Get Mystery Box with random crypto!

TIBBIYOT 103

Telegram kanalining logotibi tibbiyot103 — TIBBIYOT 103 T
Telegram kanalining logotibi tibbiyot103 — TIBBIYOT 103
Kanal manzili: @tibbiyot103
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.50K
Kanalning ta’rifi

Инсон чорасиз эмас,дуосиздир
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси.
ТИББИЁТ 103 КАНАЛИДА ЎТАКЗИЛГАН ОВОЗЛИ ЧАТ БАЗАСИ @TIBBIYOT103OVOZLICHAT
✅ Бепул консультацияси: @DearAdministrator

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2022-12-08 01:02:03
Нега қуритилган меваларни ейишдан олдин ювиш керак

Сифатли қуритилган мевалар ёқимсиз кўринишга эга - улар чанглашган ва хиралашган. Ёрқин ранглар озиқ-овқат бўёқлари ва олтингугурт диоксиди фумигациясининг натижасидир. Ёрқинлик учун қуритилган меваларга арзон ўсимлик мойлари ёки глицерин билан ишлов берилади.

Ҳар хил кимёвий моддалар ва ифлослантирувчи моддалардан халос бўлиш учун меваларни истеъмол қилишдан олдин уларни қайноқ сув билан ювиб ташлаш керак.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг.


Telegram | YouTube | Instagram
119 views22:02
Ochish/sharhlash
2022-12-07 01:01:28
Ҳомила сувларининг муддатидан олдин кетиши хавфлими

Баъзан қоғаноқ сувлари анча эрта кетиши мумкин.

Бу ҳомила тушиш хавфи бўлган, қинда шамоллаши кузатилган аёлларда, ҳомила нотўғри жойлашганда, қоғаноқ сувлар меъёрдан кўп ёки кам бўлганида рўй бериши мумкин.

Ҳар қандай ҳолатларда ҳам аёл соғлигидаги ўзгаришларни зудлик билан даволовчи шифокорига айтиши шарт.

Қоғаноқ сувининг тўкилиши ва туғуруқ ораси 3, узоғи билан 6 соатдан ошмаслиги керак.

Боланинг сувсизланиб қолиши турли инфекцияларга сабаб бўлиб, унинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг.


Telegram | YouTube | Instagram
624 views22:01
Ochish/sharhlash
2022-12-06 01:01:54
Ширинликка иштиёқнинг кучайиши - баъзи элементлар етишмовчилигидан дарак бериши мумкин

Агар витамин, минерал ёки бошқа зарур моддалар етишмаса, организм бу ҳақда сигнал беради. Ширинликка ўчлик ҳам аслида организмда баъзи элементлар етишмаслиги натижасида пайдо бўлиши мумкин.

Агар тўсатдан ширинлик истеъмол қилмоқчи бўлсангиз, организмда қуйидаги муаммолар мавжуд бўлиши мумкин:

хром етишмовчилиги;
фосфор танқислиги;
триптофан даражасининг пасайиши;
магний танқислиги.

Агар бутун ёки кўп миқдордаги шоколад истеъмол қилиш истаги бўлса, унда организмда магний етарли эмас. Бу, шунингдек, углерод етишмовчилиги туфайли ҳам бўлиши мумкин.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг.


Telegram | YouTube | Instagram
723 views22:01
Ochish/sharhlash
2022-12-05 12:29:04
Кулгу терапия

Эрингиз доим сизга термулиб ўтиришини хоҳлайсизми.

Кимга юборишни ўзиз биласиз .

Telegram | YouTube | Instagram
634 views09:29
Ochish/sharhlash
2022-12-05 01:01:24
Бола қор емаслиги учун ота-оналарга фойдали тавсиялар

Бундан ташқари, ҳозирги экология айниган бир даврда қорнинг заҳарсиз эканига ким кафолат бера олади?.. Қолаверса, қор устида одамлар, машиналар, ҳайвонлар юради, ҳамма ёққа микроблар тарқайди. Бундай қорни еган болада дизентерия ёки заҳарланиш ривожоланиши, унга гижжалар юқиши мумкин. Сумалакларни ялаганда ҳам худди шундай ҳолатлар юз беради.

Болага нега қор еб бўлмаслигини ёки сумалакни ялаш мумкин эмаслигини тушунтиринг. Бунинг энг биринчи хавфли томони – совуқ. Қор мутлақо тоза, турли зарарли моддалардан холи бўлган тақдирда ҳам (албатта, бунинг иложиси йўқ), у совуқ бўлгани учун томоқ оғриғига сабаб бўлади. Шунингдек, бундай совуқ тиш эмалида ёриқларни келтириб чиқаради.

