Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Консул ким.., элчи ким...? Консул. 'Ўзбекистон | ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

#Биласизми

Консул ким.., элчи ким...?

Консул
. "Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави тўғрисида"ги қонуннинг 11-моддасига кўра, консулликнинг функцияларини бажаришга ваколатли бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси консулликнинг мансабдор шахси бўлиши мумкин.
Консулликнинг мансабдор шахсини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Шу билан бирга, ушбу қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, консуллик муассасаларининг бошлиқлари қуйидаги даражаларга бўлинади: бош консуллар, консуллар, вице-консуллар, консуллик агентлари.
Консуллик муассасасининг бошлиғи консуллик муассасаси ишига бевосита раҳбарлик қилади, консуллик муассасасининг зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади, консуллик муассасаси ходимларининг лавозим мажбуриятларини белгилайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Консуллик муассасасининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади ва консуллик муассасаси жойлашган давлатнинг розилиги (экзекватураси) олинганидан кейин ўз функцияларини бажаришига йўл қўйилади. Унинг тайинланганлиги тўғрисида консуллик муассасаси жойлашган давлатнинг ҳокимият органлари хабардор қилинади.
Консуллик муассасасининг бошлиғи лавозимга тайинланаётганида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан консуллик патентини олади, патентда унинг консуллик округи кўрсатилади.

Элчи-давлатнинг бошқа давлатдаги ёки халқаро ташкилотдаги дипломатик вакили,
Элчихонага - бошқа давлатдаги тегишли дипломатия муассасига ёки халқаро ташкилотдаги ваколатхонага бошчилик қилади.
Элчи дипломатик ваколатхоналари бошлиқларининг энг юқори даражаси ҳисобланади. Фавқулодда ва мухтор элчи унвони Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида берилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш учун номзодларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддаси).
Сенат розилик бергандан сўнг, элчини Президенти тайинлайди.
Элчи тайинланган мамлакатга жўнаб кетгунга қадар борадиган давлат раҳбарига топшириш учун Президент томонидан имзоланган ишонч ёрлиғи тайёрланади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya