Get Mystery Box with random crypto!

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

Telegram kanalining logotibi toshkentviladliya — ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI Т
Telegram kanalining logotibi toshkentviladliya — ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
Kanal manzili: @toshkentviladliya
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.70K
Kanalning ta’rifi

Савол ва мурожаатлар учун @toshviladliya_bot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2021-01-28 18:30:40 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга йўналтирилиши шарт

“Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (40-сон, 28.01.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга мувофиқ, барча турдаги қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга йўналтирилиши шарт.

Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш харажатлари лойиҳа-смета ҳужжатларида мажбурий тартибда назарда тутилади ҳамда қурилиш ишлари қийматига қўшилади.

Қурилиш чиқиндиларини вақтинча сақлаш уларнинг хавфлилик синфига кўра:

хавфсиз қурилиши чиқиндиларини вақтинча сақлаш жойларининг очиқ майдончаларида;

хавфли қурилиш чиқиндилари мажбурий тартибда контейнерлар, чиқинди қутилади ва чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғи ҳамда атроф-муҳитга зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминловчи бошқа идишларда амалга оширилади.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
883 views15:30
Ochish/sharhlash
2021-01-28 16:49:05
#Бир_мурожаат_изидан

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА.

Батафсил "Замон" информацион дастурида.

Агар ҳуқуқларингиз ва қонуний манфаатларингиз бузилса, Тошкент вилояти Адлия бошқармасининг телеграмдаги @toshviladliya_bot каналига ёки 70-201-05-15 рақамли ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларида ўрнатилган “Ишонч Телефонларига” мурожаат қилинг.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
1.4K views13:49
Ochish/sharhlash
2021-01-28 14:01:20 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (26.01.2021й, 38-сон) билан “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Унга кўра, Молия вазирлиги ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини белгилайди.

Мазкур харажатлар қуйидаги тоифадаги шахслар учун қоплаб берилади:

● ОТМнинг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог кадрлари;

● ОТМнинг талабалари;

● ОТМнинг битирувчилари (олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг 6 ой давомида);

● давлат органлари ходимлари.

Ўқитиш фақат бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади.

Мазкур тартиб 2025 йил 31 декабргача амал қилади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
960 views11:01
Ochish/sharhlash
2021-01-28 07:17:22
#Биласизми

Фермер хўжалигининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Батафсил бу ерда

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
918 views04:17
Ochish/sharhlash
2021-01-27 17:54:02 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат харидлари марказий ахборот портали дастурий мажмуаси яратилади

“Давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (37-сон, 26.01.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

● 2021 йил 1 апрелгача давлат харидлари соҳасидаги махсус ахборот порталида қурилиш соҳасида давлат харидларини электрон шаклда ўтказишни назарда тутувчи алоҳида саҳифа яратилади.

● 2021 йил 1 майгача Марказий ахборот порталини яратиш бўйича техник-лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида экспертизадан ўтказилади.

2021 йил 1 сентябргача давлат харидлари бўйича барча маълумотларни жамловчи ва ташқи ахборот тизимлар билан ўзаро электрон ҳамкорликни таъминловчи Давлат харидлари марказий ахборот портали дастурий мажмуаси яратилади.

Марказий ахборот порталини ишлаб чиқиш ва уни кузатишни таъминлаш Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан амалга оширилади.

2021 йил 1 апрелдан давлат харидлари ижрочисининг муассислари тўғрисидаги маълумотлар давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестрига киритилади.

Қарор билан шунингдек, давлат харидлари марказий ахборот порталини юритиш бўйича функционал талаблар тасдиқланди.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
997 views14:54
Ochish/sharhlash
2021-01-27 14:55:19 #Биласизми

ҚАРОР, ФАРМОН, ФАРМОЙИШЛАРНИНГ ЎЗАРО ФАРҚИ НИМАДА

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-342-сонли “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун фармонлар ва қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган ҳужжатлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади ҳамда фармон ва қарор шаклида қабул қилинади.

Жамият ҳаётининг алоҳида соҳаларини ислоҳ қилиш ёки давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш, давлат органларини ташкил этиш ёки тугатишга қаратилган муҳим ҳужжатлари фармон, бошқа ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойиш шаклида қабул қилинади.

Норматив-ҳуқуқий бўлмаган ҳужжатлар (кадр, фуқаролик, афв этиш, сиёсий бошпана бериш, давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳамда ҳарбий ва махсус унвонларни бериш, индивидуал характердаги масалалар ва ҳоказо) ҳам Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари шаклида қабул қилиниши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
1.0K views11:55
Ochish/sharhlash
2021-01-27 14:44:51 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент томонидан ўз ихтиёрига кўра маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиш тартиби белгиланди

Фармонга кўра, Президентнинг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларининг Фуқаролик, афв этиш ва сиёсий бошпана бериш масалалари бўйича шўъбаси – Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларининг фуқаролик ва афв этиш шўъбаси этиб ўзгартирилди.

Эндиликда Президент маҳкумнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахснинг афв этишни сўраб ёзган илтимосномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар ўз ташаббуси билан исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин.

Бу ҳақда Шўъбага Президентнинг топшириқ хати юборилади.

Шўъба Президентдан топшириқ хатини олган кундан эътиборан 1 иш куни ичида Президент ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича Комиссияси аъзоларига мажлис ўтказилиши куни ва жойи ҳақида хабар беради.

Комиссия мажлиси якунида бўйича Шўъба томонидан маҳкумларни ёки жазони ўтаб бўлган шахсларнинг шахсини ва ҳужжатларини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар шакллантирилади ва уларнинг жойларга чиқиши ташкил этилади.

Ишчи гуруҳ Комиссия муҳокамасига киритиш учун ҳужжатлари ажратиб олинган маҳкумлардан ёки жазони ўтаб бўлган шахслардан уларга нисбатан афв этиш масаласи кўриб чиқилишига эътирози йўқлиги ҳақида розилик хати олади. Розилик хатига зарур ҳужжатлар илова қилинади.

Маҳкум ёки жазони ўтаб бўлган шахс розилик хатини ёзмаган тақдирда, унинг ҳужжатлари Комиссиянинг муҳокамасига киритилмайди.

Комиссия ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган ҳужжатларни муҳокама қилиб, афв этилиши мумкин бўлган маҳкумлар ёки жазони ўтаб бўлган шахслар бўйича баённома қарорини қабул қилади ва Президентга таклиф киритади.

Комиссиянинг маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этишга тавсия қилишни рад этганлиги, уларга келгусида афв этишни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилишга монелик қилмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya
1.9K views11:44
Ochish/sharhlash