Get Mystery Box with random crypto!

TOMCHI

Telegram kanalining logotibi tomchikanali — TOMCHI T
Telegram kanalining logotibi tomchikanali — TOMCHI
Kanal manzili: @tomchikanali
Toifalar: Hayvonlar , Maslahatlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.87K
Kanalning ta’rifi

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи.
Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi
“TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2021-02-13 08:01:48
Помидор кўчати етиштиришда нав тозалаш ишлари (1)

Иссиқхоналарда кўчат етиштириш даврида пикировка ўтказилгандан 10-
15 кун ўтгач, нав тозалаш ишлари амалга оширилади, бунда навга хос
бўлмаган ўсимликлар ва касалланганлари юлиб ташланади. Кўчатлар пикировкасиз етиштирилганида, нав тозалаш ишлари ўсимликда 3-4 та
чинбарг пайдо бўлганида ўтказилади.

Мева етилиш даври бошида нав тозалаш ишлари олиб борилади. Бунда, поясининг тузилиши, мевалар шакли ва рангига қараб, навга хос бўлмаган ва касалланган ўсимликлар юлиб ташланади. Навли экинларни баҳолаш дала апробацияси ёрдамида амалга оширилади. Бу иш апробация курсларидан ўтган агрономлар, селекционер олимлар ва помидор селекция ва уруғчилиги сохасида ишлаётган илмий ҳодимлар томонидан ўтказилади. Апробация ва
уруғлик экинларни текшириш иши апробатор томонидан ўтказилиб, ушбу
хўжаликда уруғчиликка жавобгар шахс ва “Ўздавуруғназоратмаркази”
ташкилотининг вакили иштироки зарур бўлади.


Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi
722 views05:01
Ochish/sharhlash
2021-02-13 06:59:50
Қашқадарё вилоятида илгари самарасиз бўлган ерлар томчилатиб суғориш келиши билан жонланмоқда

Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
715 views03:59
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:41:38
Ҳурматли гуруҳимиздаги сувни тежайдиган технологияларни қурувчи, лойиҳаловчи, етказиб берувчи корхоналар раҳбарлари ва иш юритувчилари!

Ўз хизматларингизни ва махсулотларингизни доимий равишда гуруҳимиз ва ТОМЧИ каналларида намойиш этилишини хохлайсизми?

Корхонангизга оид маълумотни ТОМЧИ мобил иловасига жойлаштиришни таклиф қиламиз.

Мурожаат учун:

+998 93 1815481

Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
959 viewsedited  12:41
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:13:51
ЭРТАГИ ТАРВУЗ ЕТИШТИРИШ

Навлар.
Тарвузнинг эртапишар Долби Ғ1 , Виктория Ғ1 , Талисман Ғ1 , Васко Ғ1 , Варда Ғ1 , Леди Ғ1 , Трофи Ғ1 , Фарао Ғ1 (Голландия), Кримсон Свит (АҚШ), Супер Кримсон Ғ1 (Германия) каби Ғ1 дурагайлари тавсия этилади.

Кўчат тайёрлаш. Кўчат тайёрлаш учун чим ўсган тупроқ яхшилаб эланади. Эланган тупроққа 4:1(тупроқ:чириган гўнг) нисбатда чириган гўнг солиб аралаштирилади. Агар гўнг чириган бўлмаса, янги гўнг 2-3 ой ёки камида 1 ой сувда чиритилади. Бунда гўнг қисман зарарсизлантирилади, бегона ўтлар сув тагига тушади ёки унувчанлигини йўқотади.
Тайёрланган аралашмани 10х10х14 см ҳажмдаги полиэтилен стаканчаларга солинади. Бир гектарга 7,1-7,5 минг стаканча тайёрланади.

Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
1.3K views12:13
Ochish/sharhlash
2021-02-12 13:39:59
Хитой иссиқхоналари

Бугунги кунда мамлакатимизда енгил конструкцияли, тайёрланиши оддий, лекин шунга қарамасдан зарур иссиқлик режимини сақлаб туриш учун қуёш энергиясини самаралироқ ишга солувчи Хитой иссиқхоналаридан фойдаланиб келинмоқда. Хитой иссиқхонаси шаффоф томони билан қуёшга, жанубга қаратиб жойлаштирилади.

Бу иссиқхонанинг ишлаш тамойили 2,3-расмларда схематик тасвирланган. Қуёш энергияси ютилиши самарадорлигини ошириш учун иссиқхонанинг шимолий томонида вертикал жойлаштирилган сув цилиндрлари қора рангга бўялади.

