Get Mystery Box with random crypto!

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

Telegram kanalining logotibi toshkentviladliya — ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI Т
Telegram kanalining logotibi toshkentviladliya — ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
Kanal manzili: @toshkentviladliya
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.70K
Kanalning ta’rifi

Савол ва мурожаатлар учун @toshviladliya_bot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-25 16:28:13
#ОАВ_биз_ҳақимизда

"Ўзбекистон 24" телеканалининг "Махсус репортаж" кўрсатуви Қибрай туман адлия бўлими фаолиятидан тайёрланди.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
564 views13:28
Ochish/sharhlash
2022-08-25 07:28:44 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мулк ҳуқуқига оид бир қатор чекловлар бекор қилинади

“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–198-сон, 24.08.2022 й.) қабул қилинди

Фармон билан қуйидаги тартиблар, талаблар ва чекловлар 2022 йил 1 сентябрдан бекор қилинади:

ерга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишда:

ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишига асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш орқали ерга бўлган ҳуқуқни тугатиш, мазкур ҳужжатлар фақат суд томонидан бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин;

ердан ихтиёрий воз кечишни Ҳукумат ёки ҳокимлик қарорлари билан расмийлаштириш (ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ҳуқуқлни бекор қилиш учун асос бўлади);

юридик шахс тугатилиши билан унинг ерига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш;

ерни жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация сифатида давлатнинг бошқа кўчмас мулкини бериш, бунда кўп квартирали уйлардаги турар жой берилиши мумкин;

турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга оширишда:

турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаганларни доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш;

суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш.

2023 йил 1 январдан Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (UZKAD) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ва унга оид маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими ҳисобланади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
625 views04:28
Ochish/sharhlash
2022-08-25 07:19:01
#Биласизми

Бино ва иншоотларни қурилишини ўзгартириш тартиби.

Ролик шу ҳақида

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
1.3K views04:19
Ochish/sharhlash
2022-08-24 16:01:40
#Ижтимоий_акция

Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:

объектни қуриш шартлари;

берилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), ер эгалари, мулкдорлар, фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича;

ер участкасининг эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган зарарлар (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари;

ер участкасини рекультивация қилиш зарурати, ер участкасини олиб қўйилган эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қайтариш шартлари (мавжуд бўлган тақдирда);

тупроқнинг унумдор қатламини олиб ташлаш зарурати (мавжуд бўлган тақдирда);

сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
661 views13:01
Ochish/sharhlash
2022-08-24 09:01:42
#Диққат_эълон!

АДЛИЯ ВАЗИРИ МАТБУОТ КОТИБИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР БИЛАН УЧРАШАДИ!

Жорий йил 25 август куни Тошкент вилояти адлия бошқармасининг “Очиқ адлия” дастури доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда ўтган 6 ой якунлари, адлия, давлат хизматлари ҳамда интеллектуал мулк соҳаларида амалга оширилган ишлар, соҳадаги ислоҳотлар ва янгиликлар муҳокама қилинади.

Тадбир доирасида Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари марказига пресс-тур ташкил этилади.

Матбуот анжумани 25 август куни соат 10:00 да Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари марказида бўлиб ўтади.
Вилоятдаги барча ОАВ ходимлари ва болгерларни таклиф қиламиз.

Мўлжал: Вилоят ҳокимлиги биноси қаршисида.

Мурожаат учун телефон: +99893- 397-82-42.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
638 views06:01
Ochish/sharhlash
2022-08-24 07:18:33 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мол-мулкка тақиқ қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади

Ҳукумат қарори (468-сон, 22.08.2022 й.) билан Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 октябрдан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилганлиги, шунингдек тақиқлаб (хатлаб) қўйиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади.

