Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.87K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 285

2021-12-14 10:56:29 Активларни таснифлаш бўйича янги қоидалар кучга кирмоқда

Активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни
қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар 2022 йил 10 январдан кучга киради.

Ўзгартиришлар, хусусан стандарт тоифасидаги активлар бўйича захираларнинг махсус захиралар қаторига қайтарилаётгани билан ҳам боғлиқ.

Стандарт активларга яратиладиган захиралар сифати стандарт деб таснифланган жами активлар
қолдиғига нисбатан ҳар ойнинг якунига қадар миллий валютада шакллантирилиши лозим. Яъни 2022 йил январь ойи охирида барча банклар стандарт тоифадаги активларга 1 фоиз миқдоридан харажат ҳисобидан захира яратиши керак. Бу биринчи ой учун жуда катта сумма бўлади.

Шу вақтгача банклар стандарт активлар учун захираларни капитал ҳисобидан тузиб келишган. Бу захираларнинг тақдири нима бўлади? Уларни тақсимланмаган фойда ҳисобига қайтариш мумкин бўладими? Ё харажат ҳисобидан яратиладиган янги захиралар капитал таркибидаги захиралар ҳисобига корректировка қилинадими?

Банкларда айни дамда келаси йил учун бюджет ва бизнес режаларни тасдиқлаш жараёни давом этмоқда. Шу маънода ҳарқалай аниқлик киритиб қўйилгани маъқул.
9.7K viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2021-12-14 10:32:07 Йилнинг энг муҳим ҳужжати 2022 йил Бюджети бугун биратўла уч ўқишда қабул қилинаркан. Чунки эртага Сенат мажлисига ҳам 2022 йил Бюджетини тасдиқлаш масаласи киритилган

Қойил. Балки аввал бошдан шундай режа бўлгандир, охиригача тақаб бориш ва энг охирги кунда юмалоқ ёстиқ қилиб кнопка бостириб олиш.

P.S. Узр, 2021 йил бюджетига қўшимча ва ўзгартиришлар экан. Дефицит 6,5%гача ошган
9.2K viewsedited  07:32
Ochish/sharhlash
2021-12-14 10:23:51 Ўнг қўл чап қўл нима қилаётганини билмайди. Бизнес ва аҳоли эса сарсон-саргардон

«Янги мост бу ҳозирча лойиҳа. Ушбу мостни қурилишига 2025 йил ёки бошқа маълум бир вақт белгиланмаган. Қурилган тақдирда ҳам мост билан бозор орасида катта жой бор, айланма йўл қилиб, пастга туширганда ҳам бозорга ҳалақит қилмайди. Бозорнинг янги бозорга кўчирилиши бўйича ҳали бизга шаҳар ҳокимияти томонидан ёки бозорлар маркази томонидан ҳам ҳеч қанақа хабар берилмаган. Ва бизга бу бўйича огоҳлантириш хатлари ҳам юборилмаган».

Қўйлиқ деҳқон бозорининг директор ўринбосари интервью берипти. Унга кўра бозор бузилмайди, кўчирилмайди, бозор резидентларига огоҳлантириш хатлари ҳам берилмаган.

Унда ким кўчмаган бозорчиларга жавобгарликка тортиш бўйича огоҳлантириш берди? Марсликларми?

Ким қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган машиналарни бозорга киргазмаасслик ҳақида топшириқ берди? Марсликларми?

Ким Қўйлиқ резидентлари «FOODCITY» савдо марказига кўчиши кераклиги ҳақида топшириқлар берди? Марсликларми?

Бозорнинг бош акциядори бўлган Тошкент шаҳар ҳокимияти қани? Эртага яна бозор бузилмайди деб мен айтмаганман, деб билган номаъқулини ейишда давом этмайдими?

Савдо-саноат палатаси қани? Бир оғиз товуш чиқарадими? Бизнеснинг мулк ҳақлари бузилаяпти. Пиқ этган товуш чиқадими?

Сиёсатчилар, айниқса ўзини бизнес ҳимоячиси деб кўрадиган ЎзЛиДеп қани? Шиорларинг "Инсон қадри учун" эди шекилли? Ё бу сайлов ёлғонимиди?
10.9K views07:23
Ochish/sharhlash
2021-12-14 10:10:31 Эслатиб ўтамиз, парламентнинг амалда ҳукуматни самарали назорат қилиш бўйича субиндикаторда ҳам Ўзбекистон 139 та давлат ичида 137, яъни энг паст ўринлардан бирини эгаллаган. Ўзбекистондан сўнг рўйхатни Беларусь ва Миср давлатлари тугатган.
22.3K views07:10
Ochish/sharhlash
2021-12-14 10:06:54 Ўзбек парламенти Россия думасининг укаси-ми?

