Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат_эълон! АДЛИЯ ВАЗИРИ МАТБУОТ КОТИБИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА | ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

#Диққат_эълон!

АДЛИЯ ВАЗИРИ МАТБУОТ КОТИБИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР БИЛАН УЧРАШАДИ!

Жорий йил 25 август куни Тошкент вилояти адлия бошқармасининг “Очиқ адлия” дастури доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда ўтган 6 ой якунлари, адлия, давлат хизматлари ҳамда интеллектуал мулк соҳаларида амалга оширилган ишлар, соҳадаги ислоҳотлар ва янгиликлар муҳокама қилинади.

Тадбир доирасида Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари марказига пресс-тур ташкил этилади.

Матбуот анжумани 25 август куни соат 10:00 да Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари марказида бўлиб ўтади.
Вилоятдаги барча ОАВ ходимлари ва болгерларни таклиф қиламиз.

Мўлжал: Вилоят ҳокимлиги биноси қаршисида.

Мурожаат учун телефон: +99893- 397-82-42.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya