Get Mystery Box with random crypto!

Test.argos.uz

Telegram kanalining logotibi testargosuz — Test.argos.uz T
Telegram kanalining logotibi testargosuz — Test.argos.uz
Kanal manzili: @testargosuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.11K
Kanalning ta’rifi

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 5

2022-11-29 21:47:04
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги «TATA STEEL CHESS INDIA 2022»да турнирнинг биринчи рақамли шахматчиси Ҳикару Накамурани мағлубиятга учратди.

@segmentuz
11.8K views18:47
Ochish/sharhlash
2022-11-29 21:47:04 Қорақалпоғистон Республикасидаги ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғри Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали 7 йил муддатга қарз маблағлари тақдим этилади — Президент фармони

@segmentuz
11.1K views18:47
Ochish/sharhlash
2022-11-29 21:47:04
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки давлат чегарасининг 302,29 км узунликдаги алоҳида участкаларини тартибга соладиган шартномани ҳамда Кампиробод (Андижон) сув омборидан фойдаланишга оид ҳужжатни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолади.

@segmentuz
9.5K views18:47
Ochish/sharhlash
2022-11-29 21:47:04 Борийхон Абирханович Хаджиханов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятининг Нефть-газ соҳасини ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири этиб тайинланди.

@segmentuz
8.7K views18:47
Ochish/sharhlash
2022-11-29 21:47:04 Қорақалпоғистоннинг барча туманларида жойлашган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача фойда солиғи, юридик шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкалари 2 баравар пасайтирилади.

Батафсил

@segmentuz
8.8K views18:47
Ochish/sharhlash
2022-11-29 20:01:45
Диққат, вакансия!

Айни вақтда vacancy.argos.uz порталида 2 мингдан зиёд вакант лавозимлар учун очиқ танловларга ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда.

Ҳудудий давлат органларидаги вакансиялар

Вазирликлар тизимидаги вакансиялар

Давлат қўмиталари тизимидаги вакансиялар

Агентликлар тизимидаги вакансиялар

Ҳокимликлардаги вакансиялар

Вакансиялардан хабардор бўлинг!
3.0K views17:01
Ochish/sharhlash
2022-11-28 21:10:13 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади

Бош прокуратура академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади. Академия Бош прокуратура ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Академияда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида олий таълимнинг икки босқичли тизими – бакалавриат ва магистратура бўйича тўлақонли ўқув жараёни ташкил этилади.

Академиянинг тергов фаолияти йўналишидаги ҳар йилги қабул квоталари бакалавриат дастури бўйича – 250 нафаргача талаба, магистратура дастури бўйича – 50 нафаргача олий юридик маълумотли ваколатли давлат органлари ходимларидан иборат бўлади.

Академияда таълим олиш муддати бакалавриат дастури бўйича – уч йил, тергов фаолияти йўналишидаги магистратура дастури бўйича – бир йил.

@segmentuz
3.3K views18:10
Ochish/sharhlash
2022-11-28 21:10:13 Тезюрар поезд Нукусгача боради

Шавкат Мирзиёев Бухоро – Урганч – Хива темир йўлини электрлаштириш лойиҳаси бўйича тақдимот билан танишди. Лойиҳанинг қиймати 445 млн долл. Лойиҳа доирасида Бухородан Хивагача бўлган 465 километр темир йўл тармоғи электрлаштирилади, бекат, нимстанциялар ва бошқа иншоотлар қурилади.

Поездларнинг юқори тезлиги соатига 250 километргача бўлади. Натижада йўловчиларнинг Тошкентдан Урганчгача етиб бориш вақти 14 соатдан 6 соатга, Бухородан Хивагача 8 соатдан 3 соатгача қисқаради.

Президент мутасаддиларга ҳозирги лойиҳага ҳамоҳанг тарзда, Нукус шаҳригача бўлган темир йўлни ҳам электрлаштириш бўйича кўрсатма берди. Бунинг натижасида Тошкент билан Нукус ўртасидаги қатнов вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради.

@segmentuz
2.9K views18:10
Ochish/sharhlash
2022-11-28 21:10:13
2022 йил 29-30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари:

А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг "Қамчиқ" довони худудида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 17–20 м/с гача кучайиши, автойўлда қор уюмлари юзага келиши мумкин;

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани, Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг "Чимён" тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

@segmentuz
2.5K views18:10
Ochish/sharhlash
2022-11-28 21:10:13
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
2.4K views18:10
Ochish/sharhlash