Get Mystery Box with random crypto!

Кўчмас мулк ва автомобилни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи | Test.argos.uz

Кўчмас мулк ва автомобилни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдори камайтирилди

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра:

Кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун:

агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида жойлашган бўлса, БҲМ 1 баравари (илгари кўчмас мол-мулк умумий майдонига қараб БҲМ 1 бараваридан 3 бараваригача);

агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса, БҲМ 50 фоизи (илгари кўчмас мол-мулк умумий майдонига қараб БҲМ 50 фоизидан 1,5 бараваригача).

Автомототранспортни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

автомототранспорт воситалари учун – БҲМ 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилади (илгари транспорт воситаси двигатели қуввати, яъни от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМ 2 бараваридан 10 бараваригача).

Батафсил

@segmentuz