Болага зарарли микроорганизмларнинг расмини кўрсатинг, улар қандай касалликларга олиб келишини айтинг. Бола оппоқ кўринган қорда ҳам ана шундай микроорганизмлар борлигини билсин.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг.


Telegram | YouTube | Instagram
1.1K views22:01
Ochish/sharhlash
2022-12-04 01:00:45
Нима ёрдамида қулоқларингизни тозалайсиз

Сиз билмаган маълумотлар бўлиши мумкин.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг.

Telegram | YouTube | Instagram
73 views22:00
Ochish/sharhlash
2022-12-03 01:00:33
Совуқ кунларда бош кийим кийиш шарт

Дунёнинг энг машхур мутахассислари совуқ кунларда бош кийим нега зарурлигини изохлашди.

Харорат минусга ўтиши билан бошдаги соч структуралари ўзгаради.

Соч совуққа ўта таъсирчан хисобланиб -1° ни -5° дек қабул қилар экан.

Бош кийим кийилмаса соч илдизидаги қон томирлар кескин қисқаради ва қон айланиш кескин пасаяди.

Соч тўкилиши битта хавф бўлса қазғоқ билан касалланиши бир тараф бўлади.

Бизни совуқларда харорат +5° дан бошлаб бош кийим зарур. Болаларга +10° да ҳам кийгизган мақул.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг.


Telegram | YouTube | Instagram
446 views22:00
Ochish/sharhlash
2022-12-02 01:01:45
Инсонларни касал қиладиган кундалик омиллар

Тузни кўп ейиш. Бу юрак қон томир касалликларига олиб келади.

Яхши ухлолмаслик. 4 соатдан кам уйқу.

Ўзи ёқтирмаган иш билан шуғулланиш. Бу ҳам депрессия ва руҳий ўзгаришларни тез чақиради.

Ёлғизлик. Ёлғиз яшаш ҳам тез касалланишга сабаб бўлар экан.

Ўта озодалик. Организм чиниқиши учун озгина микроблар билан тўқнашиб туриши керак.

Қуёшда кўп юриш. Тери ракини чақиради.

Бир жойда ўтириб ишлаш.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг.


Telegram | YouTube | Instagram
1.3K views22:01
Ochish/sharhlash
2022-12-01 01:02:07
Ошхона ва бактериялар, нималарга эътибор қаратиш лозим

Маврикий университети тадқиқотчилари берган маълумотларга кўра, ошхона сочиқлари ва губкалар овқатдан заҳарланиш ва бошқа юқумли касалликларга сабаб бўладиган бактериялар ривожланиши учун ажойиб муҳит ҳисобланади ва текширишлар натижасида ўз тасдиғини топган.

Ошхонада сочиқлардан қўлларни қуритиш, буюмларни артиш, идишларни тозалаш ва бошқа турли мақсадларда фойдаланилади. Айниқса, нам сочиқлар патогенлар кўпайиши учун қулай шароит ҳисобланади.

Шунинг учун сочиқларни тез-тез алмаштириш, нам ҳолатда қолдирмаслик, ошхонани дезинфекция қилиш, музлаткич, шкаф, эшик тутқичларини тоза сақлаш, имконият бўлса, бир марталик сочиқлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Болалар ёки кексалар бўлган катта оилалар ошхона гигиенасига кўпроқ эътибор беришлари керак, чунки уларда касал бўлиш хавфи юқори бўлади.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг.


Telegram | YouTube | Instagram
1.8K views22:02
Ochish/sharhlash
2022-11-30 01:00:50
Боланинг тезроқ равон гапириши учун - педиатр маслаҳатлари

Бунинг учун:

Бола билан ҳомиладорлигингиздан бошлаб суҳбатлашишни бошланг.

Бола тилида суҳбатлашманг.
Бола 6 ойдан ўтгач у билан оғизни чўччайтириб "ширингина" гапиришнинг фойдаси йўқ.

Боланинг кўзларига қараб гапиринг. Ота-она гапираётганида бола унинг лаб қимирлашини кузатади, шу йўл билан унинг тили чиқиши осонлашади.

Болага кўп савол беринг.
Бола жавоб бера олмаган тақдирда ҳам, унга савол беришга одатланинг.

Болага кўп эртак ўқинг.
Китобдаги янги сўз ва иборалар болани тили чиқишида муҳим аҳамиятни касб этади.

Валлоҳу аълам

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube | Instagram
919 views22:00
Ochish/sharhlash