Get Mystery Box with random crypto!

TOMCHI

Telegram kanalining logotibi tomchikanali — TOMCHI T
Telegram kanalining logotibi tomchikanali — TOMCHI
Kanal manzili: @tomchikanali
Toifalar: Hayvonlar , Maslahatlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.87K
Kanalning ta’rifi

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи.
Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi
“TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-08-28 12:01:07
СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ: ёмғирлатгичлар

Стационар ёмғирлатиб суғориш тизимлари ёмғирлатгичларнинг ишлашига кўра:

-сувни доимий сепувчи (статик);
-сувни узиб-узиб сепувчи (импульсли);
-сувни айланиб сепувчи (роторли) каби турларга бўлинади.

Ҳар бир ёмғирлатгич ўз атрофидаги радиуси 10-15 метрга тенг бўлган майдонни намлаш имкониятига эга. Майдон тўлиқ намланишини таъминлаш учун бир ёмғирлатгичнинг намлаш радиуси, одатда, унинг максимал кўрсаткичидан 1,5 мартага кам қилиб танланади.

Амалиётда кенг қўлланиладиган импульсли ёмғирлатгичларда иккитадан сув чиқарувчи тешик бўлиб, одатда, уларнинг диаметри 4-6 мм ва 2-2,5 мм га тенг. Кичик сув сепгич яқин масофага, катта диаметрдаги сув сепгич эса 10-15 метргача радиусда сув сепади.

Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
282 views09:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:03:46
O‘ZBEKISTONDA LIMON: limon navlari

“Toshkent” nav
i. Bu nav va “Yubileyniy” navi Z.Faxriddinov tomonidan yetishtirilgan. Balandligi o‘rtacha, barglari to‘q yashil, gullari kichik. Yiliga ikki marta (bahor va kuzda) gullaydi.

Nisbatan mayda mevalar beradi: 80-90 g. Po‘sti yupqa, oltin rangda. Yerda o‘stirilganda, daraxtning balandligi 1,5 dan 3 m.gacha etadi.

Nurni xush ko‘radi, yuqori namlikka muhtoj.

Manba:

Каналга уланиш: @tomchikanali

"TOMCHI" – ни ўрнатинг: https://nwrmp.uz/link.html

Саволлар учун: @tomchiguruhi
694 views07:03
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:02:40 Ирригаторлар авлодига мансуб Наргизахон

Сув хўжалиги ташкилотларида ишлаётган аёллар орасида кўпинча бухгалтер, иш юритувчи, ходимлар билан ишлаш бўлими лавозимидаги аёл ходимлар учрайди. Сув хўжалиги тизимига уларни турфа йўллар олиб келади.

Бугунги қахрамоним Наргиза Элибоеванинг олидида кўплаб йўллар очиқ эди. У пойтахтлик зиёлилар оиласида дунёга келган бўлиб, олий ўқув юртига ўқишга киришга астойдил тайёрланаётган эди. Ҳужжатларни топшириш вақти келганда эса шу даврда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган катта акаси ва опасининг кетидан боришга қарор қилди.

Шу тарзда Наргиза Тошкент ирригация ва мелиорация институтига келиб қолди ва 2015 йили мазкур институтнинг «Гидромелиорация» факультетини тугатди, бир неча йил ўтгач, «Мелиорация ва суғориладиган деҳқончилик» мутахассислиги бўйича магистратурани ҳам тамомлади.

Институтни тугатгач, Наргиза ўз қадрдон ўқув муассасаси қошидаги Педагогик кадрлар малакасини ошириш ва тайёрлаш марказида методист бўлиб ишлади.

“Йилдан йилга сувга бўлган талабнинг ортиб бориши ўз-ўзидан сув тежамкор технологияларни қўллашни талаб этади. Сувсиз ҳаётимизни тасаввур қилишнинг имкони йўқ. Бу эса бизни соҳамиз қанчалик муҳим соҳа эканлигидан далолат беради”, - дейди Наргиза. Шу сабабли у кўпинча ўз тақдирини сув соҳаси билан боғлаш ҳақида кўп ўйлаб қола бошлади. Бунга жавобан тақдири ҳам бундай имкониятни тақдим қилди. Наргизанинг шахсий ҳаётида катта ўзгаришлар рўй берди. У ўз курсдошига турмушга чиқди ва тақдир тақозоси билан Тошкентдан Самарқандга кўчиб ўтди. Ҳозирда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман ирригация бўлимида “Сув ресурсларидан фойдаланиш ва диспетчерлик хизмати” шўъбаси бошлиғи вазифасида ишлаб келмоқда.