Хитой иссиқхонаси тайёрланиши оддий қурилма бўлиб, заурур иссиқлик режимини сақлаб туриш учун қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш имконини беради.


Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
1.3K views10:39
Ochish/sharhlash
2021-02-12 12:10:00
Ширин қалампир навлари

“Заря востока” нави
. Ўрта-эртапишар нав, пишгунига қадар ўсув даври 116-120 кун. Тупи ихчам, паст бўйли 44-52 см. Меваси конуссимон, юзаси текис, кам сезилувчан қабариқли, вазни 64-70 г. Ҳосилдорлиги 25-30 т/га.

“Зумрад” нави. Кечпишар, кўчатлар ёппасига униб чиққандан меваларнинг пишиб етилишигача бўлган давр 160 кун. Меваси пастга қараган, вазни 80-120г. Ҳосилдорлиги 35 т/га.


Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
1.3K views09:10
Ochish/sharhlash
2021-02-12 10:41:48
Бодом хосилни йиғиш

Бодомни териш мевасининг пусти қуриб ёрилабошлагандаамалга оширилади. Хосилни муддатидан олдин йигишга киришилса бодом сифати пасаяди ва пустини ажратиш анча мушкуллашади.

Бордию хосилни йигиш муддати кечиктирилса пусти қуриб данагига епишиб қолади, бодом ранги қунгир тус олади, паррандалар ва кемирувчилар томонидан зарарланади.

Бодом хосилини узун ходалар ёрдамида дарахт остига ейилган бугжомалар устига қоқилади. Қоқиш вақтида мева шохлари ва куртакларнинг шикастланишига иложи борича йул куймасликка ха¬ракат қилиш лозим.

Йигилган хосил пустидан тозаланилади, навларга ажратилади, офтобда 4-5 кун қуритилади ва хаво алмаша диган салқин омборхоналарда қуттиларда сақланади. Уруғлик ёки истеъмол учун 2- йилгача сақлаш мумкин.

Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
962 views07:41
Ochish/sharhlash
2021-02-12 09:02:48
Помидор уруғларининг юқори экинбоплик сифатларини ва тозалигини сақлаш (2).

Помидор - бир йиллик, ўз-ўзидан чангланадиган ўсимлик бўлиб, шу
вақтнинг ўзида бошқа ўсимликлардан ҳам чангланиб қолиши мумкин. Бу
ҳолат асосан жазирама иссиқ ҳаво шароитида, ҳар хил навлар бир далада экилганида вужудга келади. Шу сабабдан, навлар орасидаги оралиқ масофа очиқ далада камида 100 м, ҳимояланган ерларда эса камида 50 м бўлиши талаб этилади.

Уруғчилик майдонларида фақат сараланган элита уруғлари экилади,
улар олдиндан микроэлементлар билан ишланган ва дориланган бўлиши керак.

Уруғлар етиштиришда асосан помидорнинг кўчат усули қўлланилади,
баъзи ҳолларда кўчатсиз усулдан фойдаланилади.

Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
886 views06:02
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:30:48
Помидор уруғларининг юқори экинбоплик сифатларини ва тозалигини сақлаш (1).

Помидор уруғчилигида навнинг асосий қимматли белгиларини сақлаб қолиш билан бирга, навнинг яшаш қувватини ошириш, етиштирилаётган тупроқ иқлим шароитларига мослаштириш ҳамда касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини ошириб боришга эътибор қаратиш лозим.

Етиштирилган уруғлар тоза навдор, бошқа навлар билан чатишмаган бўлиб, юқори экинбоплик сифатларига эга бўлиши керак.

Уруғлик помидор махсус сабзавот ва уруғчилик алмашлаб экиш тизимларида етиштирилади. Олдинги экин экилган жойга 3 йилдан кам бўлмаган даврдан кейин қайта экиш мумкин.

Помидор уруғчилиги худудий тамойилга асосан ташкил этилади. Нав қайси тупроқ иқлим шароитига мос ҳолда яратилган бўлса, ўша жойда унинг уруғлари кўпайтирилиши керак.

Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
943 views04:30
Ochish/sharhlash
2021-02-11 15:11:57
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудлари кесимида мева-сабзовот маҳсулотларини хорижий давлатларига экспорти ( январь-декабрь 2020 йил)


Манба:


Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
896 views12:11
Ochish/sharhlash