Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.87K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 287

2021-12-10 17:06:54 Бош арча Янги Ўзбекистонда

Мамлакатнинг бош арчаси ЯНГИ Ўзбекистон боғига ўрнатилипти.

Шунингдек, боғда муз майдончаси ташкил этилиши айтилмоқда.
12.4K viewsedited  14:06
Ochish/sharhlash
2021-12-10 16:34:51 Лукашенко аҳмоқона сиёсати оқибатларига бизни ҳам шерик қилмоқчими?

Бугунги ЕОИИ аъзолари йиғилишида Белоруснинг ҳеч ким тан олмаган Президенти Лукашенко ғалати баёнотлар билан чиққан.

"Сизларни ҳам санкцияларга қўшилиш учун Белорусга қарши гиж-гижлаб босим ўтказа бошлашади. Менинг илтимосим шуки, биз бирга бўлишимиз керак. Белорусь ва Россияга босим ўтказиш билан Ғарб чекланиб қолмайди", деган у.

Энди савол, нега биз сайловда уч фоиз ҳам овоз олмаган, халқига қарши зўравонлик ишлатаётган ва бунга қаноатланмай, Ғарб у билан гаплашиши учун Евроиттифоқ чегараларида атайин мигрантлар билан боғлиқ кризис яратган психопатнинг қилмишлари оқибатлари билан бўлишишимиз керак?

Ва энг энг асосийси - бизга, эркин ва очиқ мамлакат қурмоқчи бўлаётган Ўзбекистонга бу диктаторлар ва қонхўрлар клубида нима бор?
12.8K views13:34
Ochish/sharhlash
2021-12-10 09:58:15 Ўз қобиғига ўралиб қолган давлатлар демократия йўлида жиддий ўзгаришлар қилишни истасалар, ишни парламентни янгилашдан бошлайдилар. Сабаби, ҳақиқий сайланган халққа ҳисобдор парламент - халқ истакларини тўғридан-тўғри ифода этади ва бу қонунларда акс этади. Парламентдан, демократиядан мақсад ҳам шу.

Латвия, Литва ва Эстония 1990 йилда парламентларини янгилаб олганлари учун ҳаммадан олдин СССРдан чиқиб кетган. 2004 йилда Грузияда ислоҳотчи Саакашвили президент бўлгач, сайланганига энди икки ой бўлган парламентни тарқатиб юбориб, муддатидан олдинги сайловлар эълон қилган.

2018 йилда Арманистон бош вазирига айланган ислоҳотчи Никол Пашинян парламентни тарқатиб юбориш учун ўзи истеъфога чиққанди. 2019 йилда Украинанинг янги президенти Владимир Зелинский инаугурация пайтидаёқ парламентни тарқатиб юборди, ваҳоланки шундоқ ҳам 4 ой ичида парламент сайлови ўтказилар эди.

Қизиғи, бундай сайловларнинг барчасида эски кучлар камида парламентдаги кўпчилик ўрнини йўқотган, аксарият ҳолларда эса умуман кира олмаган. Ҳар сафар ҳақиқий ўзгаришларни тарғиб қилган янги ҳаракатлар сайловда иштирок этган ва ғалаба қозонган.

2016 йилда ўзгаришлар шаштини кўриб, парламентни тарқатиб юбориш ва исталган сиёсий ҳаракатни рўйхатдан ўтказиб сайловга қўйиш энг биринчи ишлардан бўлишига умид пайдо бўлганди. Аммо вақт ўтиши билан бу умид сўна бошлади, 2019 йилги сайлов кампанияси давомида деярли ўчди, кечаги сайловдан кейин фақат учқун қолди.

Жиддий сиёсий ўзгаришларни янги кучларсиз амалга ошириб бўлмайди (аниқроғи ҳақиқий кучларсиз). Аммо, эски кучларда ҳам яна беш йилни кутмасдан бунга ҳисса қўшиш имконияти мавжуд - янги кучлар иштироки учун йўлни очиб бериш орқали.

@tashqaridaUZ
11.7K views06:58
Ochish/sharhlash
2021-12-10 09:37:12 Давлетов Парламентдаги жонли эфир билан боғлиқ лўттибозликлар ҳақида ёзаяпти.

Бу биз халқ вакиллиги билан рўпара келаётган муаммоларнинг бир учи холос.

Бу муаммолар, афсуски, 2019 йилдаёқ, биз эркин сайловларда мустақил парламентни шакллантириш йўлида йўл қўйган хатоларимиз туфайли бошланган.

Биз пештоқига парламент деб ёзиб қўйилган бинода ўтириб кнопка босувчилардан ҳали кўп кўргуликлар кўрамиз.

