Get Mystery Box with random crypto!

Навоий вилоятида Президент Администрацияси вакиллари иш олиб б | Test.argos.uz

Навоий вилоятида Президент Администрацияси вакиллари иш олиб боради. Улар вилоятда аҳолини қийнаётган муаммоларни тезкор ечиш билан шуғулланади.

Йиғилишда президент:

Навоийда 2023 йилда ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қўшимча 655 миллиард сўм, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга яна 750 миллиард сўм ресурс ажратилиши;

аграр соҳа, ичимлик суви ва автомобиль йўллари лойиҳаларига қўшимча 180 миллион доллар жалб қилиниши;

келаси йил 240 минг аҳоли бандлигини таъминлаш шартлиги;

2023 йил якуни билан Навоий камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айланиши шарт ва зарурлиги;

туман ҳокимлари ҳар ой маҳаллий кенгашга маҳалла раислари ва фаоллари олдида ҳисобот бериши;

бундан буён вилоятда Администрация вакиллари иш олиб бориши, улар вилоятда аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларни тезкор ечиш масалалари билан шуғулланишини таъкидлади.

@segmentuz