Get Mystery Box with random crypto!

Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича “100 нафар | Test.argos.uz

Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича “100 нафар илғор етакчи” дастури ташкил этилади

Президентнинг “Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш ва тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб:

дастур доирасида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари танлов асосида саралаб олинади, улар базавий ҳисоблаш миқдори 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, махсус ўқув дастури асосида ўқитилади, маҳаллий ва хорижий стажировкага юборилади;

дастурда олий маълумотга ва тегишли соҳада камида беш йил иш тажрибасига эга, 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган (40 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин;

дастурни муваффақиятли якунлаган ғолиблар миллий кадрлар захирасига киритилади ҳамда раҳбарлик лавозимларига тавсия этиб борилади.

Лойиҳа муҳокамаси шу йилнинг 16 декабрига қадар давом этади.

@segmentuz