Айнан шулар ҳеч бир саволсиз Конституцияни исталган мақомга ўйнатиб беришади, айнан шулар ўрис буйинтуруғини бўйнимизга қайтадан илади.
11.7K views06:37
Ochish/sharhlash
2021-12-10 08:58:50 Ўзбекистонда кексалар ёшларга қараганда кўпроқ банк ҳисобварақларига эга

Банк ҳисобварағига эга бўлган катта ёшли аҳоли сони тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, 18 ёшдан ошган ўзбекистонликларнинг 71,4%и банк ҳисобварақларига эга.

Эътиборлиси, ёш гуруҳлари бўйича ҳисоблаганда, банк ҳисобварағига эга қариялар улуши ёшларнинг тегишли улушига қараганда кўпроқни ташкил этган.

Масалан, 18-29 ёшдагиларнинг фақат 64%и банк ҳисобварағига эга бўлса, 60-69 ёшдагиларнинг 83,7%и банк ҳисобварағларига эга. Бу мамлакатда пенсия ёшидаги қарияларнинг пластик карта билан қамраб олингани, ёшлар ўртасида эса ишсизлик юқори даражадалиги ёки уларнинг норасмий секторда ё хорижда меҳнат фаолияти билан шуғулланиши сабабларига бориб тақалади.

Яна бир эътиборли жиҳат 30-39 ва 40-49 ёшли гуруҳларда банк ҳисобврағига эга аёлларнинг банк ҳисобварағига эга эркакларга нисбатан юқори улушга эга экани билан боғлиқ. Мазкур ҳолат бу ёшдаги аёлларнинг ҳомиладорлик, фарзанд туғиш, турли кўринишдаги ёрдам ва нафақаларга боғлиқлиги билан тушунтириш мумкин. Эркаклар орасида эса, афсуски, бу ёшда ҳам меҳнат мигрантлари улуши баланд.

2017 йилга нисбатан солиштирганда, молиявий инклюзивлик, яъни банк ҳисобварақлари билан қамраб олиш кўрсаткичи деярли 2 баробар ошди (37 фоиздан 71,4%гача). Лекин бу ҳали ҳам ўртача дунё кўрсаткичларидан пастроқ.

Пандемия даврида молиявий инклюзивликнинг қамрови юқори бўлмагани, норасмий иқтисодиётда банд аҳоли улуши юқори эканлиги ижтимоий ёрдамнинг манзиллилигини таъминлашда қатор қийинчиликлар яратган эди.
11.5K viewsedited  05:58
Ochish/sharhlash
2021-12-10 06:00:01Путин Конституцияни қандай ўзгартирган эди?

Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида юқори минбарлардан янграган гап-сўзлардан кейин биз тобора орбитасига кириб кетаётган Путин Россияси ўтган йили Конституцияга қандай ўзгартиришлар киритганини эсламаслик мумкин эмас.

Россия Конституциясига ўзгартиришлар киритиш масаласи Путиннинг Федерал Йиғилишга мурожаати вақтида - 2020 йил 15 январда янграган.

Путин таклифи янграгач Конституцияни ўзгартириш бўйича жараёнлар амалга ошиб, ўзгартиришлар Путин томонидан имзолангунча 59 кун вақт ўтган. Бу Россия тарихида Конституцияга тезкор ўзгартиришлар киритиш бўйича рекорд ҳисобланади.

Конституцияга ўзгартиришлар ўнга яқин тузатишларни ўз ичига олган. Қизиғи уларнинг айримлари Конституцияга киритишга арзимайдиган даражада ўта аҳамиятсиз, айримлари эса жуда баҳсли бўлган. Масалан, Конституцияга Никоҳ бу аёл ва эркакнинг иттифоқи деган норма киритилган. Конституцияда Худога ишонч деган қўшимча қўшилган. Россия қонунлари халқаро ҳуқуқдан устунлиги эълон қилинган, вҳк.

Путин ўзгартиришларни маъқуллаб имзолагунгач 4 кун вақт қолганда, 10 март куни 83 ёшли Валентина Терешкова Путиннинг ваколат муддатларини ноллаштиришни таклиф этади. Таклиф бир овоздан маъқулланади.

Айнан шу куни Конституцияга ўзгартиришлардан асл мақсад ҳам узил-кесил аён бўлади. Бунгача эълон қилинган барча тузатишлар ҳаммаси предлог, Путиннинг чексиз ҳокимияти чексиз давом этишини таъминлаш учун ўйлаб топилганига энди ёш бола ҳам гумон қилмасди.

Конституцион суд ҳам Путин "обнуление"сини асосли деб топади.

Ҳамма гап шундаки, 1998 йилда Ельциннинг учинчи муддати ҳақида масала кўтарилганида айни шу Конституцион суд бунинг ноқонуний эканинини исботлаб берганди.

