Get Mystery Box with random crypto!

Бола қор емаслиги учун ота-оналарга фойдали тавсиялар Бун | TIBBIYOT 103

Бола қор емаслиги учун ота-оналарга фойдали тавсиялар

Бундан ташқари, ҳозирги экология айниган бир даврда қорнинг заҳарсиз эканига ким кафолат бера олади?.. Қолаверса, қор устида одамлар, машиналар, ҳайвонлар юради, ҳамма ёққа микроблар тарқайди. Бундай қорни еган болада дизентерия ёки заҳарланиш ривожоланиши, унга гижжалар юқиши мумкин. Сумалакларни ялаганда ҳам худди шундай ҳолатлар юз беради.

Болага нега қор еб бўлмаслигини ёки сумалакни ялаш мумкин эмаслигини тушунтиринг. Бунинг энг биринчи хавфли томони – совуқ. Қор мутлақо тоза, турли зарарли моддалардан холи бўлган тақдирда ҳам (албатта, бунинг иложиси йўқ), у совуқ бўлгани учун томоқ оғриғига сабаб бўлади. Шунингдек, бундай совуқ тиш эмалида ёриқларни келтириб чиқаради.

Болага зарарли микроорганизмларнинг расмини кўрсатинг, улар қандай касалликларга олиб келишини айтинг. Бола оппоқ кўринган қорда ҳам ана шундай микроорганизмлар борлигини билсин.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг.


Telegram | YouTube | Instagram