Get Mystery Box with random crypto!

Test.argos.uz

Telegram kanalining logotibi testargosuz — Test.argos.uz T
Telegram kanalining logotibi testargosuz — Test.argos.uz
Kanal manzili: @testargosuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.15K
Kanalning ta’rifi

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2022-12-06 20:18:42 Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Қирғизистонга ташриф буюради

Ташриф чоғида Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев ўртасида Қирғизистон билан чегара ва Кампиробод сув омбори тўғрисидаги ратификация битимлари алмашиши кутиляпти.

@segmentuz
623 views17:18
Ochish/sharhlash
2022-12-06 20:18:42
Туркияда Инсон ресурслари бўйича биринчи Истанбул Форуми бўлиб ўтмоқда

Икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Форум доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Туркия Инсон ресурслари офиси ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

@segmentuz
548 views17:18
Ochish/sharhlash
2022-12-06 14:06:22 Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича “100 нафар илғор етакчи” дастури ташкил этилади

Президентнинг “Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш ва тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб:

дастур доирасида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари танлов асосида саралаб олинади, улар базавий ҳисоблаш миқдори 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, махсус ўқув дастури асосида ўқитилади, маҳаллий ва хорижий стажировкага юборилади;

дастурда олий маълумотга ва тегишли соҳада камида беш йил иш тажрибасига эга, 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган (40 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин;

дастурни муваффақиятли якунлаган ғолиблар миллий кадрлар захирасига киритилади ҳамда раҳбарлик лавозимларига тавсия этиб борилади.

Лойиҳа муҳокамаси шу йилнинг 16 декабрига қадар давом этади.

@segmentuz
6.1K views11:06
Ochish/sharhlash
2022-12-06 14:06:22 Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Қирғизистонга ташриф буюради

Ташриф чоғида Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев ўртасида Қирғизистон билан чегара ва Кампиробод сув омбори тўғрисидаги ратификация битимлари алмашиши кутиляпти.

@segmentuz
5.4K views11:06
Ochish/sharhlash
2022-12-06 12:42:44
Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!
1.3K views09:42
Ochish/sharhlash
2022-12-06 06:50:32
Туркияда Инсон ресурслари бўйича биринчи Истанбул Форуми бўлиб ўтмоқда

Икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Форум доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Туркия Инсон ресурслари офиси ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

@segmentuz
9.0K views03:50
Ochish/sharhlash
2022-12-05 08:00:27
Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!
5.5K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-12-04 22:06:04
Диққат, вакансия!

Айни вақтда vacancy.argos.uz порталида 2 мингдан зиёд вакант лавозимлар учун очиқ танловларга ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда.

Ҳудудий давлат органларидаги вакансиялар

Вазирликлар тизимидаги вакансиялар

Давлат қўмиталари тизимидаги вакансиялар

Агентликлар тизимидаги вакансиялар

Ҳокимликлардаги вакансиялар

Вакансиялардан хабардор бўлинг!
2.4K views19:06
Ochish/sharhlash
2022-12-04 20:03:21 Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.

Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.

Хизмат турар жойларида яшаётган I ва II гуруҳ ногиронлари хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда кўчирилади.

Ногиронлиги бўлган ёшларга БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.

Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган болалар тўловдан озод этилади.

Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (2 млн 760 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди.

@segmentuz
4.9K views17:03
Ochish/sharhlash
2022-12-04 20:03:21 3 декабрь куни Ўзбекистонда 162 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда ковиднинг юқумлилик даражаси юқори бўлган янги мутацияси тарқалаётганини маълум қилди. Омикрон штаммининг ВА.5 варианти доминант версияга айланган.

@segmentuz
3.3K views17:03
Ochish/sharhlash