Ручной Дума, ручной Сенат, сон-саноқсиз пропагандачи воситасида Путиннинг мақсади амалга ошади. Путиннинг ўзи 2003 йилда ва 2012 йилда Президент муддатлари билан боғлиқ Конституцион ўзгаришларга кескин қарши бўлганди.

Конституция ўзгариши билан боғлиқ ишчи гуруҳи рўйхатига назарга солсангиз, рўйхатда на ҳуқуққа ва на на давлат қурилишга алоқадор бўлган отарчи, пропагандачи, спортчи ва шунчаки ялоқхўрлар - Владимир Соловьев, Валентина Терешкова, Ирина Роднина, Елена Исинбаева, Карен Шахназаров, Леонид Рошаль, Денис Мацуев кабиларни кўришингиз мумкин бўлади.

Бунданам қизиғи, шотир ва югурдак парламент қабул қилган ва имзоланган ўзгартиришлар Умумхалқ овоз беришга қўйилганидир. Чунки Россия қонунчилигидан Умумхалқ овоз бериш тушунчаси йўқ, Референдум бор, лекин референдум шароитида қарор қилинганда парламент иштирок этимайди. Аввалига овоз бериш жараёнини апрелда ўтказишмоқчи бўлишади, лекин бунга Коронавирус чекловлари йўл қўймайди. Ва ниҳоят июнь ойининг охирида Коронавирус шикастланишлари статистикасини мослаган ҳолда 1 ҳафта давомида овоз бериш жараёни ўтказилади. Овоз бериш участкаларда эмас, тўнкалар, скамейкалар, болалар майдончалари, хуллас одамларни қаерда тутиб олиш мумкин бўлса, ўша жойда юз беради.

Қатор экспертлар томонидан бу ўзгаришлар "Конституцион тўнтариш" дея баҳоланган.

Ростан ҳам ўзгартиришлардан кейин Россияда халқнинг, ОАВнинг, халқаро ҳуқуқнинг субъектлиги узил кесил тугатилди. Путиннинг танқидчилари ва мухолифлари ё ўлдирилмоқда ё қамоқда, ёки хорижга қочган. Кучишлатарлар рокерлар, рэперлар, қизиқчилар орасида душман топиш билан банд. Путиннинг дўстлари эса мамлакат бойликларини кимўзарга ўзлаштиришмоқда. Россия очиқдан очиқ қўшниларига таҳдид солиш ва шу орқали ўзининг ташқи сиёсатини қуриш йўлига ўтди.
13.1K viewsedited  03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-09 17:21:20 Ўзбекистон электр энергияси энг арзон давлатлар рўйхатида. Бу ёмон, жуда ёмон

Ўзбек ОАВлари Британиянинг Cable портали маълумотлари асосида энг арзон электр энергиясига эга давлатлар рейтингида Ўзбекистон 7-ўринни эгаллаганига эътибор қаратишди. Негадир ўқувчилар орасида ва шарҳларда бу маълумот ижобий контекстда қабул қилинди. Аслида тескариси бўлиши керак эди.

Келинг рўйхатга қараймиз. Осон бўлиши учун электр энергияси биздан ҳам арзон мамлакатларга кўз югуртирамиз.

Рўйхатни Ливия бошқариб турипти. Уруш ва ўзаро низолар гирдобида қолган, марказий ҳукумати фақат пойтахтни назорат қиладиган Ливия. Электр энергияси 0,7 цент (75 сўм). Электр истеъмоли бўйича охирги маълумотлар 2014 йилга тегишли: Жон бошига 1,8 минг квт.соат.

Кейинги ўринда Ангола. Дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан. Электр энергияси 1,3 цент (140 сўм). Жон бошига 300 квт.соат энергия истеъмол қилинади.

Учинчи ўринда Судан. Парчаланиб кетган мамлакат. Электр энергияси 1,4 цент (145 сўм). Жон бошига 190 квт.соат электр ишлатилади.

Биздан юқори ўринларни эгаллаган Қирғизистон, Тожикистон ва Зимбабве ҳам жон бошига ЯИМда, ҳам электр истеъмолида биздан ортда қолган. Маълумот учун жон бошига ЯИМ Ўзбекистонда 1700 доллар, жон бошига электр истеъмоли эса 2 минг квт.соат атрофида.

Кўраяпсизки, биз энг қашшоқ давлатлар рўйхатидамиз.

Электр энергиясининг арзонлиги мамлакатда энергия генерациясини рағбатлантирмайди. Бирон бир инвестор энергия генерациясини ошириб даромад топишдан манфаатдор бўлмайди. Табиийки. иқтисодий ўсиш ҳам бўлмайди. Электр истеъмоли энг паст даражада қолаверади.

