2021-12-13 08:04:00
Шиширилган экспорт масаласи яна кун тартибида
Миркомил Холбоев Қозоғистонга амалга оширилган экспорт ҳажми маълумотлари Ўзбекистон ва Қозоғистон расмий статистикаси маълумотларида кескин фарқланишига эътибор қаратган.
Ўзбекистон маълумотига кўра, 10 ой якунларига бўйича мамлакатимизнинг Қозоғистонга экспорти 952 млн.долларни, Қозоғистон маълумоти бўйича эса 833 млн.долларни ташкил этган. Ёки бошқача айтганда бизнинг статистикамиз 119 млн.долларга шиширилган.
Экспортни шишириш фақат бир мамлакат билан боғлиқ эмаслигини кўрсатиш учун Россияга экспорт статистикаси ўрганилганда, 9 ойлик якунларга кўра 280 млн.долларга кўпайтириб кўрсатилганлиги маълум бўлган.
Иқтисодчи
бу иш шунчаки хатолик эмас, балки катта ёлғон, ким нима мақсадда бундай ёлғонга қўл ураётганлиги эса албатта менга қоронғу, дея хулоса қилади.
Экспорт кўрсаткичларини ошириб кўрсатиш жузъий хатолик эмас, жуда кўпчилик ўзбек амалдорлари манфаатдор бўлган ва аллақачон тизимга айланган кўзбўямачилик. Бу айниқса қўшиб ёзиб технологияси ҳокимлар томонидан саноатга айлантирилган мева-сабзавот экспортида яққол кўринади.
Вилоятларда қўшиб ёзилган мева-сабзавот экспорти бўйича муддати ўтган қарздорлик йўқ. Бу дегани муаммо йўқ деганими? Бу товарлар аксарида чегарани жисмонан кесиб ўтмаган. Қўшиб ёзиш анъаналарига кўра норезидент россиялик, қозоғистонлик, тожикистонлик ё қирғизистонликлар томонидан ҳисобварақларга кирим ва чиқим операциялари амалга оширилган холос, буни ким текширади? Ким назорат қилади? Агар чуқурроқ қаралса, сохта экспорт орқали ҚҚСнинг қайтарилиши билан боғлиқ схемаларга ҳам етиб борилиши мумкин. Лекин бу кимга керак?
Ёки масалан, ҳокимларнинг ҳар чорак ва ойда ҳуддудаги корхона ва ташкилотлардан экспорт режаси товонини ундиришини ким ўрганади? Кимдир савол берадими? Нега экспорт режаси бажарилиши учун пул йиғилиши керак ва бу пуллар қайси чўнтакка кетади?
Статистика қўмитаси ҳамкор давлатлар, айниқса қўшни давлатлар билан экспорт статистикасида юзага келаётган фарқликлар ҳақида шу пайтгача бирон марта изоҳ бермаган.
Йил бошида, Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан савдо алоқаларида шубҳали товар нархлари ва ҳажмларининг экспорт-импорт қилиниши ортидан келиб чиқаётган саволларга тўлов интизомини ошириш орқали жавоб бериш мумкинлигини таъкидлаганди. Кўриниб турибдики, бу фақат тўлов интизоми билан боғлиқ масала эмас
11.8K viewsedited 05:04