Get Mystery Box with random crypto!

Ошхона ва бактериялар, нималарга эътибор қаратиш лозим Мав | TIBBIYOT 103

Ошхона ва бактериялар, нималарга эътибор қаратиш лозим

Маврикий университети тадқиқотчилари берган маълумотларга кўра, ошхона сочиқлари ва губкалар овқатдан заҳарланиш ва бошқа юқумли касалликларга сабаб бўладиган бактериялар ривожланиши учун ажойиб муҳит ҳисобланади ва текширишлар натижасида ўз тасдиғини топган.

Ошхонада сочиқлардан қўлларни қуритиш, буюмларни артиш, идишларни тозалаш ва бошқа турли мақсадларда фойдаланилади. Айниқса, нам сочиқлар патогенлар кўпайиши учун қулай шароит ҳисобланади.

Шунинг учун сочиқларни тез-тез алмаштириш, нам ҳолатда қолдирмаслик, ошхонани дезинфекция қилиш, музлаткич, шкаф, эшик тутқичларини тоза сақлаш, имконият бўлса, бир марталик сочиқлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Болалар ёки кексалар бўлган катта оилалар ошхона гигиенасига кўпроқ эътибор беришлари керак, чунки уларда касал бўлиш хавфи юқори бўлади.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг.


Telegram | YouTube | Instagram