Get Mystery Box with random crypto!

TIBBIYOT 103

Telegram kanalining logotibi tibbiyot103 — TIBBIYOT 103 T
Telegram kanalining logotibi tibbiyot103 — TIBBIYOT 103
Kanal manzili: @tibbiyot103
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.50K
Kanalning ta’rifi

Инсон чорасиз эмас,дуосиздир
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси.
ТИББИЁТ 103 КАНАЛИДА ЎТАКЗИЛГАН ОВОЗЛИ ЧАТ БАЗАСИ @TIBBIYOT103OVOZLICHAT
✅ Бепул консультацияси: @DearAdministrator

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2022-12-18 01:01:07
Бурун очувчи томчиларнинг зарарларини биласизми

Бурун томчилари нафақат бурун қон томирларини, балки мияга борувчи йирик қон томирларини ва уларнинг шохларини ҳам торайтириши мумкин.

Бунинг ҳисобига мияда қон айланиши бузилишига олиб келиши мумкин. Кўп томизиб юрадиган беморларда бош оғриғи, бош айланиши, асабийлик кўп кузатилади.

Ёш болаларда бурун томчилари катта дозада қўлланилганида мияга токсик таъсири натижасида юрак уриши секинлашиб, қон босими тушиб кетиши ва бола ҳолсизланиб, тана ҳарорати тушиб кетиши натижасида кома ҳолатига тушиб қолиши мумкин.

Юқоридаги ҳолатлар кузатилмаслиги учун бурун томчилари шифокор назорати остида қўллаш лозим!

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube | Instagram
106 views22:01
Ochish/sharhlash
2022-12-17 01:00:35
Қишда югуриш ёздагига қараганда фойдалироқ

Қишда ҳаво кислород билан 25–30 фоиз кўпроқ тўйинган бўлади. Қишда югуриш бутун нафас олиш тизими учун фойда келтиради.

Ҳаво ҳарорати паст шароитда калориялар сарфи ошади, вазн ташлаш осонлашади.

Бироқ қишда югуриш ҳамма учун ҳам тавсия этилмайди. Умуртқа касалликларига чалинганлар, вена томирлари варикоз кенгайган, инфаркт ёки инсултни бошдан ўтказганлар совуқ ҳавода югуриши мумкин эмас.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube | Instagram
573 views22:00
Ochish/sharhlash
2022-12-16 01:01:22
Рационда доимо бўлиши керак бўлган 5 маҳсулот

Асал. Иммунитетни мустаҳкамлайди, энг яхши энергия манбаи ҳисобланади. Шакар ўрнини босувчи маҳсулот.

Банан. Ўзида кўп миқдорда калий тутади, мушаклар тонусини оширади.

Исмалоқ. Витаминлар (А, С, К), темир ва антиоксидантлар сақлайди. Мушаклар массасини оширади.

Зайтун ёғи. Кўп миқдорда Е витамини тутади (А ва К витамини сўрилишида иштирок этади). Холестерин миқдорини нормаллаштиради.

Жўхори ёрмаси. Ошқозон-ичак тизими касалликларида фойдали. Кам миқдордаги калория сақлайди.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube | Instagram
31 views22:01
Ochish/sharhlash
2022-12-15 01:01:41
Дори препаратлари номи олдидаги “ФОРТЕ” сўзи қандай маънони англатишини биласизми

ФОРТЕ - лотинча сўз бўлиб, кучли деган маънони билдиради.

Яъни дори препарати номи ёнига Форте қўшилса, демак препаратда одатдагига нисбатан юқори дозада таъсир қилувчи модда бор.

Кўп ҳолларда доза 2 баробар ортади. Масалан: Но-шпа таблеткаси 40 мг дозада чиқарилади. Но-шпа Форте эса 80 мг дозада, демак доза икки баробар ортади.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube | Instagram
536 views22:01
Ochish/sharhlash
2022-12-14 01:02:05
Қайси чой фойдалироқ: қора ёки кўкми

Кўк чойнинг фойдали хусусиятлари:

юрак қон томир касалликлари хавфини камайтиради.

