Get Mystery Box with random crypto!

Test.argos.uz

Telegram kanalining logotibi testargosuz — Test.argos.uz T
Telegram kanalining logotibi testargosuz — Test.argos.uz
Kanal manzili: @testargosuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.15K
Kanalning ta’rifi

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 8

2022-11-25 23:02:15 Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Навоий вилоятига жўнаб кетди.

Ташриф давомида халқ депутатлари вилоят кенгаши йиғилишида иштирок этиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда халқ билан мулоқот режалаштирилган.

@segmentuz
6.0K views20:02
Ochish/sharhlash
2022-11-25 17:40:48
Диққат, вакансия!

Айни вақтда vacancy.argos.uz порталида 2 мингдан зиёд вакант лавозимлар учун очиқ танловларга ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда.

Ҳудудий давлат органларидаги вакансиялар

Вазирликлар тизимидаги вакансиялар

Давлат қўмиталари тизимидаги вакансиялар

Агентликлар тизимидаги вакансиялар

Ҳокимликлардаги вакансиялар

Вакансиялардан хабардор бўлинг!
12.9K views14:40
Ochish/sharhlash
2022-11-25 00:00:12 Президентнинг иккита маслаҳатчиси лавозими бирлаштирилмоқда
 
Президентнинг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Ушбу янги лавозим аввалги иккита маслаҳатчи лавозимини бирлаштириш орқали ташкил этилган.

Бунда Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (бунга қадар Турсинхон Худайбергенов маслаҳатчи эди) ҳамда Президентнинг давлат хизмати масалалари бўйича маслаҳатчиси (бунгача вакант эди) лавозимлари тугатилиб, уларнинг негизида янги лавозим жорий этилган.

Фармонда бундан мақсад давлат ва фуқаролар ўртасида ҳамкорликни янги тизимини ташкил этиш, давлат органларида мурожаатларини кўриб чиқишнинг замонавий ёндашувларини жорий этиш ва жойларда муаммолар ҳал этилиши устидан таъсирчан назоратни ўрнатиш эканлиги қайд этилган.

Шунингдек, сўнгги пайтларда Халқ қабулхоналари фаолияти етарли самара бермаётгани, жойлардаги муаммоларни ҳал қилишда сусткашликка йўл қўйиб, асосан сансалорлик билан шуғулланаётгани аҳолининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқараётгани сабабли Халқ қабулхоналари институтини кучайтириш юзасидан айрим вазифалар белгиланди.

Жумладан, Халқ қабулхоналари ходимларига таъсирчан чора сифатида давлат органлари ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бўйича қонунбузилишлар юзасидан маъмурий баённомалар тузиш ва судга юбориш ҳуқуқи берилмоқда.

Ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва жойлардаги вазиятдан келиб чиқиб, тезкор чоралар кўриб бориш мақсадида Халқ қабулхоналари фаолиятини янги ташкил этилаётган Администрация раҳбари ёрдамчилари мувофиқлаштириб боради ва улар бевосита ҳудудларда ўз фаолиятини амалга оширади. Бунда Администрация раҳбари ёрдамчилари штатлари мавжуд штат бирликларини қисқартириш эвазига ташкил этилади.

@segmentuz
988 views21:00
Ochish/sharhlash
2022-11-24 19:50:12
Ғофуржон Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
6.6K views16:50
Ochish/sharhlash
2022-11-24 19:50:12 ОТМга ўқишга киришда кимларга имтиёз берилган?

Коллеж ёки техникумдаги мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун тавсияномага эга бўлганлар;

Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга абитуриентлар;

Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

Тавсияномага эга ҳарбий хизматчилар;

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

«Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари

Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари;

Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга абитуриентлар;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тавсияномасини қўлга киритганлар;

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари;

«Ниҳол» мукофоти совриндорлари;

Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

«Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари;

«Ҳамшира» республика танлови ғолиблари;

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентлар;

Халқаро имтиҳон тизимлари сертификатларига эга абитуриентлар;

Профилактика инспекторлари;

«Ватан таянчи» ҳаракатининг фаол аъзолари.

@segmentuz
6.1K views16:50
Ochish/sharhlash
2022-11-24 19:50:12 Конституциявий қонун лойиҳасига кўра, Бош Қомуснинг 76 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар билан бирга 15 та янги модда ва битта янги боб киритилмоқда. Лойиҳада фуқаролар томонидан тақдим қилинган 160 мингга яқин таклифлардан ҳам кенг фойдаланилган.

Бугун соат 15:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ушбу ҳужжатни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинади. Мажлис Қонунчилик палатасининг YouTubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

@segmentuz
4.9K views16:50
Ochish/sharhlash
2022-11-24 19:50:12
Қуддусда бўлиб ўтаётган FIDE жамоалари ўртасида жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси Украина жамоасини қора доналарда 3:1, оқ доналарда эса 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.

@segmentuz
4.7K views16:50
Ochish/sharhlash
2022-11-24 19:50:12 Шавкат Мирзиёев космик фаолиятни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Таъкидланишича, космик тармоқни ривожлантиришнинг 5 йиллик концепцияси ва “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Уларда ерни масофадан зондлаш, телекоммуникация сунъий йўлдошлари миллий гуруҳини яратиш, илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш, аэрокосмик стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадлар белгиланган.

Шунингдек, “Ўзбеккосмос” агентлигига қўшимча вазифалар юклатиш мўлжалланмоқда. Булар – космик суратларни таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш, давлат космик мониторингини амалга ошириш, бу жараёнда илғор технологияларни қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш кабилардир.

@segmentuz
4.9K views16:50
Ochish/sharhlash
2022-11-24 19:50:12 Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг барча ўринбосарлари лавозимидан озод қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра:

Рустамхон Камалханович Азизов
Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан;

Азиз Тулкунович Гафуров Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан;

Алексей Вадимович Сим Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.

@segmentuz
5.6K views16:50
Ochish/sharhlash
2022-11-24 14:37:47
Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!
4.1K views11:37
Ochish/sharhlash