Get Mystery Box with random crypto!

Помидор кўчати етиштиришда нав тозалаш ишлари (2) Помидор уру | TOMCHI

Помидор кўчати етиштиришда нав тозалаш ишлари (2)

Помидор уруғлик экинларида 50% мевалар етилган пайтида апробация
ўтказилади. Экин навдорлиги даладаги ўсимликлар ичидан намуналарни
текшириш йўли билан аниқланади. Бунда даладаги ўсимликлар жойида
текширишдан ўтказилади.

Намуналарни анализ қилишда навли экинлар ва бошқа нав ва ўсимликлар аралашмаси ва улар нисбати текширилиб, экин нав тозалиги фоиз ҳисобида аниқланади.

Помидор мевалари навга хос рангга кириб, биологик етилган даврда
йиғиштириб олинади. Мевалар саралаб, қўлда терилади (нав ва ҳосилдорликка кўра 4-8 та терим амалга оширилади). Кўп мартали терим амалга оширилганида эртапишар навларда уруғлик мевалар чиқиши 74-75%ни, ўртаги ва кечпишар навларда 80-85%ни ташкил этади.

Мевалардан уруғлар ажратилиб, қуритилиб, тозалаб олиб қўйилади. Помидор ҳосидорлиги 15-20 тонна бўлганида 30-40 кг навдор уруғлар, 15-25 кг элита уруғлари тайёрлаш мумкин.

Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi