Get Mystery Box with random crypto!

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

Telegram kanalining logotibi toshkentviladliya — ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI Т
Telegram kanalining logotibi toshkentviladliya — ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
Kanal manzili: @toshkentviladliya
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.70K
Kanalning ta’rifi

Савол ва мурожаатлар учун @toshviladliya_bot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2021-02-01 08:27:54
#Биласизми | #2021_йил_1_февралдан

1 февралдан нималар ўзгарди?

Иш ҳақлари 10 фоизга ошади БАТАФСИЛ

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилади БАТАФСИЛ

Бир қатор нефть маҳсулотлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари оширилади БАТАФСИЛ

Божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипак олиб чиқилиши мониторинг қилинади БАТАФСИЛ

Судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳоланади БАТАФСИЛ

Экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
977 views05:27
Ochish/sharhlash
2021-01-30 14:49:31
#Биласизми

ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИГА БЕРИЛГАН ЕР УЧАСТКАСИ ...

хусусийлаштирилиши ва олди-сотдиси...

давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйиш
...

Батафсил ушбу роликда

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
4.1K views11:49
Ochish/sharhlash
2021-01-30 11:47:20 #Тайинлов

Президент фармонига мувофиқ Даврон Абдулпаттахович Ҳидоятов Тошкент вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
1.5K views08:47
Ochish/sharhlash
2021-01-30 10:24:29 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (41-сон, 29.01.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча вазифалар юкланди.

Шунга кўра, вазирлик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва давлат буюртмачилари томонидан ариза ва мурожаатларни Электрон кооперация порталида онлайн қабул қилиб, натижаларини қайта юбориш алоқа механизмини назарда тутувчи электрон тизимни жорий этади.

Қарор билан давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга мувофиқ, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рўйхатда келтирилмаган, бироқ ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган товарларни рўйхатга киритиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Электрон кооперация портали маркази (Ишчи орган)га www.cooperation.uz портали орқали ихтиёрий равишда мурожаат этади.

Ишчи орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида мурожаат тегишли талаблар асосида тақдим этилганлигини текширади.

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, Давлат статистика қўмитасига тегишли маълумотларни тасдиқлаш учун сўровнома юборилади.

Қўмита сўровномани 5 иш кунида ўрганиб чиқади.

Ишчи орган сўровнома натижаси келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида мурожаатда келтирилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш таклифини тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга киритади.

Таклифлар 15 иш кунида кўриб чиқилади.

Шунга кўра, мурожаатни кўриб чиқиш якуни билан Ишчи орган тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда келишилган товарларни рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш таклифини тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
1.0K views07:24
Ochish/sharhlash
2021-01-30 08:38:03
#Биласизми

Президент қарори билан ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
1.3K views05:38
Ochish/sharhlash
2021-01-29 16:40:32 #Биласизми

Консул ким.., элчи ким...?

Консул
. "Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави тўғрисида"ги қонуннинг 11-моддасига кўра, консулликнинг функцияларини бажаришга ваколатли бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси консулликнинг мансабдор шахси бўлиши мумкин.
Консулликнинг мансабдор шахсини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Шу билан бирга, ушбу қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, консуллик муассасаларининг бошлиқлари қуйидаги даражаларга бўлинади: бош консуллар, консуллар, вице-консуллар, консуллик агентлари.
Консуллик муассасасининг бошлиғи консуллик муассасаси ишига бевосита раҳбарлик қилади, консуллик муассасасининг зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади, консуллик муассасаси ходимларининг лавозим мажбуриятларини белгилайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Консуллик муассасасининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади ва консуллик муассасаси жойлашган давлатнинг розилиги (экзекватураси) олинганидан кейин ўз функцияларини бажаришига йўл қўйилади. Унинг тайинланганлиги тўғрисида консуллик муассасаси жойлашган давлатнинг ҳокимият органлари хабардор қилинади.
Консуллик муассасасининг бошлиғи лавозимга тайинланаётганида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан консуллик патентини олади, патентда унинг консуллик округи кўрсатилади.

Элчи-давлатнинг бошқа давлатдаги ёки халқаро ташкилотдаги дипломатик вакили,
Элчихонага - бошқа давлатдаги тегишли дипломатия муассасига ёки халқаро ташкилотдаги ваколатхонага бошчилик қилади.
Элчи дипломатик ваколатхоналари бошлиқларининг энг юқори даражаси ҳисобланади. Фавқулодда ва мухтор элчи унвони Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида берилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш учун номзодларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддаси).
Сенат розилик бергандан сўнг, элчини Президенти тайинлайди.
Элчи тайинланган мамлакатга жўнаб кетгунга қадар борадиган давлат раҳбарига топшириш учун Президент томонидан имзоланган ишонч ёрлиғи тайёрланади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
1.7K views13:40
Ochish/sharhlash
2021-01-29 09:56:40 #Сўраган_эдингиз

НОЖЎЯ ХАТТИ-ҲАРАКАТ СОДИР ЭТГАНЛИК УЧУН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО БЕРИШ МУДДАТИ.

