Get Mystery Box with random crypto!

Хитой иссиқхоналарининг хусусиятлари: Минимал қиш ҳарорати 10 | TOMCHI

Хитой иссиқхоналарининг хусусиятлари:

Минимал қиш ҳарорати 10 даража совуққача тушганда иситиш ускуналарисиз қаноатланиш имконияти.

Кечаси ёки совуқ ҳавода шаффоф қопламани ёпиш учун «иссиқ кўрпа»дан фойдаланиш. Кўрпа қалин мато (шоли похоли, қамиш бўйра, ватин, синтипон)дан иборат бўлиб, ўралган ҳолатда иссиқхона томига ўрнатилади, зарур бўлганда эса автоматик равишда махсус механизмлар ёрдамида туширилади
ва кўтарилади.

Иситиш тизими газда ёки қаттиқ ёнилғида ишлайди, бу сабзавотлар ва иссиқсевар экзотик ўсимликларни йил давомида етиштириш имконини беради.

Оддий аркали ёки икки нишабли иссиқхоналарга қараганда ёнилғининг нисба тан кам сарфланиши молиявий маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаб, меҳнат сарфларини қисқартиришга имкон беради.

Иқлимий зона ва минтақа об-ҳаво шароитларидан қатъий yy назар кафолатланган ҳосил олинади.


Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html