Get Mystery Box with random crypto!

Test.argos.uz

Telegram kanalining logotibi testargosuz — Test.argos.uz T
Telegram kanalining logotibi testargosuz — Test.argos.uz
Kanal manzili: @testargosuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.15K
Kanalning ta’rifi

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 7

2022-11-26 21:32:55
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга тушади. Бунда:

ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

ID-картани расмийлаштиришда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бартараф этилади;

Масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талаби бекор қилинади;

Божхона хизматлари тўлиқ рақамлаштирилади;

@segmentuz
3.7K views18:32
Ochish/sharhlash
2022-11-26 15:12:04
Диққат, вакансия!

Айни вақтда vacancy.argos.uz порталида 2 мингдан зиёд вакант лавозимлар учун очиқ танловларга ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда.

Ҳудудий давлат органларидаги вакансиялар

Вазирликлар тизимидаги вакансиялар

Давлат қўмиталари тизимидаги вакансиялар

Агентликлар тизимидаги вакансиялар

Ҳокимликлардаги вакансиялар

Вакансиялардан хабардор бўлинг!
12.0K views12:12
Ochish/sharhlash
2022-11-25 23:02:15
Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари ташкил этилди. Улар бевосита ўзлари бириктирилган ҳудудларда ишлайди ва администрациянинг ҳудудлар билан тўғридан тўғри алоқасини таъминлайди.

Ҳудудларда администрация ёрдамчилари фаолият бошлашидан ташқари, Халқ қабулхоналари ходимларига таъсирчан чора сифатида давлат органлари ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бўйича қонунбузилишлар юзасидан маъмурий баённомалар тузиш ва судга юбориш ҳуқуқи берилмоқда.

@segmentuz
7.5K views20:02
Ochish/sharhlash
2022-11-25 23:02:15
У даргоҳга порасиз яқинлашиб бўлмас эди – Президент

Мана порасиз ҳам қилса бўлар эканку. Оддий одамни фарзанди билими билан ўқишга кириб кетяпдику, деди давлатимиз раҳбари Навоий вилоятида.

@segmentuz
6.7K views20:02
Ochish/sharhlash
2022-11-25 23:02:15
Шавкат Мирзиёев “Зарафшон ойна” корхонасини ишга туширишга бағишланган маросимда иштирок этди.

Лойиҳа қиймати 250 млн доллар, корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 12 миллион квадрат метр. Маҳсулотлар импорт ўрнини босиш билан бирга экспортга ҳам мўлжалланган. Бу ерда 700 киши иш билан таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда президент вилоятда ойна ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берган эди.

@segmentuz
5.7K views20:02
Ochish/sharhlash
2022-11-25 23:02:15
Нормат Турсунов Навоий вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

@segmentuz
5.2K views20:02
Ochish/sharhlash
2022-11-25 23:02:15 Навоий вилоятида Президент Администрацияси вакиллари иш олиб боради. Улар вилоятда аҳолини қийнаётган муаммоларни тезкор ечиш билан шуғулланади.

Йиғилишда президент:

Навоийда 2023 йилда ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қўшимча 655 миллиард сўм, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга яна 750 миллиард сўм ресурс ажратилиши;

аграр соҳа, ичимлик суви ва автомобиль йўллари лойиҳаларига қўшимча 180 миллион доллар жалб қилиниши;

келаси йил 240 минг аҳоли бандлигини таъминлаш шартлиги;

2023 йил якуни билан Навоий камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айланиши шарт ва зарурлиги;

туман ҳокимлари ҳар ой маҳаллий кенгашга маҳалла раислари ва фаоллари олдида ҳисобот бериши;

бундан буён вилоятда Администрация вакиллари иш олиб бориши, улар вилоятда аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларни тезкор ечиш масалалари билан шуғулланишини таъкидлади.

@segmentuz
4.7K views20:02
Ochish/sharhlash
2022-11-25 23:02:15
Давлат солиқ қўмитаси томонидан умумий овқатланишда 26 та умумлаштирилган ИКПУ кодлари киритилиши таклиф қилинмоқда. Тадбиркор Зафар Хошимов «Twitter»да қўмитанинг бу таклифини «кафе, ошхона ва ресторанлар ҳаётини енгиллаштирувчи жуда ижобий қадам», дея изоҳлади.

@segmentuz
4.8K views20:02
Ochish/sharhlash
2022-11-25 23:02:15 Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессиясида иштирок этмоқда.

Унда президент мутасаддиларга:

келгуси йилда 26 та маҳаллий саноат маркази ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш;

оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча 100 миллиард сўм, келгуси йилда 600 миллиард сўм йўналтириш;

Нурота, Хатирчи ва Навбаҳордаги бўш биноларда моно-марказ ташкил этиб, камида 5 минг ёшларни замонавий касбларга ўқитиш;

М-37 магистрал йўлида 3,5 мингта сервис объектларини ишга тушириш;

Карманадаги Мавлоно Ориф Дег-Гароний мажмуасини таъмирлашга 15 миллиард сўм ажратиш;

20 та туризм маҳалласида инфратузилмани яхшилаш бўйича 50 миллиард сўмлик лойиҳани 2023 йил давлат дастурига киритишга топшириқ берди.

@segmentuz
4.8K views20:02
Ochish/sharhlash
2022-11-25 23:02:15
Навоий вилоятига ҳоким тайинланмоқда

Президент вилоят фаолларининг билдирган фикрлари асосида Навоий вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Нормат Тўлқунович Турсунов номзодини тавсия этди.

Номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

@segmentuz
5.7K views20:02
Ochish/sharhlash