Get Mystery Box with random crypto!

1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради? Қоидабузар ҳайдо | Test.argos.uz

1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга тушади. Бунда:

ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

ID-картани расмийлаштиришда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бартараф этилади;

Масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талаби бекор қилинади;

Божхона хизматлари тўлиқ рақамлаштирилади;

@segmentuz