Get Mystery Box with random crypto!

Ирригаторлар авлодига мансуб Наргизахон Сув хўжалиги ташкилот | TOMCHI

Ирригаторлар авлодига мансуб Наргизахон

Сув хўжалиги ташкилотларида ишлаётган аёллар орасида кўпинча бухгалтер, иш юритувчи, ходимлар билан ишлаш бўлими лавозимидаги аёл ходимлар учрайди. Сув хўжалиги тизимига уларни турфа йўллар олиб келади.

Бугунги қахрамоним Наргиза Элибоеванинг олидида кўплаб йўллар очиқ эди. У пойтахтлик зиёлилар оиласида дунёга келган бўлиб, олий ўқув юртига ўқишга киришга астойдил тайёрланаётган эди. Ҳужжатларни топшириш вақти келганда эса шу даврда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган катта акаси ва опасининг кетидан боришга қарор қилди.

Шу тарзда Наргиза Тошкент ирригация ва мелиорация институтига келиб қолди ва 2015 йили мазкур институтнинг «Гидромелиорация» факультетини тугатди, бир неча йил ўтгач, «Мелиорация ва суғориладиган деҳқончилик» мутахассислиги бўйича магистратурани ҳам тамомлади.

Институтни тугатгач, Наргиза ўз қадрдон ўқув муассасаси қошидаги Педагогик кадрлар малакасини ошириш ва тайёрлаш марказида методист бўлиб ишлади.

“Йилдан йилга сувга бўлган талабнинг ортиб бориши ўз-ўзидан сув тежамкор технологияларни қўллашни талаб этади. Сувсиз ҳаётимизни тасаввур қилишнинг имкони йўқ. Бу эса бизни соҳамиз қанчалик муҳим соҳа эканлигидан далолат беради”, - дейди Наргиза. Шу сабабли у кўпинча ўз тақдирини сув соҳаси билан боғлаш ҳақида кўп ўйлаб қола бошлади. Бунга жавобан тақдири ҳам бундай имкониятни тақдим қилди. Наргизанинг шахсий ҳаётида катта ўзгаришлар рўй берди. У ўз курсдошига турмушга чиқди ва тақдир тақозоси билан Тошкентдан Самарқандга кўчиб ўтди. Ҳозирда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман ирригация бўлимида “Сув ресурсларидан фойдаланиш ва диспетчерлик хизмати” шўъбаси бошлиғи вазифасида ишлаб келмоқда.

“Ҳозирда сув хўжалиги соҳасида аёллар кўпайиб бормоқда”, - дейди Наргизахон. «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган кўпгина семинарларда қатнашиш жараёнида бутун республика бўйича масъулиятли, ўз ишининг устаси бўлган аёлларни кўриб жудаям хурсанд бўлдим.

Самарқанд вилоятининг гендер масалалари бўйича тренери бўлиб, вилоятимиздаги муваффақиятга эришган фермер аёллар ҳақида билиб олдим ва улар билан семинарлар ўтказдик. Лойиҳа томонидан Навоий ва Бухорога тажриба алмашиш бўйича ташриф мобайнида кўп янги маълумотларга эга бўлдик”.

Наргизанинг оиласи жуда ғаройиб – ота-онаси, акаси ва опаси. Турмуш ўртоғи билан боғчага қатнайдиган 5 ва 4 ёшлик икки фарзандларини тарбия қилмоқдалар. Турмуш ўртоғининг унга кўрсатаётган ғамхўрлиги, доимий қўллаб-қувватлаши, хотиржам ишлаши учун яратаётган шароитлар ҳақида алоҳида меҳр билан гапирди. Шу сабабли ҳам у ҳамма нарсага улгуради: уйига, ишига, янги билимлар эгаллаши ва уларни бошқалар билан ўртоқлашишига ҳам етади. ТОМЧИ мобил иловасининг фойдаланувчиси бўлиб, иш билан мурожаат қилиб келган ҳар бир фермер раҳбарларига Наргизахон Томчи иловасининг кенг имкониятлари ҳақида тушунчалар бериб бормоқда.

Бўш вақтларида эса у орзу қилади, ҳам шахсий, ҳам касбига доир режалар тузади. Барчаси унинг қўлидан келишига ишонамиз!

@tomchikanali

@tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html