“Ҳозирда сув хўжалиги соҳасида аёллар кўпайиб бормоқда”, - дейди Наргизахон. «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган кўпгина семинарларда қатнашиш жараёнида бутун республика бўйича масъулиятли, ўз ишининг устаси бўлган аёлларни кўриб жудаям хурсанд бўлдим.

Самарқанд вилоятининг гендер масалалари бўйича тренери бўлиб, вилоятимиздаги муваффақиятга эришган фермер аёллар ҳақида билиб олдим ва улар билан семинарлар ўтказдик. Лойиҳа томонидан Навоий ва Бухорога тажриба алмашиш бўйича ташриф мобайнида кўп янги маълумотларга эга бўлдик”.

Наргизанинг оиласи жуда ғаройиб – ота-онаси, акаси ва опаси. Турмуш ўртоғи билан боғчага қатнайдиган 5 ва 4 ёшлик икки фарзандларини тарбия қилмоқдалар. Турмуш ўртоғининг унга кўрсатаётган ғамхўрлиги, доимий қўллаб-қувватлаши, хотиржам ишлаши учун яратаётган шароитлар ҳақида алоҳида меҳр билан гапирди. Шу сабабли ҳам у ҳамма нарсага улгуради: уйига, ишига, янги билимлар эгаллаши ва уларни бошқалар билан ўртоқлашишига ҳам етади. ТОМЧИ мобил иловасининг фойдаланувчиси бўлиб, иш билан мурожаат қилиб келган ҳар бир фермер раҳбарларига Наргизахон Томчи иловасининг кенг имкониятлари ҳақида тушунчалар бериб бормоқда.

Бўш вақтларида эса у орзу қилади, ҳам шахсий, ҳам касбига доир режалар тузади. Барчаси унинг қўлидан келишига ишонамиз!

@tomchikanali

@tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
784 views05:02
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:59:56
768 views04:59
Ochish/sharhlash
2021-02-14 09:59:47
Бодомнинг махаллий навларини биласизми?

Колхозчи маҳалий нави
- жойдори нав танлаш йўли билан аж¬ратилган. Қурғоқчиликка ўта чидамли. Ҳосилдорлиги дарахтидан 4,5 кг-дан 13 кг-гача. Пўчоғи юмшоқ, оч жигар рангли, апрел ўрталарида гуллайди, меваси август охирида пишади.

Мевасининг ўртача оғирлиги 2,39 г (418 донаси 1 кг келади), 47,5% мағиз чиқади, 59,9% еғи бор, 3-4 чи йили ҳосилга киради .

Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
295 views06:59
Ochish/sharhlash
2021-02-14 07:59:47
Помидор кўчати етиштиришда нав тозалаш ишлари (2)

Помидор уруғлик экинларида 50% мевалар етилган пайтида апробация
ўтказилади. Экин навдорлиги даладаги ўсимликлар ичидан намуналарни
текшириш йўли билан аниқланади. Бунда даладаги ўсимликлар жойида
текширишдан ўтказилади.

Намуналарни анализ қилишда навли экинлар ва бошқа нав ва ўсимликлар аралашмаси ва улар нисбати текширилиб, экин нав тозалиги фоиз ҳисобида аниқланади.

Помидор мевалари навга хос рангга кириб, биологик етилган даврда
йиғиштириб олинади. Мевалар саралаб, қўлда терилади (нав ва ҳосилдорликка кўра 4-8 та терим амалга оширилади). Кўп мартали терим амалга оширилганида эртапишар навларда уруғлик мевалар чиқиши 74-75%ни, ўртаги ва кечпишар навларда 80-85%ни ташкил этади.

Мевалардан уруғлар ажратилиб, қуритилиб, тозалаб олиб қўйилади. Помидор ҳосидорлиги 15-20 тонна бўлганида 30-40 кг навдор уруғлар, 15-25 кг элита уруғлари тайёрлаш мумкин.

Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi
431 views04:59
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:53:51
ЭРТАГИ ТАРВУЗ КЎЧАТЛАРИНИ ПАРВАРИШЛАШ

Уруғлар икки муддатда экилади: биринчиси жуда эртаги ҳосил олиш учун декабрнинг учинчи ўн кунлигида ва иккинчиси февралнинг биринчи беш кунлигида.

Уруғлар униб чиқиб, кўчатлар 1-2 та чин барг чиқарганда уларни биринчи озиқлантириш тадбири бажарилади.

