Get Mystery Box with random crypto!

Пайғамбарингизни таниб олинг - Исмлари: Муҳаммад ибн Абдуллоҳ | Homidjon Ishmatbekov

Пайғамбарингизни таниб олинг

- Исмлари: Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдул мутталиб ибн Ҳошим ибн Абду маноф.
- Қабилалари: Қураший Ҳошимий.
- Куниялари: Абулқосим.
- Оналари: Омина бинт Ваҳб.
- Эмизган оналари: Ҳалима Ас-Саъдийя.
- Туғилган йиллари: 12 рабиъул аввал, ҳижратдан 53 йил аввал/ 22 апрель 571 йил, Маккаи мукаррама.
- Вафот этган йиллари: 12 рабиъул аввал, ҳижратнинг 11 йили/ 632 йил, июль, Мадинаи мунаввара.
- Пайғамбарлик келган вақти: 17 Рамазон, ҳижратдан 13 йил аввал/ 610 йил, август, Ҳиро ғори, Маккаи мукаррама.
- Исмлари: Муҳаммад, Аҳмад, ал-Ҳошир, ал-Моҳий, ал-Оқиб, ал-Муқаффий, Набийюттавба, Набийюрраҳма.
- Ўғил фарзандлари: Ал-Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.
- Қиз фарзандлари: Зайнаб, Руқайя, Умму Кулсум, Фотима.
- Ғазотлари: 37та, шулардан 9та ғазотда уруш бўлган.
- Ҳаж ва умралари: бир марта ҳаж ва тўрт марта умра қилганлар.
- Умрлари: 63 йил умр кўриб, 40 йил пағамбарликкача, 23 йил пайғамбарликдан сўнг. Пайғамбарлик даврининг 13 йили Маккада, 10 йили Мадинада кечган.
- Аёллари: 1.Хадича бинт Хувайлид, 2.Оиша бинт Абу Бакр, 3.Зайнаб бинт Жаҳш, 4.Умму Ҳабийба Рамла ибнт Абу Суфён, 5.Сафийя бинт Ҳуяй ибн Ахтаб, 6.Савда бинт Замъа, 7.Ҳафса бинт Умар ибнул Хаттоб, 8.Умму Салама Ҳинд бинт Абу Умайя, 9.Жувайрия бинтул Ҳорис, 10.Маймуна бинтул Ҳорис, 11.Зайнаб бинт Хузайма (разияллоҳу анҳунна).
- Чўрилари: 1.Мария ал-қибтийя – Иброҳим ўғилларининг онаси, 2.Райҳона бинт Зайд  ал-қуразийя.
- Мўжизалари: Энг машҳурлари: 1.Қуръони карим, 2.Суннати набавийя, 3.Ойнинг иккига бўлиниши, 4.Ғайбдан хабар беришлари, 5.Бармоқлари орасидан сув чиқиши, 6.Жонли ва жонсиз нарсаларнинг У зотга гапиришлари, 7.Касалларни тузатишлари.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/tuhur