Адлияга савол:
Ассалом алейкум. Мен мактаб директори бўлиб ишлайман. Бир йил олдин мактабга бир ходимни ишга олдим. Ишга қабул қилишда муддатли мехнат шартнома билан ишга олишим керак бўлган экан, лекин мен номуайян муддатга мехнат шартнома расмийлаштириб ишга олган эканман. Бу ҳолатни Текширувчилар аниқлаб, вилоят бошқармасига хизмат текширувига берган экан. Шу ҳолат бўйича вилоят Халқ таълим бошқармаси менга интизомий жазо бермоқчи, шу тўғрими ?

ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 182-моддасига асосан интизомий жазолар ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади.
Интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.
Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.
Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади.
Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб олти ой ўтганидан, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланганда эса, — содир этилган кундан бошлаб икки йил ўтганидан кейин жазони қўллаб бўлмайди. Жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу муддатга кирмайди.

Сизнинг ҳолатингизда бир йил олдин йўл қўйилган ножўя хатти-ҳаракат учун интизомий жазо бериш меҳнат қонунчилигига зид ҳисобланади.

Жавоб берди: Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ходими Х.Пирназаров

Савол ва мурожаатлар учун
@toshviladliya_bot

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
1.9K views06:56
Ochish/sharhlash
2021-01-29 09:26:10 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Интеллектуал мулк ҳимояси бошқармаси ва марказлари ташкил этилди

Қарорга кўра, Агентлик тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:
Интеллектуал мулк ҳимояси бошқармаси;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Интеллектуал мулк ҳимояси марказлари.

Бошқарма марказлар фаолиятига ташкилий ва методик жиҳатдан раҳбарлик қилади.

Марказлар ҳудудий адлия бошқармалари биноларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Марказлар, жумладан:

контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласига, шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига қарши тизимли ва самарали курашишда бевосита иштирок этади, хусусан, огоҳлантирув ва тақдимномалар киритади, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни тузади;

жойларда интеллектуал мулк объектларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши билан боғлиқ фаолиятга кўмаклашади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
820 views06:26
Ochish/sharhlash
2021-01-29 08:25:01 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади

“Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 апрелдан:

товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисининг фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахс номига рўйхатдан ўтказилишига нисбатан қонунчиликдаги мавжуд чекловлар бекор қилинади;

интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатига олиш муддатларини кескин қисқартириш имкониятларини яратувчи тезкор экспертиза тартиби жорий этилади.

Интеллектуал мулк агентлиги (Агентлик) фаолиятида интеллектуал мулк объектларига талабномаларни давлат экспертизасидан ўтказиш жараёнида аутсорсинг усулларини қўллаш тажрибаси йўлга қўйилади.

2021 йил 1 июнга қадар давлат бошқаруви органлари ва давлат корхоналари, илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотларига тегишли бўлган интеллектуал мулк (муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар ва саноат мулки) объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилади.

Экспорт улуши умумий товар айланмасининг 60 фоизидан ортиғини ташкил этадиган экспорт қилувчи, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун товар белгиларини 2021-2022 йилларда миллий рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

2021 йил 1 октябрга қадар Агентлик ҳузуридаги “Патент платформаси” ишга туширилади.

Платформа электрон шаклда реал вақт режимида юритилади ҳамда унга тадбиркорлар ихтиёрий ва бепул асосда киритилади.

Шунингдек, энг яхши интеллектуал мулк объектлари яратувчиларини Агентлик томонидан Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг махсус мукофотларига тақдим этиш бўйича тавсиялар киритилади.

Агентлик томонидан бир йилда бир марта “Энг яхши интеллектуал мулк объекти” танлови ташкиллаштирилиб, танлов ғолибларига тегишлича базавий ҳисоблаш миқдорининг 30, 25, 20 баравари миқдорида пул мукофотлари топширилади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
1.2K views05:25
Ochish/sharhlash
2021-01-29 08:04:32 1 февралдан нималар ўзгаради?

Бюджет
муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилди;

Қуйидагиларнинг янги миқдорлари белгиланади:

- Базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 245 000 сўм
- Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм

- 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
- 1 нафар бола билан – 144 100 сўм;

Фарзанд туғилганликни қайд этиш соддалаштирилади

Барча вилоятлар марказларида фарзанд туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш бошланади: электрон тиббий маълумотномани шакллантиришдан бошлаб бир марталик нафақа пулини тўлашга қадар.
2 нафар бола билан – 238 700 сўм;
3 нафар бола билан – 334 400 сўм.

Қуйидаги товарлар учун янги солиқ ставкалари амал қила бошлайди:
- тамаки маҳсулотларининг айрим турлари;
- алкоголли маҳсулотлар;
- нефть маҳсулотларининг айрим турлари.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
1.3K views05:04
Ochish/sharhlash