Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Интеллектуал мулк ҳимояси бошқарм | ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Интеллектуал мулк ҳимояси бошқармаси ва марказлари ташкил этилди

Қарорга кўра, Агентлик тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:
Интеллектуал мулк ҳимояси бошқармаси;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Интеллектуал мулк ҳимояси марказлари.

Бошқарма марказлар фаолиятига ташкилий ва методик жиҳатдан раҳбарлик қилади.

Марказлар ҳудудий адлия бошқармалари биноларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Марказлар, жумладан:

контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласига, шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига қарши тизимли ва самарали курашишда бевосита иштирок этади, хусусан, огоҳлантирув ва тақдимномалар киритади, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни тузади;

жойларда интеллектуал мулк объектларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши билан боғлиқ фаолиятга кўмаклашади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya