Get Mystery Box with random crypto!

TentakMinds

Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds T
Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds
Kanal manzili: @tentakminds
Toifalar: Bloglar , Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.95K
Kanalning ta’rifi

Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2022-10-04 07:44:15
Энди тушундим.

Бола деразадан тушиб кетиши, боғчадан чиқиб каналда оқиб кетиши, уйқу соатида соғлиги ёмонлашуви сабабини энди тушунгандайман. Тарбиячи ходимлар "муҳимроқ" ишларга мажбурланганидан кейин нима кутиш керак?

Чилонзордаги 561- боғчадаги бу ҳолат бошқа боғчаларда йўқ деб ўйлайсизми? Пойтахтнинг марказида шундай бўлса, чекка жойларда нима аҳвол экан-а?

Билишимча, ҳар бир мактабгача таълим муассасасида бунақа ишларни бажарадиган ходим бўлиши керак. Агар шундай бўлса ё унинг маоши кам, ё қоғозда бор-у, маош бошқа ёққа кетади.

Ҳозир масъуллар ўпкасини қўлтиқлаб шу боғчага чопади. Боғча маъмуриятини ишдан қолдиради. Эски тузум асорати бу. Ўша ерда ВАҚТИНЧА нимадир ўзгарар. Лекин тизим ўзгармайди. Тизимни ўзгартириш керак. Тозалаш керак.

(Суратлар кеча олинган)

@tentakminds
21.1K views04:44
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:29:07 Норасмий манбага кўра, Максам-Чирчик корхонаси синтез аммиак цехида портлаш булган, жабрланганлар бор.

@tentakminds
20.5K views04:29
Ochish/sharhlash
2022-10-04 06:38:32
Портлабди

Ҳозиргина Чирчиқ шаҳридаги комбинатда портлаш юз бергани айтилмоқда. Портлаш кучидан деразалар ларзага келибди.

Бошқа тафсилотлар маълум эмас.

@tentakminds
23.3K viewsedited  03:38
Ochish/sharhlash
2022-10-04 05:51:35
Бугун - энг қонли кун.

Тарихчилар 4- октябрни Ўзбекистон ва унинг халқи ҳаётидаги энг қонли кун, деб аташади.

1938-йил айнан бугун СССР олий суди ҳарбий коллегияси ўзбекистонлик 507 сиёсий маҳбусни отув ҳукмини ижро этган.

Улар орасида ўзбек адабиёти классиклари, жадид боболаримиз - Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон ва Абдурауф Фитрат ҳам бор эди.

Янги Ўзбекистонда Сталин террори қурбонлари хотираси кунини ёдга олармикинмиз?

(девор сурати @inkuzart)

@tentakminds
26.0K viewsedited  02:51
Ochish/sharhlash
2022-10-03 17:41:44
Ҳаааааан гбджжж-6

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани. Кўчанинг номини айтсам думалаб қоласиз.
Мустақиллик!

Бу ерда ўхшаган ягона нарса - велосипеднинг расми.

@tentakminds
16.5K views14:41
Ochish/sharhlash
2022-10-03 16:32:30
Ана энди тушундик, бажарамиз.

Бир куни деҳқонга раис иш буюрибди. Дехқон хўп дебди. Озгина вақт ўтгач, раис ишнинг натижасини сўрабди. Деҳқон ҳали қилмаганини айтибди.

3 марта шу хол такрорлангач, раис далага келиб дехқонни етти пушти, бирор аъзоси қолмай "обод" қилибди.

Ҳақоратларни эшитган деҳқон:
- Бўлди раис, мана энди аниқ топшириқ бўлди. Бажарамиз, деямуш.

Юқоридаги видеомурожаатда Қашқадарё вилояти Молия бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсуповнинг устидан молия вазири Тимур Ишметовга шикоят қилиняпти.

@tentakminds
17.7K viewsedited  13:32
Ochish/sharhlash
2022-10-03 15:50:48 Ома устозлар кунида видеони маза қилиб кўрдик Шуҳрат Қўшақбoевич! Энди мана бу мурожаатгаям бир қараб қўйсалар. #tahrirsiz #Сув #Асака #мурожаат Ассалому алайкум. Мен Содиқов Муҳаммадсодиқ, Андижон вилояти, Асака тумани Улуғбек МФЙ Марғилоний кўчасида…
18.5K views12:50
Ochish/sharhlash
2022-10-03 09:18:32
#murojaat #tahrirsiz

Шахсимизни сир тутинг илтимос.
Чортоқ туман Туғруқхона бўлими ходимларимиз.

Хозирда касалларимиз 90 дан ортиқ . Она бола хисобланса , 180 та дегани ўрта хисобда. Кундузи 3 та акушер гинеколог ишлайди. Тунги сменада эса 2 та . Буни кўряпсизларми? Агарда кечаси туғруқ ё оператция бўлса хамма ўша касал билан банд бўлса , бирон касал оғирлашса қаровсиз қолади. Энг катта муаммоларимиздан жойни кўряпсизларми? Бу СанПин нормаларига умуман зид шароитлардир. Т.Мўминов рахбаримизга неча марта айтилди. Қуруқ мажлисбозликдан нарига ўтилмаяпти. Бу холда бош врач чора кўрмаганидан сўнг албатта халқ тиббиётдан норози бўладида. Бош бошлайди , оёқ қадам ташлайди деб. Т.Мўминов келдию вазиятимиз баттар оғирлашди. Мана қай холга келиб қолдик. СЕС берган бир касал учун ажратилган кв метрга қаранг нечта одам ётибди. Илтимос , ССВ вазирлиги холатни тўғрилаш ва Т.Мўминовдек очкўз рахбар эмас , ситқидилдан она-болага жон куйдирадиган инсон бўлсин.

@tentakminds
23.1K viewsedited  06:18
Ochish/sharhlash
2022-10-03 08:02:12 Ома устозлар кунида видеони маза қилиб кўрдик Шуҳрат Қўшақбoевич!

Энди мана бу мурожаатгаям бир қараб қўйсалар.
#tahrirsiz #Сув #Асака #мурожаат

Ассалому алайкум. Мен Содиқов Муҳаммадсодиқ, Андижон вилояти, Асака тумани Улуғбек МФЙ Марғилоний кўчасида янги қурилган кўп қаватли уйдан мурожаат йўлламоқдаман.
(собиқ АРЗ ёнида)
Мен Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Қўшақбоевични бизни уйга таклиф қиламан.
Шу йил бошида битканидан буён сувсиз, болалар майдончаси йўқ, атрофи абгор ҳолатдаги "кошонамиз"га бир келсалар бошимиз осмонга етган бўларди.
Юксак гоя қирилиш МЧЖ таъсисчиси Солох Исмоилов бизга ёрдам беролмаяпти.
Шунга, умид энди ҳокимдан, агар шу мурожаатдан кейин ҳам ҳеч ўзгариш бўлмаса, ишанган ҳокимимиз кемаса умид ўлади.
Илтимос, келинг катта ҳоким. Асака ҳокими йўқ ахир, сизга ишаняппиз.
Куз-қиш мавсумига тайёр эмас биз томондеги кўп қаватли уйлар. Сув йўқ!

@tentakminds
21.7K viewsedited  05:02
Ochish/sharhlash
2022-10-02 21:15:10 Салом, октябрь...

Кузнинг илк ойи ҳақиқий бомба хабарларга бой бўлди:
ШҲТнинг Самарқанддаги йиғилиши, опенбюджетнинг пепси акциясидан тортиб, мобилизация машмашасигача.

Тахтдан қувилган бир нечта туман ҳокимларию Украинага тегишли бир нечта ҳудудлар россия томонидан тортиб олинишагача энг қизиқ мавзуларда хабарлар тармоқларда довулдек кезди.

Биз сизлар учун мана шундай қайноқ хабарларни оммага биринчилардан бўлиб турли услубда узатувчи бир гуруҳ каналлар рўйхатини туздик.

Беxижолат аъзо бўлиб, янгиликлардан биринчи қаторда хабардор бўлаверасизлар.

Қани, олға

Human.uz - инсон ҳуқуқлари, экология, мурожаатлар ва таҳлилий-танқидий мақолалар бериб борувчи, "Ютуб"да ҳам катта обуначилар аудиториясига эга сайтни кузатиш керак.

Rasul Kusherbayev – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг расмий шаҳсий саҳифаси. Бу инсонни ортиқча таърифлаб ўтиришга ҳожат йўқ, бизнингча. "Оффишл" канали шу!

Muxbir Daliyev – журналист, блогер Хуршид Далиевнинг шахсий канали. Унда муаллифнинг ўзига хос тил ва услуби, антиқа “рейдлари”, сатирик чиқишлари, танқидий қарашлари ва мурожаатлар бўйича тайёрлайдиган материаллар акс этади.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Зерикмайсиз!

Yuristkadr – ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев канали. Судлар ва меҳнат муносабатларига оид масалаларда муаммо бўлса, бемалол шу манзилга уланволинг. Айниқса, раҳбарларга алоҳида тавсую!

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

Kompromatuzb - кутилмаган аргументлари билан блогосферага кириб келган "свежый" канал.  Кимлиги барчага қизиқ. Лекин нозик-нозик жойларда "манбалари" бор кўринади. Мавзуларнинг антиқалари ўша ерда.

BASTION - Аҳолининг муаммоли мурожаатларини назаридан четда қолдирмайдиган зийрак канал.

Асанов Формати - Ўзбек тилидаги илмий-оммабоп ресурс. Унинг муаллифи – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради.
Тирик энциклопедия.

AvtoblogUz - шу йўналишдаги пионер блогерлардан бири Максуд Музаффаров канали. "ГАИ" акаларнинг "севимли" укаси. Йўл ҳаракати қоидаларини сув қилиб ичганлардан.

Банкир кундалиги - Банк-молия тизимидаги актуал канал. Фақат долзарб масалалар ёритилади. Яна жуда фойдали. Уланганлар кам бўлмайди.

СберкассаУз - Банк ва молия соҳасидаги ноёб маълумотларни ўзида жамлаган банкирлар учун махсус блог.

TENTAKMINDSТентагона оламнинг энг тентак фикрлари. Асосийси ҳақиқатни гапиради, бироқ жуда ачитиб гапиради.

Отабек Артиков - Марғилон дўппини трендга айлантирган юрагида ўти бор воҳалик чапани йигитнинг "оёқлар орасига" аямай тепадиган ҳазиломуз танқидлари, хуллас зериктирмайди...

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. Зафарелло деб ҳам чақиришади.

RakursUzЖурналист Муслим Мирзажоновнинг расмий саҳифаси. Воқеа-ҳодисаларга ўзига хос ракурсда қарайди. “Ютуб”да шу номдаги саҳифаси обуначилар сони 160 мингдан ортиқ. Каналда қисқа, лўнда ва юмор билан ёзади. Айтганча, кам сонли "галочка"си бор блоглардан бири.

Ҳурмат билан яна ўша холис кузатувчи
23.3K views18:15
Ochish/sharhlash