Маълумотларни электрон маълумотлар банкига киритишда:

жисмоний шахснинг шахсига оид ва автомототранспорт воситаларига оид маълумотлар – Ички ишлар вазирлиги;
юридик шахсга оид маълумотлар – Адлия вазирлиги;
кўчмас мулкка оид маълумотлар – Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги;
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига оид маълумотлар – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси;
аттракционлар ва кўтариш иншоотлари (минора кранлари)га оид маълумотлар – Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;
кемаларга оид маълумотлар – Транспорт вазирлиги;
кичик ҳажмли кемаларга оид маълумотлар – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг электрон ахборот тизимлари орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

Электрон маълумотлар банки давлат тилида шакллантирилади ва юритилади.

Нотариус электрон маълумотлар банки орқали мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиши ва тақиқни бекор қилиши мумкин.

Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб ёки хатлаб қўйиш, шунингдек, уни бекор қилишда тўлов ундирилмайди.

Мурожаатга асосан электрон маълумотлар банкида мавжуд маълумотлар нотариус ва (ёки) нотариал архив мудири томонидан тўғридан-тўғри ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёхуд E-notarius.uz ахборот портали орқали тақдим этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
672 views04:18
Ochish/sharhlash
2022-08-23 08:52:44
#2022_йил_1_сентябрдан

Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.

Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).

Батафсил инфографикада


Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
1.7K views05:52
Ochish/sharhlash
2021-12-17 14:37:40 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (757-сон, 16.12.2021 й.) билан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари тоифаланган объектларни, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг объектларини, уларнинг мол-мулкини қўриқлаш учун ташкил этилади.

Улар томонидан қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари томонидан:

● объект ёки унинг бир қисмини қўзғалмас пост орқали қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш;
● пиёда ёки транспорт воситасида, шунингдек, бошқа воситаларда муайян ҳудуддаги объектларни ёки уларнинг ҳудудларини йўналиш бўйлаб қўриқлаш;

қоровуллик бўлинмалари томонидан – қўзғалмас пост орқали объект ёки унинг бир қисмини қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш.

Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмаларига ишга ихтиёрий тартибда, танлов асосида, белгиланган талабларга жавоб берадиган 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган (қоровуллик бўлинмаларига номзодлар бундан мустасно) Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Фуқаролар камида умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлиши лозим.

Эркак номзодлар Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши керак.

Мазкур бўлинмалар бошлиқлар таркибига Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилиб, нафақага бўшаган номзодлар суҳбат асосида, жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги ҳолатига кўра ишга қабул қилиниши мумкин.

Низомга кўра, ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва қоровуллик бўлинмалари шахсий таркиби билан махсус дастурлар асосида қуйидаги тартибда хизмат ва жанговар тайёргарлик машғулотлари ўтказилади:

● ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларида – ойига 8 соат (ўқув йилида 80 соат);
● қоровуллик бўлинмаларида – ойига 4 соат (ўқув йилида 40 соат).

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
644 views11:37
Ochish/sharhlash
2021-12-17 10:59:08
#Биласизми

Мактабда таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

кузги таътил – 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишки таътил – 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил – 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил – охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
484 views07:59
Ochish/sharhlash
2021-12-17 08:02:09 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Томорқа ер эгаларига кредит ажратилади

“Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–54-сон, 16.12.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги қарз маблағлари босқичма-босқич 4 йиллик имтиёзли давр билан 9 йил муддатга йиллик 2 фоиз ставкада йўналтирилади.

Шу асосда томорқа ер эгаларига:

● қоида тариқасида, 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар, “дала дўконлари” қуриш, артезиан қудуқларини қазиш;
● кичик интенсив боғдорчилик, лимончилик ва узумчилик;
● полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик учун кредит ажратилади.

2026 йил 1 январгача:

томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилади;

сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби амал қилади.

Қарорга кўра, 2022 йилда сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларини суғориш учун жами 113 та туманда 2 150 та вертикал суғориш қудуқлари ишга туширилади.

2022 йил 1 апрелгача фуқаролар учун мўлжалланган, аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини маркетплейс усулида сотишни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича онлайн маслаҳатлар кўрсатувчи махсус платформа фаолияти йўлга қўйилади.

Платформага уланиш ва хизматлардан фойдаланиш бепул бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
841 views05:02
Ochish/sharhlash