
Эрталаб туриб эрим менга: Эй Ҳалима биласанми, сен жуда ҳам баракали чақалоқни олибсан, деди. Мен ҳам: ҳа шундай, мен бу боладан кўп яхшиликларни умид қиламан, дедим.

Ўша чақалоқ Муҳаммад ибн Абдиллаҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/tuhur
1.5K views15:22
Ochish/sharhlash
2022-09-24 17:25:21 Мавлидун набийни ўқишнинг фазилати

Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: қайси бир уйда ёки масжидда ёки маҳаллада Мавлидун набий ўқилса, ўша жойни фаришталар қуршаб оладилар. Ўша ердаги ҳаммани Аллоҳ таоло раҳматидан баҳраманд қилади. Фаришталар уларнинг ҳақларига яхшиликлар сўраб дуо қиладилар.
Қайси бир мусулмоннинг уйида Мавлидун набий ўқилса, Аллоҳ таоло ўша уйнинг аҳлини қаҳатчиликдан, вабодан, ёнғиндан, турли офату балолардан, буғзу ҳасаддан, кўз тегишидан ва ўғри тушишидан асрайди.
Агар ўша мусулмон ўлса, Аллоҳ таоло унга қабрда Мункар ва Накир билан бўладиган савол-жавобни осон қилади. Унинг ўрни ҳар нарсага қодир бўлган Зотнинг ҳузурида бўлади. Чунки, у Мавлид ўқиш билан пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг таваллуд топганларидан хурсанд эканлигини ва у зотга муҳаббатини изҳор қилган эди.

(Китабул васаил фий шарҳиш шамаил).

https://t.me/tuhur
1.5K views14:25
Ochish/sharhlash