Get Mystery Box with random crypto!

Ўнг қўл чап қўл нима қилаётганини билмайди. Бизнес ва аҳоли эс | bakiroo

Ўнг қўл чап қўл нима қилаётганини билмайди. Бизнес ва аҳоли эса сарсон-саргардон

«Янги мост бу ҳозирча лойиҳа. Ушбу мостни қурилишига 2025 йил ёки бошқа маълум бир вақт белгиланмаган. Қурилган тақдирда ҳам мост билан бозор орасида катта жой бор, айланма йўл қилиб, пастга туширганда ҳам бозорга ҳалақит қилмайди. Бозорнинг янги бозорга кўчирилиши бўйича ҳали бизга шаҳар ҳокимияти томонидан ёки бозорлар маркази томонидан ҳам ҳеч қанақа хабар берилмаган. Ва бизга бу бўйича огоҳлантириш хатлари ҳам юборилмаган».

Қўйлиқ деҳқон бозорининг директор ўринбосари интервью берипти. Унга кўра бозор бузилмайди, кўчирилмайди, бозор резидентларига огоҳлантириш хатлари ҳам берилмаган.

Унда ким кўчмаган бозорчиларга жавобгарликка тортиш бўйича огоҳлантириш берди? Марсликларми?

Ким қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган машиналарни бозорга киргазмаасслик ҳақида топшириқ берди? Марсликларми?

Ким Қўйлиқ резидентлари «FOODCITY» савдо марказига кўчиши кераклиги ҳақида топшириқлар берди? Марсликларми?

Бозорнинг бош акциядори бўлган Тошкент шаҳар ҳокимияти қани? Эртага яна бозор бузилмайди деб мен айтмаганман, деб билган номаъқулини ейишда давом этмайдими?

Савдо-саноат палатаси қани? Бир оғиз товуш чиқарадими? Бизнеснинг мулк ҳақлари бузилаяпти. Пиқ этган товуш чиқадими?

Сиёсатчилар, айниқса ўзини бизнес ҳимоячиси деб кўрадиган ЎзЛиДеп қани? Шиорларинг "Инсон қадри учун" эди шекилли? Ё бу сайлов ёлғонимиди?