саратон касаллигининг олдини олади.

моддалар алмашинувини яхшилайди.

ҳужайра қаришини секинлаштиради.

Қора чойнинг фойдали хусусиятлари.

холестерин миқдорини пасайтиради.

ичаклардаги ёғлар ва глюкоза сўрилишини камайтиради.

жигарни ёғли гепатоздан сақлайди.

ўпкани тамаки тутунидан сақлайди.

чойнинг фойдали хусусиятлари йўқолмаслиги учун янги ва илиқроқ ҳолатда ичган маъқул.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube | Instagram
853 views22:02
Ochish/sharhlash
2022-12-13 01:00:17
Иситмани қачон
туширмаслик керак

Кўпчилик тана ҳарорати кўтарилган заҳоти уни турли препаратлар билан туширишга уринади.

Термометр 38 дан юқорини кўрсатгандагина дори ичиш керак. Бошқа вазиятларда юқори тана ҳарорати фақат фойда келтиради.

Шу орқали тана вирусни аниқлаганини ва унга қарши курашни бошлаганини маълум қилади. Негаки вируслар айнан юқори ҳароратда ҳалок бўлади.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube | Instagram
1.4K views22:00
Ochish/sharhlash
2022-12-12 01:00:44
Совуқ кунларда бош кийим кийиш шарт

Дунёнинг энг машхур мутахассислари совуқ кунларда бош кийим нега зарурлигини изохлашди.

Харорат минусга ўтиши билан бошдаги соч структуралари ўзгаради.

Соч совуққа ўта таъсирчан хисобланиб -1° ни -5° дек қабул қилар экан.

Бош кийим кийилмаса соч илдизидаги қон томирлар кескин қисқаради ва қон айланиш кескин пасаяди.

Соч тўкилиши битта хавф бўлса қазғоқ билан касалланиши бир тараф бўлади.

Бизни совуқларда харорат +5° дан бошлаб бош кийим зарур. Болаларга +10° да ҳам кийгизган мақул.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг.


Telegram | YouTube | Instagram
736 views22:00
Ochish/sharhlash
2022-12-11 01:01:43
# Тафаккур вақти:

Эркаклар кўриши шарт.

Эркаклар, ора-орада уйдагиларга овқат пишириб туринглар.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг.

Telegram | YouTube | Instagram
475 views22:01
Ochish/sharhlash
2022-12-10 01:01:05
Совуқ ҳаво кунлари учун фойдали маслаҳатлар

Совуқда 30 дақиқадан кўп бир жойда турманг.

Иссиқ тутадиган таомлар истеъмол қилинг.

Кўпроқ ҳаракат қилинг ва тик ҳолатда бир соатдан ортиқ турманг.

Қалинроқ, иссиқроқ тутадиган кийимлар кийинг, яхшиси пахта, жун матодан тайёрланган бўлса янада яхши.

Совуқда кўчага бош кийимсиз ва шарфсиз чиқманг.

Имкон борича болалар ва қарияларни кўчада узоқ вақт қолишига йўл қўйманг.

Кўчадан келгач, мойчечакли, ялпизли, лимонли, наъматакли чойлардан бирини ичинг.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube | Instagram
119 views22:01
Ochish/sharhlash
2022-12-09 01:01:59
Нос чекиш саратонга олиб келиши мумкин

Нос оғиз бўшлиғи, халқум, қизилўнгач ва ошқозонга тўғридан тўғри таъсир этиб, шиллиқ қаватларни доимий шикастлайди ва шу таъсир натижасида шиллиқ қаватларда саратон касаллиги ривожланишига олиб келади. Бу касалликка учраганларнинг 95 фоизи носга ружу қўйгани илмий жиҳатдан исботланган.

Нос эркаклар фарзанд кўришига ҳар қандай пестициддан ҳам зарарлироқ таъсир қилади.

Унинг зарари носнинг қанча вақт давомида чекканлигига боғлиқ эмас, яъни қисқа вақтда ҳам бепуштлик келиб чиқиши мумкин.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube | Instagram
514 views22:01
Ochish/sharhlash