Get Mystery Box with random crypto!

Test.argos.uz

Telegram kanalining logotibi testargosuz — Test.argos.uz T
Telegram kanalining logotibi testargosuz — Test.argos.uz
Kanal manzili: @testargosuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.15K
Kanalning ta’rifi

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-12-07 22:29:34 Кўчмас мулк ва автомобилни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдори камайтирилди

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра:

Кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун:

агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида жойлашган бўлса, БҲМ 1 баравари (илгари кўчмас мол-мулк умумий майдонига қараб БҲМ 1 бараваридан 3 бараваригача);

агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса, БҲМ 50 фоизи (илгари кўчмас мол-мулк умумий майдонига қараб БҲМ 50 фоизидан 1,5 бараваригача).

Автомототранспортни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

автомототранспорт воситалари учун – БҲМ 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилади (илгари транспорт воситаси двигатели қуввати, яъни от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМ 2 бараваридан 10 бараваригача).

Батафсил

@segmentuz
758 views19:29
Ochish/sharhlash
2022-12-07 22:29:34
“Ўзгидромет” Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совишидан огоҳлантирмоқда. Баъзи ҳудудларда 24 даражагача совуқ бўлиши мумкин.

@segmentuz
837 views19:29
Ochish/sharhlash
2022-12-07 15:49:06
Барибир танлов асосида ишга қабул қиламиз. Шуни ҳамма билиши керак — Шавкат Мирзиёев

Ёш мутахассисларни танлаш дастури эълон қилиниб, унинг доирасида вазирлик ва ҳокимлик тизимида стажировка ўтаган қобилиятли битирувчи ёшлар давлат хизматига танлов асосида қабул қилинади.

@segmentuz
9.2K views12:49
Ochish/sharhlash
2022-12-07 15:17:56
Очиқ танлов тизими ишга киришни осонлаштирмайди, бу тизим бюрократияни йўқотади, рақобатни эса кучайтиради — Отабек Хасанов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

«Бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун энди 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклда амалга оширилади. ...Энди сиз фақатгина қайсидир университетни битириб келганингиз учун ишга кирмайсиз ёки сизни қаердадир ишлаб келганингиз учун ишга олишмайди. ... 5 йил олдин 57 минг киши олий таълим муассасасини битирарди, бугун 170 мингга яқин битиряпти, бозорга олий маълумотли кўп кириб келяпти.

...Авваллари битта ўринга бир киши ҳужжат топширарди, чунки қолганлар билмасди бўш иш жойи борлигини, ҳозир эса битта вакант ўринни танловга берсак 30-40 киши топширяпти. Энди давлат хизматида ҳам танлаш имконияти бўлиши керак»

@segmentuz
9.6K views12:17
Ochish/sharhlash
2022-12-07 15:17:56
Шавкат Мирзиёев:

Йил якунига қадар барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформасига жойлаштирилади. Бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун шу пайтгача талаб этилган 16 та ҳужжат сўралмайди. Барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади.

@segmentuz
8.6K views12:17
Ochish/sharhlash
2022-12-07 12:55:14 Давлат хизматига қабул қилинган тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Тадбиркор давлат фуқаролик хизматига қабул қилинганидан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартибини белгилаб берувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра, қуйидагилар белгиланмоқда:

давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг бизнеси мавжудлиги ҳақида ваколатли органларни хабардор қилади ва тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туришнинг шаклларидан бирини танлайди;

давлат фуқаролик хизматчисига ўзининг меҳнат фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича мажбурият юклатилади;

тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш ҳолати Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мониторинг қилиб борилади;

ўзининг бизнеси мавжудлиги фактини яширганлик ҳолатлари аниқланганда, давлат фуқаролик хизматчисига 10 кун муддат берилади ва хизматчи ушбу муддат ичида тадбиркорлик фаолиятини тўхтатади ёки давлат хизматидаги фаолиятини якунлайди.

Давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туришнинг қуйидаги шаклларидан бирини танлайди:

агар давлат фуқаролик хизматчиси хусусий корхона мулкдори бўлса, корхонадаги раҳбарлик вазифасини бажариб туришни бошқа жисмоний шахс зиммасига юклаш, яъни корхонани вақтинча бошқарувга бериш бўйича қарор чиқариш;

мол-мулкни ишончли бошқарувга топшириш;

Фуқаролик қонунчилигига асосан ишончли бошқариш объектлари корхоналар ва бошқа мол-мулк комплекслари, кўчмас мулкка мансуб бўлган алоҳида объектлар, қимматли қоғозлар, алоҳида ҳуқуқлар ва бошқа мол-мулкдан иборат бўлиши мумкин.

тадбиркорлик фаолияти субъектининг муассислари (иштирокчилари) таркибидан ихтиёрий равишда чиқиш.

Давлат хизматига кирганда ўз бизнесини ишончли бошқарувга бериш амалиёти кўпчилик хорижий давлатларда (Қозоғистон, Грузия, Россия Федерацияси, Канада, Жанубий Корея) йўлга қўйилган.

Давлат фуқаролик хизматчиси ўзи ишлайдиган давлат органининг назорат остидаги ташкилот улушларига эгалик қилаётган бўлса, мол-мулкни ишончли (вақтинча) бошқарувга берилишига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда хизматчи уларни реализация қилиши ёки давлат хизматидан кетиши керак бўлади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси шу ҳаволада.

@segmentuz
4.4K views09:55
Ochish/sharhlash
2022-12-07 12:16:19
Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!
940 views09:16
Ochish/sharhlash
2022-12-06 20:18:42 Усманов Алишер Атаханович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
5.4K views17:18
Ochish/sharhlash
2022-12-06 20:18:42
Ўзбекистонда электр энергиясининг қарийб 90 фоизи иссиқлик электр станцияларида (ИЭС) ишлаб чиқарилади.

Нолдан паст ҳарорат даврида энергия блокларининг барқарор ишлаши энг муҳим иш ҳисобланади.

Шу мақсадда, соҳа мутахассислари фуқароларни электр энергияси билан таъминлаш борасида барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

@segmentuz
5.0K views17:18
Ochish/sharhlash
2022-12-06 20:18:42 Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича “100 нафар илғор етакчи” дастури ташкил этилади

Президентнинг “Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш ва тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб:

дастур доирасида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари танлов асосида саралаб олинади, улар базавий ҳисоблаш миқдори 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, махсус ўқув дастури асосида ўқитилади, маҳаллий ва хорижий стажировкага юборилади;

дастурда олий маълумотга ва тегишли соҳада камида беш йил иш тажрибасига эга, 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган (40 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин;

дастурни муваффақиятли якунлаган ғолиблар миллий кадрлар захирасига киритилади ҳамда раҳбарлик лавозимларига тавсия этиб борилади.

Лойиҳа муҳокамаси шу йилнинг 16 декабрига қадар давом этади.

@segmentuz
1.6K views17:18
Ochish/sharhlash