Занжир айланиб-айланиб шундай вазият юзага келадики, электр арзон, керак бўлса дунёда энг арзон, лекин ўша электрнинг ўзи бўлмайди.

Энергия генерациясини ошириш учун тарифларни дунёда энг қиммат даражага олиб чиқиш шарт эмас. Лекин ўзаро рақобатлашадиган ва минтақавий давлатларга нисбатан қимматроқ афзаллик яратилиши керак.

Масалан, электр Қозоғистон, Россия ва Озарбойжонда Ўзбекистондан 1,5-2 баробар қимматроқ. Ваҳоланки саналган мамлакатлар энергия генерацияси учун биздан кўра кўпроқ табиий ресурсларга эга. Ўз-ўзидан инвесторлар энергия генерацияси лойиҳалари учун Ўзбекистонни танлаши қийин бўлади.

Шу ўринда яна бир жиҳатга эътибор қаратмаса бўлмайди. Электр энергияси арзонлигидан камбағаллар эмас, бой қатламлар манфаатдор бўлади. Яъни арзон, нобозор электроэнергия ижтимоий тенгсизликни янада кучайтиради.

Ҳозир шу сатрларни Тошкентда ўтириб ёзаётганда, балки бозор қиймати 350 сўм бўлган электрни 295 сўмдан ишлатиб фойдаланмоқдаман. Яъни камида 55 сўмдан субсидия олмоқдаман Лекин қишлоқда қолган қўли калта дўстим, имконияти чекланган қариндошим ё ўқувчи жиянларим чироғи ўчган қоронғу уйда ўтиришга мажбур. Энди буни мамлакат миқёсида ўзингизга тасавур қилинг.

Свети ўчмайдиган ёпиқ маҳаллада, саройда яшайдиган, ойига 10 минг киловат электр ишлатадиган миллиардерга давлат турли каналлар орқали ойига 550 минг субсидия бермоқда. Солиштириш учун: Иш стажи бўлмаган нафақахўрларнинг нафақаси ҳам шунча эмас.

Яъни, арзон электр тарифлари билан биз камбағалларни жазолаб, бойларни рағбатлантираяпмиз.

Ҳозирги сиёсатимиз қанчалар кемтик экани ҳақида мана бу ерда батафсилроқ ўқишингиз мумкин.

Шундай экан электр масаласида очиқ бозор ва эркин нархлар платформасига қанча тез ўтсак, шунча яхши. Иқтисодий ўсиш учун ҳам, ижтимоий тенглик учун ҳам.

@the_bakiroo
17.9K views14:21
Ochish/sharhlash
2021-12-09 15:41:40 «FOOD CITY» кимники?

Бутун бошли иккита энг йирик бозорнинг резидентлари-ю, истеъмолчилари кўчирилаётган «FOOD CITY» мулкдорлари тўғрисида у ҳақда ОАВларда илк ахборотлар пайдо бўлган 7 декабрдан буён ҳеч нима очиқлангани йўқ.

Тошкент вилояти Ўрта чирчиқ туманида суғориладиган ерлардан нақ 60 гектар ерни ажратиб олиш учун Ўзбекистонда анча-мунча одам бўлмаслиги керак.

На хорижий инвестор ва на маҳаллий инвесторларнинг, агарда улар юқори ҳокимият эшелонларида ҳомий ё валийнеъматларига эга бўлмаса, 60 гектар ерга эга чиқишга, у ерда ишонч билан савдо мажмуасини барпо этишга ҳадди сиғавермайди.

Қизиғи, «FOOD CITY» ёки Yangi Qo'yliq Dehqon Bozori бренди ортида турган хўжалик субъектининг номи ҳам номаълумлигича қолмоқда. Ваҳоланки, бу субъект билан пойтахт ҳокимияти музокаралар ўтказмоқда, контактда ва мулоқотда бўлмоқда.

Очиқ манбаларда номида "FOOD CITY", "CITY-FOOD" номи қўлланилган иккита субъект мавжуд, лекин улар катта эҳтимол кейтеринг, яъни озиқ-овқат етказиб бериш билан машғулга ўхшайди. Шунингдек, очиқ тармоқдан фуқаро
Tillaxujaev Xayrulla Xikmatullaevich эгалигида FOODCITY савдо белгиси рўйхатга олинганини ҳам билиш мумкин.

Одатда йирик инвесторлар Ўзбекистон бозорида пайдо бўлганида иш қидирув платформаларида иш берувчининг профили ёки иш таклифлари пайдо бўлади. «FOOD CITY» мисолида эса биронта иш таклифи очилмаган.
12.3K views12:41
Ochish/sharhlash