Get Mystery Box with random crypto!

ЭРТАГИ ТАРВУЗ КЎЧАТЛАРИНИ ПАРВАРИШЛАШ Уруғлар икки муддатда э | TOMCHI

ЭРТАГИ ТАРВУЗ КЎЧАТЛАРИНИ ПАРВАРИШЛАШ

Уруғлар икки муддатда экилади: биринчиси жуда эртаги ҳосил олиш учун декабрнинг учинчи ўн кунлигида ва иккинчиси февралнинг биринчи беш кунлигида.

Уруғлар униб чиқиб, кўчатлар 1-2 та чин барг чиқарганда уларни биринчи озиқлантириш тадбири бажарилади.

Бунда ҳар 10 литр сувга 13-15 грамм азотли, 18-20 грамм фосфорли ва 15-20 грамм калийли ўғитлар солиб эритилади ва суғорилади. Ушбу эритма ҳар 3-3,5 м2майдондаги кўчатларни озиқлантириш учун сарфланади. Кўчатларни иккинчи озиқлантириш уларни далага экишдан 10-15 кун олдин амалга оширилиб, бунда юқорида таъкидланган ўғитлар миқдори икки маротаба кўпроқ қўшилган ҳолда бажарилади.

Кўчатлар 4 та чин барг пайдо бўлганда очиқ майдонга олиб чиқиб экилади.

Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html