Get Mystery Box with random crypto!

Олигархат ва монополистлар Антимонополия органидан зир титраши | bakiroo

Олигархат ва монополистлар Антимонополия органидан зир титраши керак

Ниҳоят аввалги раҳбари вазифасидан олиб ташланганидан кейин 7 ой ўтиб, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига янги раис тайинлангани маълум қилинди. Бу ўзбекистонликлар учун яхши хабар, янги замонда омон-омон бўлиб ҳаддидан ошаётган ва ўзбекистонликларни талаётган ўғри олигархия ва очофат монополистлар учун ёмон хабар. Янги раҳбар Тўрахўжаевга аввалги раҳбарлар каби енгил бўлмайди. Чунки ҳар қандай юқори эшикларни тепиб киришга ўрганиб қолган олигархат ва монополистлар мавжуд қонунларни менсимай, бюрократия билан осон тил топишади, осон келишади ва осон сотиб олади. Бу бузуқ тизимни парчалаб ташлашга кўп куч ва ресурсларни йўналтириш керак.

Яна бир яхши хабар шуки, Рақобат қўмитаси яна 6 та корхонани турли товар ва хизматлар бўйича устун мавқега эга, деб топди. Уларнинг орасида ёпиқ схемалар воситасида олигархия қўлига ўтиб қолган Gazli Gas Storage МЧЖ ҚК ҳам борлиги эътиборли. Ўзбекистондаги энг йирик газ омборини эгаллаб олган контора Газни ер остига қуйиш, сақлаш ва тортиб олиш хизматида устунликка эга деб топилди (қандай эгаллаб олгани барибир куни келиб қайта кўриб чиқилади ва очилади).

Қўмита янги раҳбар етовида дадил қадамларни қўйишда давом этишига умид катта. Аслида кўп белгиларига кўра монопол мавқега эга бўлиб туриб, бунлай мақом берилмаган структуралар қанча? Saneg'дан тортиб Artel'гача бўлган гуруҳлар бутун аффилланган тузилмалари билан антимонополия чиғириғига солиб, ўрганилиши керак. Яна башарасига монопол тамғаси қўйилган бўлсада, амалдаги қоидаларни бузаётгани, истеъмолчиларни талаётгани учун етарли даражада жазоланмаётган, тийиб турилмаётган компанияларга ҳам радар тутиш вақти келган.