Get Mystery Box with random crypto!

Туяга минган ҳолда жаннатга кирадиган аёл Ривоят қилинишича, | Homidjon Ishmatbekov

Туяга минган ҳолда жаннатга кирадиган аёл

Ривоят қилинишича, бир куни Фотима разияллоҳу анҳо рўзғорга зарур нарсаларни сотиб олиш учун турмуш ўртоғлари Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳуга тақинчоқларини бердилар ва: мана буни бозорга олиб бориб сотингда, рўзғоримизга зарур нарсаларни олиб келинг, дедилар. Али разияллоҳу анҳу тақинчоқни олиб бориб олти динорга сотдилар. Йўлда келаётсалар олдиларидан бир мискин чиқиб: Эй Али Аллоҳ сизга ато этган нарсадан менга ҳам беринг, деди. Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу унга икки динорни садақа қилдилар. Али йўлда давом этдилар. Бир оздан кейин яна бир мискин йўлдан чиқиб садақа сўради. Али разияллоҳу анҳу унга ҳам икки динорни садақа қилдилар. Йўлда давом этиб кетаётсалар учинчи мискин йўлни тўсиб садақа сўради. Ҳазрати Али унга ҳам қолган икки динорни садақа қилиб юбордилар. Энди йўлларидан бир киши чиқиб: Эй Али мана бу туяни сотиб олмайсизми?-деди. Али: менда пул йўқ дедилар. У киши: олсангиз сизга юз динорга сотаман, пулини топганингизда берасиз, деди. Ҳазрати Али туяни юз динорга қарзга сотиб олдилар. Йўлда давом этиб кетаётсалар олдиларидан бир киши чиқиб: Эй Али, туянгизни сотасизми?-деб сўради. Али: ҳа, сотаман, дедилар. Неча пулга сотасиз?-деб сўради йўловчи. Юз динорга сотиб олдим, деб жавоб бердилар Али разияллоҳу анҳу. Ундай бўлса, мен бир юз олтмиш динорга сотиб оламан, деди йўловчи. Ҳазрати Али туяни бир юз олтмиш динорга нақд пулга сотдилар. Пулни олиб юз динорини қарз эгасига қайтариб бердилар ва қолган олтмиш динорни олиб уйга хурсанд бўлиб қайтдилар. Фотима розияллоҳу анҳонинг олдига келиб йўлда бўлган воқеаларни бирма-бир айтиб бердилар. Фотима разияллоҳу анҳо: юринг бирга бориб ушбу воқеани Расулуллоҳга айтиб берамиз, дедилар. Иккалалари Расулуллоҳнинг олдиларига борсалар, У зот буларни кулиб кутиб олдилар. Фотима разияллоҳу анҳо: Эй Али бўлган воқеани айтиб беринг, дедилар. Али разияллоҳу анҳу бўлган ишларни бирма-бир айтиб бердилар. Воқеани эшитиб туриб Расулуллоҳ табассум қилдилар ва: Эй Али, сизнинг Аллоҳ билан қилган тижоратингиз бароридан келди. Бир яхшиликка ўн баробар қайтарилди. Қилган олти динор садақангиз эвазига Аллоҳ таоло олтмиш динор қилиб қайтарди. Эй Али, сизга юз динорга туя сотган киши Жаброил эдилар, сиздан уни бир юз олтмиш динорга сотиб олган эса, Микоил эдилар. Бу туя Фотима жаннатга кираётганда миниб кирадиган туя бўлади, дедилар.

Аллоҳим бизларни ҳам жаннатда ўша зотлар билан бирга жамлагин.

https://t.me/tuhur