Россия ГосДумаси:
Парламент не место для дискуссий.

Ўзбек парламенти (Алишер Кадиров сўзи билан):
Ялпи мажлис муҳокама жойи эмас, муҳокамалар фракцияларда бўлиши керак.

Тушунарли. Ялпи мажлис кнопка босиш учун экан.
9.5K views07:06
Ochish/sharhlash
2021-12-14 10:02:52 Сайланган депутатлар савол бераяпти

Депутат Ғаниев:
"Мол-мулк солиғи ставкаси 2%дан 1,5%га камайтирилаётганига қарамай, минимум белгиланаётгани туфайли Мол-мулк солиғи юки кичик бизнесга қайтанга ошаяпти"

Мубин Мирзаев масалани солиқ ставкасини пасайтириш ҳуқуқини қўллаш учун Маҳаллий Кенгашларга йўналтириб қўя қолди.

Тушунарли. Мақсад ва ориентирларингиз ҳам шу-ку, барча имтиёзлар шерикларингиз йирик мулкдорларга, олигархларга, солиқ тушумида йўқотишлар эса кичик бизнесга ё аҳолига сочиб юборилади. Биринчи марта кўрмаяпмиз.
10.2K views07:02
Ochish/sharhlash
2021-12-14 09:19:10 Доллар бешинчи сессия кетма-кет ўсмоқда, лекин бу рекорд эмас

Бугунги колл-аукцион натижалари ҳисобга олинса, доллар курси бешинчи сессия кетма-кет ўсмоқда. 7 декабрдан 14 декабргача ўтган бешта сессиядаги умумий ўсиш 75 сўмдан ошди. Лекин йил бошидан буён олсак, бу натижалар рекорд эмас.

Сессияларда доллар курсининг кетма-кет ўсиши бўйича 2021 йилнинг рекорди май ойида юз берган. 8-20 май оралиғида доллар кетма-кет 8та сессияда жами 104,27 сўмга ўсган.

Кетма-кет 7та сессиядаги ўсиш 5-16 март кунлари (58,14 сўм), 13-21 апрель кунлари (+76,60 сўм) кузатилган.

Кетма-кет 6та сессияда ўсиш эса 8-15 июнь кунлари (83,90 сўм) қайд этилган.
9.8K viewsedited  06:19
Ochish/sharhlash
2021-12-14 06:00:06 Ёқилғи нархлари ва сўмнинг қадрсизланиши инфляцион кутилмаларни кескин ёмонлаштирди

Ноябрь ойи якунларига кўра, аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари сезиларли даражада салбийлашган. Охирги ойларда инфляцион кутилмалар барқарорлашаётгандек туюлаётган эди.

Аҳоли келгуси 12 ойда 16,5%лик инфляция кутмоқда. Бу май ойидан буён қайд этилган энг ёмон кўрсаткич. Аҳоли юқори даражада нарх ўсиши сабаблари ўлароқ миллий валюта курсининг қадрсизланиши (47 фоиз) ва ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт харажатларининг қимматлашишини (43 фоиз) кўрмоқда.

Бизнес яқин 12 ойда 15,6%лик инфляция бўлишини кутмоқда. Бу августдан буён қайд этилган энг ёмон кутилма. Худди аҳоли каби бизнес ҳам ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт харажатларининг қимматлашиши (49 фоиз) ҳамда миллий валюта курсининг қадрсизланишинидан (44 фоиз) жиддий хавотирда.

Ноябрда қайта бошланган ёмон кутилмалар декабрда ҳам давом этиши эҳтимоли жуда юқори. Қўйлиқ бозорининг бузилиши ва унинг резидентларининг ҳуқуқсиз ва танловсиз қолдирилиб, тижорий савдо комплексига мажбурий кўчирилиши аҳолида ҳам, бизнесда ҳам некбин бўлмаган кайфиятларини кескин кучайтириб юборди.

Инфляциянинг узоқ муддатли истиқболда пасайишига сигнал берувчи ҳеч бир мужда сезилмаяпти.

Мулк ҳуқуқи оёқ ости қилинган,
рақобатни рағбатлантириш ўрнига монополияларни очиқча қўллаш давом этаётган, қарор қабул қилувчилар йирик бизнес манфаатларини очиқдан-очиқ тамсил этаётган, бюджет ижтимоий кескинликни юмшатиш ўрнига, кучайтириш воситасига айланган шароитда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.
12.0K viewsedited  03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-13 18:52:41 Россия ва Қозоғистонда қандай?

МДҲ маконида тўлақонли бозор ёки тартибга солинадиган энергетика бозори фақат Россия ва Қозоғистонда шаклланган (Украина ва Грузия энергетикаси ҳам бозор қоидаларида ишлайди, лекин бу мамлакатлар МДҲни тарк этган).

Россиянинг улгуржи электр бозори иккита нарх зонасига ажратилган (Сибирь ва Узоқ шарқда энергия ишлаб чиқариш нисбий арзонлиги ва минтақавий рақобатни таъминлаш учун),

Россиянинг 80 фоиз аҳолиси ва иқтисодиёти жойлашган биринчи нарх зонасида улгуржи принципларда сотиладиган электроэнергия нархи киловатт соатига 2,53 рублни ёки 373 сўмни ташкил этади. Улгуржи сотувчилар ГЭС, АЭС, ИЭС ва бошқа категорияларга ажратилмаган. Барча генерация субъектлари ўз зонасида баб-баравар ягона платформада рақобатга киришишга мажбур.

Иккинчи, генерация асосан ГЭСларда юз берадиган нарх зонасида улгуржи нархлар киловатт соатига 1,85 рубль ёки 273 сўм атрофида шаклланган.

Қозоғистонда улгуржи электр бозори ҳукумат томонидан тартибга солинадиган бозор ҳисобланади. Ҳукумат ҳар беш йилга генерация субъектлари учун энг юқори нархларни белгилайди. Энг юқори нархлар генерация тури ва объектига қараб фарқланади. Масалан, ГЭСлар орасида энг қиммат электр генерация қиладиган «Шардариснкая ГЭС» АЖ учун энг юқори нарх киловатт соатига 8,77 тенге ёки 218 сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтаман, бу улгуржи нархлар.

Кўраяпсизки, Сангиновнинг ГЭСларидан сотиб олинадиган электр Қозоғистон ва Россия бозоридаги энг қиммат улгуржи таклифдан ҳам 2, 2,5 баробарга қимматга айланмоқда.
6.3K viewsedited  15:52
Ochish/sharhlash
2021-12-13 16:37:24 Сангинов раҳбарлигидаги структуралардан электр 2 баробаргача қимматига сотиб олинади

Янги қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги гидроэлектр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг бир киловатт-соати 675 сўмгача нархда кафолатланган тарзда сотиб олинади.

Ўзбекистонда гидроэлектр станцияларда электр генерацияси ва ГЭСлар қурилиши фаолиятини ўзида жамлаган “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов ҳисобланади.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳозирда Сардоба сув омборида, Қуйи Чотқолда, Пскем дарёси бўйида ГЭСлар барпо этмоқда. Барча ГЭСларнинг пудратчиси “TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖ ва у билан чатишиб кетган структуралардир. МЧЖнинг бош директори Абдуғани Сангиновнинг ўғли Ислом Абдураҳмонов.

Дарвоқе, Тўпаланг сув омборидан Сурхондарё туманларига ичимлик сув етказиш мегалойиҳасини ҳам ота-боланинг давлат-хусусий аралаш структуралари амалга оширишмоқда. Тендерсиз албатта.

Табиийки, сизда савол туғилади, ахир ўзинг эркин нархлар ва очиқ бозор тарафдори эдинг-ку. деган. Тўғри. Лекин бу очиқ бозормас-да. 1,5 баробарлик тариф, кафолатланган 675 сўм қаердан келди, шуниси ғалати.

Айниқса, қарор бўйича янги ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станцияларидан генерация бўлган энергияни 360 сўмдан сотиб олиш кўзда тутилгани ҳисобга олинса.

Бошқача айтганда Сангинов раҳбарлигидаги қурилганига ўнйиллар бўлган ГЭСлардан 675 сўмдан, миллиардлаб инвестиция эвазига янги қурилган шамол станциясидан эса 360 сўмдан электр сотиб олинади.

Қарорнинг туб мақсади тўғри, лекин унинг моҳияти бузуқ, механизми нотўғри. Рақобатни, бозорга кириб борилмай туриб бозор қадриятларини ўлдиради. Фақат айрим дўст тоифадагиларни қўллайди. Қолган ҳамма зарар кўради, албатта юклама охири бориб истеъмолчига тушади.

Нега очиқ танлов қилиш мумкин эмас? Ахир бу мумкинку? Сангинов структуралари ҳам қатнашсин эди, агар таклифлари рақобатли бўлса майли 675 сўмдандан кўтарса, сотиб олинсин эди.

Охирида иккита савол:

Биринчиси, 675 сўмдан олинган энергия кимга ва қандай нархда сотилади?

Иккинчиси, Сангинов қандай хизматлар кўрсатганки, унга шунчалар ҳомийлик ва валийнеъматлик кўрсатилади? У шунчалар ҳимоя ва имтиёзларга муҳтож одамми?

Ҳа айтгандай, агар электр энергияси бозорини шакллантириш ва эркин нархларга ўтиш бўйича ислоҳот шу бўлса, мен бундай ислоҳотга қаршиман.

@the_bakiroo
10.5K viewsedited  13:37
Ochish/sharhlash