Get Mystery Box with random crypto!

#2022_йил_1_сентябрдан Автотранспортни бошқариш учун ишончн | ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

#2022_йил_1_сентябрдан

Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.

Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).

Батафсил инфографикада


Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya