Get Mystery Box with random crypto!

Қора бозорни қувиш йили Тарихий карточка канали 2000 йил 25 а | bakiroo

Қора бозорни қувиш йили

Тарихий карточка канали 2000 йил 25 апрелдаги долларнинг расмий курсини эслатмоқда. Унга кўра 1 АҚШ доллари 149,38 тийиндан иборат бўлган.

Лекин орадан 1 ҳафта ўтиб, 2000 йил 1 май куни долларнинг расмий курси 54,6%га сакраган ва 231 сўмни ташкил этган.

Ўзи 2000 йил қора бозорни қувиш йили сифатида ўтган. Йил давомида долларнинг курси 140 сўмдан 325 сўмгача, яъни 2,32 баробарига кўтарилган. Лекин Қора бозор курсига барибир яқинлаша олмаган (1 доллар 600-850 сўм атрофида бўлган).

Бутун 2000 йил "ана конвертация очилади, мана конвертация очилади" деган кутилмалар билан ўтган. Қора бозорни қувиш 2001 йилда ҳам давом этган.