Get Mystery Box with random crypto!

Ёқилғи нархлари ва сўмнинг қадрсизланиши инфляцион кутилмаларн | bakiroo

Ёқилғи нархлари ва сўмнинг қадрсизланиши инфляцион кутилмаларни кескин ёмонлаштирди

Ноябрь ойи якунларига кўра, аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари сезиларли даражада салбийлашган. Охирги ойларда инфляцион кутилмалар барқарорлашаётгандек туюлаётган эди.

Аҳоли келгуси 12 ойда 16,5%лик инфляция кутмоқда. Бу май ойидан буён қайд этилган энг ёмон кўрсаткич. Аҳоли юқори даражада нарх ўсиши сабаблари ўлароқ миллий валюта курсининг қадрсизланиши (47 фоиз) ва ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт харажатларининг қимматлашишини (43 фоиз) кўрмоқда.

Бизнес яқин 12 ойда 15,6%лик инфляция бўлишини кутмоқда. Бу августдан буён қайд этилган энг ёмон кутилма. Худди аҳоли каби бизнес ҳам ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт харажатларининг қимматлашиши (49 фоиз) ҳамда миллий валюта курсининг қадрсизланишинидан (44 фоиз) жиддий хавотирда.

Ноябрда қайта бошланган ёмон кутилмалар декабрда ҳам давом этиши эҳтимоли жуда юқори. Қўйлиқ бозорининг бузилиши ва унинг резидентларининг ҳуқуқсиз ва танловсиз қолдирилиб, тижорий савдо комплексига мажбурий кўчирилиши аҳолида ҳам, бизнесда ҳам некбин бўлмаган кайфиятларини кескин кучайтириб юборди.

Инфляциянинг узоқ муддатли истиқболда пасайишига сигнал берувчи ҳеч бир мужда сезилмаяпти.

Мулк ҳуқуқи оёқ ости қилинган,
рақобатни рағбатлантириш ўрнига монополияларни очиқча қўллаш давом этаётган, қарор қабул қилувчилар йирик бизнес манфаатларини очиқдан-очиқ тамсил этаётган, бюджет ижтимоий кескинликни юмшатиш ўрнига, кучайтириш воситасига айланган шароитда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.