Бунда ҳар 10 литр сувга 13-15 грамм азотли, 18-20 грамм фосфорли ва 15-20 грамм калийли ўғитлар солиб эритилади ва суғорилади. Ушбу эритма ҳар 3-3,5 м2майдондаги кўчатларни озиқлантириш учун сарфланади. Кўчатларни иккинчи озиқлантириш уларни далага экишдан 10-15 кун олдин амалга оширилиб, бунда юқорида таъкидланган ўғитлар миқдори икки маротаба кўпроқ қўшилган ҳолда бажарилади.

Кўчатлар 4 та чин барг пайдо бўлганда очиқ майдонга олиб чиқиб экилади.

Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
761 views12:53
Ochish/sharhlash
2021-02-13 13:59:59
Хитой иссиқхоналарининг хусусиятлари:

Минимал қиш ҳарорати 10 даража совуққача тушганда иситиш ускуналарисиз қаноатланиш имконияти.

Кечаси ёки совуқ ҳавода шаффоф қопламани ёпиш учун «иссиқ кўрпа»дан фойдаланиш. Кўрпа қалин мато (шоли похоли, қамиш бўйра, ватин, синтипон)дан иборат бўлиб, ўралган ҳолатда иссиқхона томига ўрнатилади, зарур бўлганда эса автоматик равишда махсус механизмлар ёрдамида туширилади
ва кўтарилади.

Иситиш тизими газда ёки қаттиқ ёнилғида ишлайди, бу сабзавотлар ва иссиқсевар экзотик ўсимликларни йил давомида етиштириш имконини беради.

Оддий аркали ёки икки нишабли иссиқхоналарга қараганда ёнилғининг нисба тан кам сарфланиши молиявий маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаб, меҳнат сарфларини қисқартиришга имкон беради.

Иқлимий зона ва минтақа об-ҳаво шароитларидан қатъий yy назар кафолатланган ҳосил олинади.


Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
730 views10:59
Ochish/sharhlash
2021-02-13 12:05:00
Ширин қалампирнинг алмашлаб экишдари ўрни

Бир хил экинни бир жойга такрор экавериш натижасида ер толиқади, ўсимлик ҳар хил зараркурандалардан зарарланади. Алмашлаб экиш ва агротехника усулларини такомиллаштиш тупроқ толиқишининг олдини олади ва у билан боғлиқ бўлган салбий таъсирларни бартараф этади.

Алмашлаб экишда экиш ва ҳосилни йиғиштириш ҳар хил муддатларга тўғри келадиган экинлар (эрта баҳорги, кеч баҳорги, кузги) бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бунда дала ишларининг қулай муддатларда сифатли бажарилиши таъминланади. Шунинг учун ҳар бир хўжалик алмашлаб экишда маҳаллий шароитга мослашган, юқори ҳосилли экин тури ва навини танлаши муҳим аҳамиятга эга. Деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликларида ширин қалампирни ҳар қандай сабзавот, дуккакли ва хашаки экинлар ўрнига алмашлаб экиш тавсия этилади.

Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
697 views09:05
Ochish/sharhlash
2021-02-13 10:01:48
Бодом етиштиришда касаллик ва зараркунандаларга карши курашиш чоралари

Бодомнинг асосий зараркунандаларидан бири- шафтоли еки бодом бити бўлиб, дарахтнинг тана, новда ва барглари ширасини суради, на¬тижада дарахт нимжонланади, барги бужмаяди, хосили пасаяди, ёш кўчатлар ва новдалар нобуд бўлиш даражасигача ётиб боради. Бодом¬нинг асосий касалликлари - клястероспориоз (замбуругли, тешикли догланиш касаллиги) - бунда дарахтнинг куртаги, барги, гули, шохи ва новдаларини зарарлайди. Касаллик дарахт хосилини камайтиради, мева сифатини пасайтиради. Бахорда баргларда думалоқ доғлар ва те¬шикчалар пайдо булади. Хосилда кунгир тусли шишлар пайдо бўлиб, елим оқиб чиқа бошлайди, куртаклар қурий бошлайди. Новдаларнинг пустлоги ёрилиб елим чиқаради, гуллари ва довчалари тукилиб кета¬ди.
Ун шудринг касаллигида новдаларнинг уч қисмида, баргларида оқ унсимон губор пайдо булади, натижада новдалар мева беришдан, бар¬глар эса ривождан колади. Касаллик...

Давоми

Каналга уланиш: @tomchikanali
1.1K views07:01
Ochish/sharhlash