Get Mystery Box with random crypto!

Test.argos.uz

Telegram kanalining logotibi testargosuz — Test.argos.uz T
Telegram kanalining logotibi testargosuz — Test.argos.uz
Kanal manzili: @testargosuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.15K
Kanalning ta’rifi

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 4

2022-12-04 20:03:21
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тунги вақтда аҳоли хонадонларида ўрганишлар олиб бормоқда

Эслатиб ўтамиз, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Президент маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари Оққўрғон туманида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

@segmentuz
3.0K views17:03
Ochish/sharhlash
2022-12-04 20:03:21
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Президент маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Аҳоли билан мулоқот натижасида:

Туманнинг 43 нафар фуқаросига 1 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди;

Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида “Микрокредитбанк” томонидан 19 нафар фуқарога 382,2 млн. сўм кредит берилди;

78-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган мактаб-интернатига 4 турдаги спорт анжомлари етказилди;

Ички йўлларнинг жами 5 км қисми шағаллаштирилди. “Хосилдор”, “Маданият”, “Хамзаобод” ва “Навбаҳор” маҳаллаларида 2,1 км йўлга шағал ётқизилди. 540 метр йўл бетонлаштирилди. “Маданият” маҳалласида 50 метр, “Қўштепа”да 120 метр йўлга бетон ётқизилди;

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 133 та темир бетон таянчлар ўрнатилди. “Жағалбойли” маҳалласида 57 та, “Маданият” (41 та), “Хосилдор” (35 та) таянч янгиланди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

@segmentuz
2.6K views17:03
Ochish/sharhlash
2022-12-04 20:03:21 Яна 10 та соҳа вакиллари даромад солиғидан озод қилинади

2022 йил 1 ноябрдан 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.

2023 йил 1 январдан ўзининг шахсий томорқа ер участкасида 9 та фаолият тури билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади.

@segmentuz
2.5K views17:03
Ochish/sharhlash
2022-12-04 20:03:21
Кеча Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 17-сонли умумтаълим мактаби филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Янги мактабда бошланғич синфлар учун биринчи дарсни Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражабов ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Президент маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари Оққўрғон туманида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

@segmentuz
2.5K views17:03
Ochish/sharhlash
2022-12-04 20:03:20 Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;

Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;

Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;

Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;

Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

@segmentuz
2.7K views17:03
Ochish/sharhlash
2022-12-04 20:03:20 Республика Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга жорий йилнинг 22 декабридан 2023 йилнинг 10 январига қадар маҳаллий қатнов чипталари учун 50% чегирмалар эълон қилинди.

Чипталарни сотиб олиш учун паспорт ва талабалик гувоҳномаси билан темир йўл кассаларига ташриф буюриш ёки электрон сайтдан фойдаланиш мумкин.

@segmentuz
2.8K views17:03
Ochish/sharhlash
2022-12-04 20:03:20 Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

@segmentuz
3.1K views17:03
Ochish/sharhlash
2022-12-04 20:03:20
Қишлоқларда ётиб ишлаётган масъуллар. Аҳоли муаммолари билан ишлашнинг янги тизими Оққўрғонда синовдан ўтказилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра аҳоли билан мулоқотнинг янги тизими жорий этилмоқда. У тажриба сифатида Тошкент вилоятининг оғир ҳудудларидан бири бўлган Оққўрғон туманида синовдан ўтказилмоқда.

Янги тизимга кўра, президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ 4 та сектор кесимида тумандаги 29 та маҳаллада фаолият олиб бормоқда.

Батафсил — Kun.uz

@segmentuz
4.6K views17:03
Ochish/sharhlash
2022-12-03 19:24:51
Диққат, вакансия!

Айни вақтда vacancy.argos.uz порталида 2 мингдан зиёд вакант лавозимлар учун очиқ танловларга ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда.

Ҳудудий давлат органларидаги вакансиялар

Вазирликлар тизимидаги вакансиялар

Давлат қўмиталари тизимидаги вакансиялар

Агентликлар тизимидаги вакансиялар

Ҳокимликлардаги вакансиялар

Вакансиялардан хабардор бўлинг!
6.1K views16:24
Ochish/sharhlash
2022-12-02 19:26:01
#Тест

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун кучга кирди.

Мазкур қонунга кўра, Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан нечта турдаги интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин?

Тўғри жавобни кўриш
14.7K views16:26
Ochish/sharhlash