Get Mystery Box with random crypto!

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

Telegram kanalining logotibi toshkentviladliya — ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI Т
Telegram kanalining logotibi toshkentviladliya — ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
Kanal manzili: @toshkentviladliya
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.70K
Kanalning ta’rifi

Савол ва мурожаатлар учун @toshviladliya_bot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2021-12-16 15:37:36 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади

“Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–52, 15.12.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга – мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредит ажратилади;

мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга
– етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 фоиз ставкада 12 ойлик “револьвер” кредит берилади.

Мазкур тадбирларни молиялаштириш учун Жамғармага 2 трлн сўм бюджет ссудаси ажратилади.

2022 йил 1 мартдан:

мева-сабзавотчилик кластерлари (кооперациялар) ва фермер хўжаликларига
– экспорт шартномаси мавжуд бўлиб, мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда тўланган суғурта мукофотининг 50 фоизи, бироқ суғурта пулининг 1 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади;

мева-сабзавотчилик кластерларига (кооперацияларга)
– хориждан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ бир ойга 1 нафар мутахассис учун 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисми Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари орқали компенсация қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
675 views12:37
Ochish/sharhlash
2021-12-16 15:36:55 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Конституциявий Қонун (ЎРҚ–737-сон, 15.12.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Фавқулодда ҳолат фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига, конституциявий тузумга ва (ёки) ҳудудий яхлитлигига бевосита таҳдид соладиган ҳамда фавқулодда чоралар қўлламасдан бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, алоҳида ҳолларда жорий этилади.

Фавқулодда ҳолат Президент фармони билан Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида жорий этилади.

Ўзбекистоннинг бутун ҳудудидаги фавқулодда ҳолат 30 суткадан, айрим жойлардаги фавқулодда ҳолат эса 60 суткадан ошиши мумкин эмас.

Фавқулодда ҳолатни жорий этиш мақсадларига эришилмаганда муддат узайтирилиши мумкин.

Фавқулодда ҳолат даврида қуйидаги чоралар ва вақтинчалик чекловлар жорий этилиши мумкин:

● давлат органлари ваколатларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш;
● ҳаракатланишга нисбатан чекловлар;
● жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни муҳофаза қилишни кучайтириш;
● фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга чекловлар;
● озиқ-овқатни ва энг зарур нарсаларни сотиш, сотиб олиш ҳамда тақсимлашнинг алоҳида тартиби;
● йиғилишлар, митингларни тақиқлаш ёки чеклаш;
● транспортлар ҳаракатини чеклаш.

Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича махсус давлат бошқаруви органлари ташкил этилиши мумкин, улар жумласига қуйидагилар киради:

Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси;
ҳудуд комендатураси.

Реал ташқи хавф бўлганида комендантлик соати жорий этилиши мумкин. Бунда қоидаларни бузган шахслар комендантлик соати тугагунига қадар ушлаб турилади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
676 views12:36
Ochish/sharhlash
2021-12-16 07:42:38
#E’lon

Toshkent viloyati adliya boshqarmasi tanlov asosida ishga taklif qiladi!

Kanalga ulanish
https://t.me/toshkentviladliya
1.4K views04:42
Ochish/sharhlash
2021-12-15 07:48:05 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент қарори (ПҚ–51-сон, 14.12.2021 й.) билан монополист бўлмаган ва давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган қуйидаги товарларни фақат биржа орқали реализация қилиш муддати 2023 йил 1 январгача узайтирилди:

● цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;
● пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
843 views04:48
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:16:00
#Bilasizmi

14 yoshdan 18 yoshgacha bo‘lgan voyaga yetmagan shaxslarga tegishli bo‘lgan (xadiya yoki meros tariqasida olingan) mol-mulklarning tasarruf etish tartibi.

videorolik shu haqida

Kanalga ulanish
https://t.me/toshkentviladliya
1.1K views13:16
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:02:04
#E’lon

Toshkent viloyati adliya boshqarmasi tanlov asosida ishga taklif qiladi!

Kanalga ulanish
https://t.me/toshkentviladliya
1.4K views13:02
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:41:52
#Биласизми

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар бепул даволанади

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
840 views12:41
Ochish/sharhlash
2021-12-13 12:38:41 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат дастурлари ижросини назорат қилиш бўйича штаблар тузилади

Давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтириш бўйича Президент қарори (ПҚ–43-сон, 10.12.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили:

1 апрелгача
жойларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ҳолати, янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурати ва уларнинг жойлашуви, шунингдек, ушбу масалалар бўйича кенг жамоатчилик фикри ўрганилади;

1 майгача лойиҳа-қидирув ишларини молиялаштириш учун зарур маблағлар буюртмачилар кесимида шакллантирилади;

йил якунигача келгуси йиллар учун Дастур тасдиқланиб, унга киритилган лойиҳалар бўйича танлов (тендер)лар эълон қилинади. Бунда, Дастурга лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатлари экспертизадан ўтказилмаган лойиҳалар киритилишига йўл қўйилмайди.

2022 йил 1 январдан консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

молиялаштириш манбаи аниқ бўлмаганда;
лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) мавжуд бўлмаганда ёки улар қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда тайёрланганда, яъни параллел равишда олиб борилганда;
пудратчи (лойиҳачи) ташкилотлар танлов (тендер) ўтказилмасдан танлаб олинганда.

Қарорга кўра, Давлат дастурлари шакллантирилиши ва ижро этилишини, шунингдек, ушбу дастурлар доирасида маблағлар мақсадли ишлатилишини назорат қилишнинг янги тизими жорий этилади.

Бунда Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби, ҳудудий штаблар ҳамда туман (шаҳар) штаблари тузилади.

Лойиҳалар ташаббускорлари фаолиятида “Бюджет назорати” электрон дастуридан фойдаланиш имконияти яратилади.

Қарорга кўра, Бош прокуратура тузилмасида Қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими ташкил этилади.

Шунингдек, хатловдан ўтказилган объектларнинг, шу жумладан кадастр рақами ҳамда паспортини ўз ичига олган ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш тизими яратилади.

2022 йил 1 июнгача таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа соҳалар учун янги замонавий идоравий қурилиш нормалари жорий этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
1.2K views09:38
Ochish/sharhlash
2021-12-13 09:36:44 #Биласизми

БОЛАНИНГ ИМСИ ВА ФАМИЛИЯСИНИ ЎЗГАРТИРИШ

Бола 16 ёшга тўлгунча ота-онанинг биргаликдаги аризасига биноан, 16 ёшга тўлгач ўз аризасига биноан исмини, унга берилган фамилияни ФҲДЁ органи орқали ўзгартиришга ҳақли.

Агар ота-она алоҳида яшаса ва бола билан бирга яшовчи ота (она) болага ўз фамилиясини беришни хоҳласа, васийлик ва ҳомийлик органи бу масалани боланинг манфаатларини ва она (ота)нинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилади. Ота ёки онанинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаганда, улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, муомалага лаёқатсиз деб топилганда, шунингдек ота ёки она болага таъминот бериш ва уни тарбиялаш мажбуриятларини бажаришдан узрсиз сабабларга кўра бўйин товлаган ҳолларда ота ёки онанинг фикрини ҳисобга олиш шарт эмас.

Агар бола ўзаро никоҳда бўлмаган шахслардан туғилган ва унга нисбатан оталик белгиланмаган бўлса, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг манфаатларини эътиборга олиб, унинг фамилиясини онанинг мурожаат қилган давридаги фамилиясига алмаштириш учун рухсат беришга ҳақли.

10 ёшга тўлган боланинг исми ёки фамилиясини ўзгартиришга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
953 views06:36
Ochish/sharhlash
2021-12-11 13:16:47 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилади

“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–32-сон, 09.12.2021 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, туман (шаҳар) марказларига яқин ва уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда жами 29 та “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилади.

Мазкур массивларда 619 та уй-жой (21 минг 312 хонадон), 18 та мактаб, 24 та боғча, 15 та тиббиёт муассасаси барпо этилади.

Бунда:

● кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ости ер участкалари тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида сотилади;
● уй-жойларга туташ ер участкалари мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилади;
● массивларда ташкил этиладиган ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион орқали мулк ва ижара ҳуқуқлари асосида реализация қилинади;
● электрон онлайн-аукционда ғолиб деб топилган тадбиркорлар кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун “ССС” ва ундан юқори рейтингга эга қурилиш ташкилотларини жалб қилиши мумкин.

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган паст рентабелли 489 гектар ер майдонлари “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш учун аҳоли пунктларининг ерлари ҳамда саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.

2023 йил 1 январгача тоифаси ўзгараётган суғориладиган ер участкалари майдонининг 5 баравари миқдорида янги ерлар ўзлаштирилади.

Фармонга кўра, олдинги йилларда барпо этилган массивларнинг бўш турган ер участкаларида ҳам уй-жойларни қуриш давом эттирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
979 views10:16
Ochish/sharhlash